Юҳаннонинг биринчи мактуби 1:1–10

  • Ҳаёт каломи (1–4)

  • Нурда юриш (5–7)

  • Гуноҳларга иқрор бўлиш (8–10)

1  У бошидан бор эди, у ҳақда эшитганмиз, кўзларимиз билан кўрганмиз, томоша қилиб қўлларимиз билан сезганмиз. У ҳаёт каломидир+. 2  (Дарҳақиқат, ҳаёт ошкор бўлди. Отанинг ёнида бўлган ва бизга ошкор этилган ўша абадий ҳаётни+ кўрдик. У ҳақда шоҳидлик бериб+, уни сизларга билдирмоқчимиз.) 3  Бизлар билан ҳамжиҳат бўлишингиз учун кўрганимиз ва эшитганимиз тўғрисида сизларга айтиб беряпмиз+. Бунинг устига, ҳамжиҳатлигимиз Ота ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ биландир+. 4  Буларни севинчимиз тўлиқ бўлиши учун ёзяпмиз. 5  Унинг ўзидан эшитган ва сизларга эълон қилаётган хабаримиз шуки, Аллоҳ нур+ ва Унда қоронғилик йўқдир. 6  Агар: «У билан ҳамжиҳатмиз»,— десак, ўзимиз эса қоронғиликда юрсак, биз ёлғон гапириб, ҳақиқатга мувофиқ яшамаётган бўламиз+. 7  Аммо Худо нурда бўлгани каби биз ҳам нурда юрсак, унда ўзаро ҳамжиҳат бўламиз ва Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади+. 8  Борди-ю: «Гуноҳимиз йўқ»,— десак, янглишган бўламиз+ ва бизда ҳақиқат йўқ. 9  Агарда гуноҳларимизга иқрор бўлсак, Аллоҳ гуноҳларимизни кечириб, бизни барча адолатсизликдан поклайди+, чунки У содиқ ва одилдир. 10  Лекин: «Гуноҳ қилмадик»,— деб айтсак, Худони ёлғончи қилган бўламиз ва Унинг каломи қалбимиздан жой олмайди.

Изоҳлар