Солномалар иккинчи китоб 11:1–23

  • Рахабомнинг бошқаруви (1–12)

  • Садоқатли левилар Яҳудога келишади (13–17)

  • Рахабомнинг оиласи (18–23)

11  Рахабом Қуддусга етиб келган заҳоти, бутун Яҳудо ва Бенямин хонадонини+ ҳамда 180 000 сара жангчиларни йиғди. Шоҳликни ўзига қайтариб олиш учун, у Исроилга қарши жанг қилмоқчи бўлди+.  Шунда Яҳова Ўз пайғамбари* Шамаё+ орқали қуйидагиларни айтди:  «Яҳудо шоҳи Сулаймоннинг ўғли Рахабомга, Яҳудодаги ва Бенямин еридаги бутун Исроилга:  “Яҳова шундай демоқда: “Биродарларингизга қарши жанг қилгани борманглар. Бу воқеалар юз беришига Мен йўл қўйганим учун+ ҳаммангиз уй-уйингизга тарқалинг”,— деб айт”». Улар Яҳованинг сўзларига қулоқ солиб, Ёрубомга қарши жанг қилишга бормай, қайтиб кетишди.  Рахабом Қуддусда яшади ва Яҳудода мустаҳкам шаҳарлар барпо этди.  Бу шаҳарлар қуйидагилар: Байтлаҳм+, Этом, Тахува+,  Байт-Зур, Сўхў+, Адуллам+,  Гат+, Моришо, Зиф+,  Одорайим, Лахиш+, Озикаҳ+, 10  Зорох, Ойжавлон+ ва Хеврон+. Булар Яҳудо билан Бенямин ерларидаги мустаҳкам шаҳарлардир. 11  Бундан ташқари, у мустаҳкам шаҳарларни янада кучайтириб, уларга бошлиқлар тайинлади ва уларни озиқ-овқат, мой ҳамда шароб билан таъминлаб турди. 12  У ҳар бир шаҳарни катта қалқон ва найзалар билан қуроллантириб, бу шаҳарларни ғоят кучайтирди. Рахабом Яҳудо ва Бенямин устидан бошқаришда давом этди. 13  Бутун Исроилдаги руҳонийлар ва левилар ўз ерларидан келиб, Рахабом томонига ўтишди. 14  Левилар ўз яйловларию мол-мулкларини қолдириб+, Яҳудо ва Қуддусга келишди. Боиси, Ёрубом билан ўғиллари уларни Яҳовага руҳоний бўлиб хизмат қилишдан четлатишган эди+. 15  Ёрубом тепаликларда такасифат жинларга*+ ва ўзи ясаган бузоқ ҳайкалларига+ хизмат қилишлари учун руҳонийлар тайинлади+. 16  Исроил қабилалари орасида Исроилнинг Худоси Яҳовани астойдил излаётганлар бор эди. Бу кишилар левилар ва руҳонийларга эргашиб, ота-боболарининг Тангриси Яҳовага қурбонлик келтириш учун Қуддусга келишди+. 17  Улар уч йил давомида Яҳудо шоҳлигини мустаҳкамлаб, Сулаймоннинг ўғли Рахабомни қўллаб-қувватлашди. Бу вақт мобайнида, улар Довуд билан Сулаймоннинг йўлидан оғишмади. 18  Рахабом Довуд ўғли Яримўтнинг қизи Махалатга уйланди. Махалатнинг онаси Эссай ўғли Элиёбнинг+ қизи Абуҳайил эди. 19  Вақт ўтиб, Махалат Ёуш, Шамариё ва Заҳам исмли ўғиллар туғди. 20  Ундан кейин Рахабом Абсаломнинг+ невараси Махога уйланди. Маходан Абиё+, Аттай, Зиза ва Шалумит дунёга келди. 21  Рахабом Абсаломнинг невараси Махога бошқа хотинлари ва канизакларига+ қараганда кўпроқ кўнгил қўйди. Унинг 18 та хотини, 60 та канизаги бор эди. Рахабом 28 та ўғил ва 60 та қиз кўрди. 22  У Маходан кўрган ўғли Абиёни ака-укалари орасида бошчи ва раҳбар этиб тайинлади. Чунки ўзидан кейин уни шоҳ қилмоқчи эди. 23  У фаҳм-фаросат билан иш тутиб, айрим ўғилларини Яҳудо ва Бенямин ҳудудидаги барча мустаҳкам шаҳарларга+ жойлаштирди. Уларни мўл-кўл озиқ-овқат билан таъминлаб, кўп хотинлар олиб берди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «ҳақ Худонинг одами».
Уларга сиғинган кишилар, эҳтимол, уларни такага ўхшаган жунли махлуқлар сифатида тасаввур қилишган.