Солномалар иккинчи китоб 15:1–19

  • Осонинг ислоҳотлари (1–19)

15  Ододнинг ўғли Озариёга Худонинг руҳи тушди.  У Осони қарши олишга чиқиб, унга шундай деди: «Эй Осо, бутун Яҳудо ва Бенямин, менга қулоқ солинглар! Агар Яҳова билан бўлсангиз, У ҳам сизлар билан бўлади+, Уни изласангиз, Уни топасизлар+. Борди-ю, Уни тарк этсангиз, У ҳам сизларни тарк этади+.  Исроил узоқ вақт давомида Аллоҳдан, руҳонийлар таълими ва қонундан холи яшади+.  Аммо бошларига қийинчилик тушганда, улар Исроил Тангриси Яҳовага қайтиб, Уни излашди ва У Ўзини уларга ошкор этди+.  Ўша кезлари юртда тартибсизликлар кўпайиб кетгани боис, сафарга чиқиш хавфли эди.  Худо уларни турли қийинчиликларга дучор қилиб, улар орасида тартибсизликлар келтириб чиқаргани учун, халқ халққа, шаҳар шаҳарга қарши чиқарди+.  Бироқ сизлар кучли бўлинглар, тушкунликка тушманглар!+ Зеро, ишингизга яраша тақдирланасизлар!»  Бу сўзларни ва Одод пайғамбарнинг башоратини эшитиши биланоқ, Осо жасоратга тўлиб, бутун Яҳудо ва Бенямин юртидаги ҳамда Эфрайим тоғли ҳудудида босиб олган барча шаҳарлардаги жирканч бутларни йўқ қилди+. Қолаверса, Яҳова уйининг даҳлизи олдидаги+ Яҳованинг қурбонгоҳини тиклади.  У бутун Яҳудо билан Бенямин халқини, шунингдек, Эфрайим, Манаше ва Шимўн еридаги мусофирларни+, яъни Худованд Яҳова Осо билан эканини кўриб, Исроилдан унинг томонига ўтган одамларни йиғди. 10  Осо ҳукмронлигининг 15- йили учинчи ойда улар Қуддусда йиғилишди. 11  Улар қўлга киритган ўлжаларидан ўша куни 700 та қорамол ва 7 000 та қўйни Яҳовага қурбонлик қилиб келтиришди. 12  Бундан ташқари, улар ота-боболарининг Тангриси Яҳовани бутун қалб ва бутун вужуди билан излашга аҳд қилишди+. 13  Кимки Исроил Худоси Яҳовани изламаса, у хоҳ ёш, хоҳ қари бўлсин, хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин ўлдирилиши керак эди+. 14  Улар баланд овозда, хурсандчилик ҳайқириқлари, карнай ва бурғулар садоси остида Яҳовага қасам ичишди. 15  Бутун Яҳудо чин дилдан қасам ичгани учун қувонди. Улар Худони астойдил излашгани боис, У Ўзини ошкор этди+. Яҳова уларга ҳар томондан тинчлик берди+. 16  Шоҳ Осо ҳатто бувиси Махони+ маликалик мавқеидан маҳрум этди. Чунки бувиси муқаддас устунга сажда қилиш мақсадида қабиҳ бут ясаган эди+. Осо бу жирканч бутни кесиб ташлади-да, парча-парча қилиб Қидрон водийсида ёқиб юборди+. 17  Аммо Исроилдан тепаликлар+ йўқ қилинмади+. Шунга қарамасдан, Осо умри давомида бутун қалби билан Тангрига хизмат қилди+. 18  У ўзининг ва отасининг Худога бағишлаган* кумуш, олтин ва турли буюмларини Аллоҳнинг уйига олиб келди+. 19  Осо ҳукмронлигининг 35- йилигача юртда уруш бўлмади+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «муқаддас қилган».