Солномалар иккинчи китоб 14:1–15

  • Абиёнинг ўлими (1)

  • Яҳудо шоҳи Осо (2–8)

  • Осо 1 000 000 ҳабашистонликни мағлуб этади (9–15)

14  Сўнг Абиё вафот этиб, ота-боболарига қўшилди ва Довуд шаҳрида+ дафн этилди. Унинг ўрнига ўғли Осо тахтга ўтирди. Осо ҳукмронлиги даврида юртда ўн йил тинчлик бўлди.  Осо Тангриси Яҳованинг назарида яхши ва тўғри ишлар қилди.  У бегона худолар қурбонгоҳларини ва тепаликларни йўқ қилиб+, муқаддас тошларни* синдирди+ ҳамда муқаддас устунларни* кесиб ташлади+.  Бундан ташқари, у Яҳудо халқига ота-боболарининг Худоси Яҳовани излашни, Унинг Қонунига ва амрларига риоя этишни буюрди.  Шундай қилиб, Осо Яҳудонинг барча шаҳарларидаги тепаликларни, тутатқи қурбонгоҳларини яксон қилди+. Унинг бошқаруви остида шоҳликда тинчлик-осойишталик ҳукм сурди.  Яҳова унга осойишталик бергани+ ва юртда тинчлик ҳукм сураётгани туфайли, у Яҳудода мустаҳкам шаҳарлар қурди+. Шу йиллар мобайнида ҳеч ким унга қарши уруш очмади.  Осо Яҳудо халқига: «Келинглар, бу шаҳарларни қуриб, атрофини деворлар билан ўрайлик+, миноралар барпо этиб, сурма зулфинли дарвозалар ўрнатайлик. Зеро, Аллоҳимиз Яҳовани излаётганимиз учун бу юртга ҳануз эгалик қиляпмиз. Уни излаётганимиз учун У ҳар томондан бизга осойишталик ато этди»,— деб айтди. Шу тариқа, улар қурилишни муваффақият ила якунлашди+.  Осонинг 300 000 яҳудолик аскарлардан ташкил топган катта қалқон ва найзалар билан қуролланган қўшини бор эди. Бенямин қабиласидан эса кичик қалқонлар ва камонлар билан қуролланган 280 000 нафар қудратли жангчилари бор эди+.  Кейинчалик, ҳабашистонлик Зераҳ 1 000 000 аскардан ташкил топган қўшин ҳамда 300 та жанг араваси билан уларга қарши юриш қилди+. У Моришога+ етиб келганида, 10  Осо унга қарши чиқди. Улар Моришодаги Зафито водийсига келиб, саф тортишди. 11  Осо Худоси Яҳовага ёлвориб+, деди: «Эй Яҳова, душманларимиз кўпчилик, биз эса кучсиз бўлишимизга қарамай, Сен бизга ёрдам беришга қодирсан+. Эй, Аллоҳимиз Яҳова, бизга ёрдам бергин, зеро биз Сенга таянамиз!+ Сенинг исминг билан мана бу оломонга қарши чиқдик+. Эй Яҳова, Сен бизнинг Тангримизсан. Ўткинчи одам Сендан устун келишига йўл қўйма»+. 12  Яҳова ҳабашистонликларни Осо ҳамда Яҳудо халқи олдида мағлуб қилди ва улар тумтарақай бўлишди+. 13  Осо одамлари билан Гароргача+ уларни қувиб борди ва ҳабашистонликлар битта қолмай қирилиб кетди. Яҳова билан Осонинг қўшини уларни яксон қилди. Бундан сўнг, яҳудоликлар катта ўлжани олиб кетишди. 14  Яҳова Гарор атрофидаги барча шаҳарларни қўрқувга солгани учун, улар бу шаҳарларни қўлга киритишди. Яҳудоликлар ҳамма шаҳарларни талон-торож қилишди, чунки уларда ўлжалар ниҳоятда кўп эди. 15  Боз устига, улар чорвадорларнинг чодирига ҳужум уюштириб, кўпгина қўй-эчки ва туяларни ўлжа қилиб олишди-да, Қуддусга қайтишди.

Изоҳлар