Солномалар иккинчи китоб 1:1–17

  • Сулаймон донолик сўрайди (1–12)

  • Сулаймоннинг бойлиги (13–17)

1  Довуд ўғли Сулаймоннинг шоҳлиги мустаҳкамланиб борарди. Худоси Яҳова у билан бирга бўлиб, уни ғоят юксалтирди+.  Сулаймон бутун Исроилни — мингбошилар, юзбошилар, ҳакамлар ва Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларинию хонадонлар бошларини бирга йиғди.  Кейин Сулаймон ва бутун жамоат Гивондаги+ тепаликка боришди, чунки у ерда Яҳованинг хизматчиси Мусо саҳрода ясаган чодир, яъни Аллоҳнинг учрашув чодири жойлашган эди.  Ҳақ Тангрининг аҳд сандиғини эса Довуд Хират-Ёримдан+ олиб, Қуддусда у учун атайин тайёрлаган чодирга қўйган эди+.  Хурнинг невараси Ури ўғли Базалил+ ясаган мис қурбонгоҳни+ Яҳованинг муқаддас чодири олдига ўрнатишди. Сулаймон ва бутун жамоат унинг олдида туриб ибодат қиларди.  Сулаймон Яҳованинг ҳузурида, учрашув чодири олдида турган мис қурбонгоҳда 1 000 бош молни куйдириладиган қурбонлик сифатида келтирди+.  Ўша кечаси Худо Сулаймонга зоҳир бўлиб: «Тила тилагингни»+,— деди.  Сулаймон Аллоҳга шундай деб айтди: «Отам Довудга чексиз меҳр-садоқат кўрсатдинг+. Ундан кейин эса мени шоҳ этиб тайинладинг+.  Эй, Худованд Яҳова, отам Довудга берган ваъдангни амалга ошир+. Сабаби, Сен мени ер юзидаги қумдай беҳисоб бўлган халқ устидан шоҳ қилиб қўйдинг+. 10  Бу халқни бошқариш учун менга донолик ва билим бер+. Акс ҳолда, ушбу буюк халқингга ким ҳам ҳакамлик қила олади?!»+ 11  Сўнг Худо Сулаймонга шундай деди: «Бу сенинг қалб истагинг бўлиб, ўзингга мол-мулк, бойлик ва шон-шараф сўрамадинг. Сендан нафратланганларнинг ўлимини ҳам, ўзинг учун узоқ умр ҳам тиламадинг. Аксинча, сени шоҳ этиб тайинлаган халқимга ҳакамлик қилиш учун донолик ва билим сўрадинг+. 12  Шу боис, сенга донолигу билим ато этаман. Бундан ташқари, сендан аввалги шоҳларда бўлмаган ва сендан кейинги шоҳларда бўлмайдиган мол-мулк, бойлик ҳамда шон-шараф бераман»+. 13  Шундан сўнг, Сулаймон Гивондаги+ тепаликдан, учрашув чодири олдидан Қуддусга қайтиб, Исроил устидан ҳукмронлик қилди. 14  Сулаймон аравалар ва отларни* тобора орттириб борди. Унинг 1 400 та араваси ва 12 000 та оти бор эди+. Улар аравалар учун ажратилган шаҳарларда+ ва шоҳга яқин жойда, Қуддусда турарди+. 15  Шоҳ Қуддусда кумуш ва олтинни тошлардай+, кедр дарахтини ҳам Шефеладаги анжир дарахтларидек кўпайтирди+. 16  Сулаймонга отларни Мисрдан юборишарди+ ва шоҳнинг савдогарлари отларни пода-подаси билан сотиб олишарди*+. 17  Улар Мисрдан ҳар бир аравани 600, ҳар бир отни 150 шекел кумушга сотиб олиб, юборишарди. Шоҳнинг савдогарлари уларни хетийларнинг шоҳлари ва Сурия шоҳларига ҳам олиб келишарди.

Изоҳлар

Ёки «отлиқларни».
Бошқа вариант «Миср билан Қувайдан келтиришарди. Шоҳ савдогарлари уларни Қувайдан сотиб оларди». Қувай Киликияга ишора қилаётган бўлиши мумкин.