Коринфликларга йўлланган иккинчи мактуб 4:1–18
4 Бу хизматга Аллоҳнинг раҳм-шафқати туфайли эга бўлган эканмиз, таслим бўлмаймиз.
2 Уятли бўлган сирли ишлардан воз кечиб, айёрлик ҳам қилмаймиз, Тангрининг каломига ҳеч нарса қўшмаймиз ҳам, олиб ҳам қўймаймиз+. Аксинча, Худонинг назарида ҳар бир инсоннинг виждони учун ўзимизни ўрнак қилиб кўрсатиб, ҳақиқатни ошкор этамиз+.
3 Борди-ю, биз ваъз этаётган хушхабар ёпинчиқ билан тўсилган бўлса, у ҳалок бўладиганлар учун тўсилган.
4 Чунки Тангрининг тасвири бўлган Масиҳ+ ҳақидаги улуғвор хушхабарнинг нури уларнинг устидан порламасин деб+, ушбу замонанинг* худоси+ имонсизларнинг зеҳнларини кўр қилиб қўйган+.
5 Ахир биз ваъз қилганимизда ўзимиз тўғримизда эмас, балки Исо Масиҳ Ҳазратимиз экани ҳақида гапирамиз. Ўзимизни эса Исо ҳаққи сизларнинг қулларингиз, деб эълон қиламиз.
6 Зеро: «Қоронғиликда нур порласин»+,— деган Аллоҳнинг Ўзи қалбларимизга нур сочиб+, Масиҳнинг юзи орқали Ўзи ҳақидаги улуғвор билим билан ёритди.
7 Инсонларникидан устун турган куч биздан эмас, Худодан экани аниқ кўриниб турсин деб+, биз ушбу хазинани+ лойдан ясалган идишларда+ сақлаб юрибмиз.
8 Биз ҳар томонлама сиқувга олинган бўлсак-да, лекин эзилмаймиз. Нима қилишимизни билмасак-да, чорасиз эмасмиз*+.
9 Таъқиб қилиняпмиз, лекин ташлаб қўйилмаганмиз+. Бизни уриб қулатишса-да, бироқ ҳалок бўлмаяпмиз+.
10 Исонинг ҳаёти танамизда ошкор бўлиши учун доимо Исога ўхшаб қўпол муомалага чидаб келяпмиз+.
11 Бизнинг ўткинчи танамизда Исонинг ҳаёти ошкор бўлсин деб, биз яшаётганлар Исо ҳаққи ўлимга рўбарў келяпмиз+.
12 Бизнинг ўлимга дучор бўлишимиз натижасида эса сизлар ҳаётга эга бўляпсизлар.
13 Муқаддас Ёзувларда: «Мен ишондим, шу боис гапирдим»+,— дейилган. Биз ҳам шундай руҳиятга эга бўлиб, ишонганимиз учун гапиряпмиз.
14 Биламизки, Исони тирилтирган Худо, у билан бирга бизни ҳам тирилтиради ва сизлар билан бирга Ўз ҳузурида турғизиб қўяди+.
15 Буларнинг бари сизлар учун бўляпти, токи кўп кишиларнинг Аллоҳга шукрона айтиши туфайли мўл-кўл иноят янада ошиб бориб, Тангрига шон-шарафлар келтирсин+.
16 Ана шу сабабдан биз таслим бўлмаймиз, гарчи ташқи қиёфамиз сўлиб бораётган бўлса-да, ички дунёмиз кундан-кунга янгиланяпти.
17 Биз дуч келаётган қайғулар енгил ва қисқа муддатлидир, лекин улар бизга абадий ва беқиёс шараф келтиради+.
18 Бизнинг нигоҳимиз кўринадиган нарсаларга эмас, кўринмайдиган нарсаларга қаратилган+. Чунки кўринадиганлари вақтинчалик, кўринмайдиганлари эса абадийдир.