Солномалар иккинчи китоб 13:1–22

  • Яҳудо шоҳи Абиё (1–22)

    • Абиё Ёрубомни мағлуб этади (3–20)

13  Шоҳ Ёрубом ҳукмронлигининг 18- йили Абиё Яҳудо устидан шоҳ бўлди+.  У Қуддусда уч йил ҳукм сурди. Онасининг исми Михиё+ бўлиб, гиволик+ Уриёлнинг қизи эди. Абиё билан Ёрубом ўртасида жанг бўлиб турди+.  Абиё 400 000 қудратли ва сара жангчилардан+ ташкил топган қўшини билан урушга отланди. Ёрубом ҳам 800 000 қудратли ва сара жангчиларни унга қарши саф торттирди.  Абиё Эфрайим тоғли ҳудудидаги Заморайим тоғига чиқиб, шундай деди: «Эй Ёрубом, бутун Исроил менга қулоқ солинглар!  Исроилнинг Худоси Яҳова туз аҳди*+ орқали Довудга ва ўғилларига+ Исроил устидан абадий шоҳлик қилиш ҳуқуқини берганини+ билмайсизларми?  Аммо Довуд ўғли Сулаймоннинг хизматкори Набат ўғли Ёрубом+ ўз хўжайинига қарши бош кўтарди+.  Ёрубомга бекорчи ва ярамас одамлар қўшилиб, Сулаймоннинг ўғли Рахабомга қарши исён кўтаришди. Ўша пайтда, Рахабом ёш ва журъатсиз бўлгани боис, уларга қаршилик кўрсата олмади.  Сизлар кўпчилик бўлганингиз ва Ёрубом худо сифатида ясаб берган олтин бузоқларга+ таянаётганингиз учун, Яҳова Довуднинг ўғилларига топширган шоҳликка қарши чиқа оламиз деб ўйлаяпсизларми?  Сизлар, Ҳоруннинг авлоди бўлмиш Яҳованинг руҳонийларини ва левиларни қувиб солиб+, худди бошқа юрт халқлари каби руҳонийлар тайинладингиз+. Ёш буқа ҳамда еттита қўчқор олиб келган ҳар ким, худо бўлмаган бутларга руҳоний бўлди. 10  Бизга келсак, бизнинг Тангримиз Яҳовадир!+ Биз Уни ташлаб кетганимиз йўқ. Ҳоруннинг авлоди бўлмиш руҳонийларимиз Яҳовага хизмат қилишяпти. Левилар эса уларга ёрдам беришяпти. 11  Улар ҳар куни эрталаб ва кечқурун Яҳовага куйдириладиган қурбонликлар келтириб+, хушбўй тутатқи тутатишяпти+. Шунингдек, соф олтиндан ясалган столга тахлам нонлар*+ қўйишяпти, ҳар оқшом олтин чироқпоялардаги+ мойчироқларни ёқишяпти+. Сабаби, биз Худовандимиз Яҳова олдидаги вазифаларимизни бажаряпмиз, сизлар эса Ундан юз ўгирдингиз. 12  Мана, Аллоҳнинг Ўзи сизларга қарши жанг қилишга белги беради. Руҳонийлари карнайлар чалиб бизни бошқариб боришади. Эй, Исроил халқи, ота-боболарингиз Худоси Яҳовага қарши чиқманг, барибир муваффақият қозонмайсиз!»+ 13  Аммо Ёрубом уларнинг орқа томонидан келиб ҳужум қилиш учун, пистирма қўйди. Шундай қилиб, лашкарнинг асосий қисми яҳудоликлар олд томонида, пистирма эса уларнинг орқасида турарди. 14  Яҳудоликлар ўгирилиб қарашганда, ҳам қаршисидан, ҳам орқасидан қуршовда қолишганини тушунишди. Шунда улар Яҳовага ёлвора бошлашди+, руҳонийлар бўлса карнайлар чалишди. 15  Яҳудоликлар жанговар овозда бақиришди. Уларнинг ҳайқириғи остида ҳақ Тангри, Ёрубом билан бутун Исроил халқини Абиё ва Яҳудонинг олдида мағлуб этди. 16  Исроилликлар яҳудоликлардан қоча бошлашди. Худо уларни яҳудоликларнинг қўлига топширди. 17  Абиё ва унинг лашкари уларга оғир талафот етказиб, исроилликларнинг 500 000 нафар сара жангчисини ҳалок қилишди. 18  Шу йўсин, исроилликлар енгилиб, бўйин эгишди. Яҳудоликлар ота-боболарининг Худоси Яҳовага таянишгани учун уларни мағлуб этишди+. 19  Абиё Ёрубомни таъқиб қилишда давом этиб, унинг шаҳарларини, яъни Байтил+, Яшоно, Эфрўн+ шаҳарларини ва уларга қарашли* шаҳарчаларни босиб олди. 20  Абиёнинг даврида Ёрубом ўз қудратини қайта тиклай олмади. Охири Яҳова уни жазолади ва у ҳаётдан кўз юмди+. 21  Абиё эса кучайиб борди. У 14 та хотин олиб+, 22 та ўғил ва 16 та қиз кўрди. 22  Абиёнинг ҳаёти, қилган ишлари ва айтган сўзлари Иддо+ пайғамбарнинг ёзувларида баён этилган.

Изоҳлар

Яъни доимий, ўзгармас аҳд.
Яъни тортиқ этиладиган нонлар.
Ёки «уларнинг атрофидаги».