Солномалар иккинчи китоб 16:1–14

  • Осо Сурия билан битим тузади (1–6)

  • Хонин Осога танбеҳ беради (7–10)

  • Осонинг ўлими (11–14)

16  Осо ҳукмронлигининг 36- йили Исроил шоҳи Башо+ Яҳудога қарши ҳужум қилиб, Яҳудо шоҳи Осонинг ерига ҳеч ким кириб чиқмаслиги учун Рама+ шаҳрини мустаҳкамлай бошлади+.  Шунда Осо Яҳова уйининг ҳамда шоҳ саройининг хазинасидаги кумуш ва олтинларни олиб+, Дамашқ шаҳрида яшовчи Сурия шоҳи Банҳададга юборди+ ва унга:  «Иккимиз ўртамизда ҳамда оталаримиз орасида битим тузилган. Мана, мен сизга кумуш ва олтин юборяпман. Исроил шоҳи Башо юртимдан орқага чекиниши учун келиб, у билан тузган битимингизни бекор қилинг»,— деди.  Банҳадад шоҳ Осога қулоқ солиб, лашкарбошиларини Исроил шаҳарларига қарши ҳужум қилишга юборди. Улар Ийхонни+, Данни+, Овил-Майимни ҳамда Нафтали шаҳарларидаги барча омборхоналарни вайрон қилишди+.  Башо бу ҳақда хабар топиши билан Рамадаги қурилиш ишларини тўхтатиб, қайтиб кетди.  Шоҳ Осо бутун Яҳудо халқини йиғди. Улар шоҳ Башо Рамани+ қуриш учун ишлатган+ тош ва ёғочларни кўтариб келишди. Осо булардан фойдаланиб, Ғибо+ ҳамда Миспахни+ қайта қурди.  Яҳудо шоҳи Осонинг олдига валий Хонин+ келиб, шундай деди: «Худойингиз Яҳовага таянмай, Сурия шоҳига таянганингиз учун, Сурия шоҳининг қўшини қўлингиздан қутулиб қолди+.  Ҳабашистонликлар ва ливияликлар улкан қўшин, жанг араваларию отлиқлари билан бостириб келмаганмиди?! Ўшанда сиз Яҳовага таянганингиз учун, У уларни қўлингизга топширган эди-ку+.  Яҳова Унга чин дилдан садоқатли бўлганларга+ қудратини намоён этиш ниятида бутун ер юзини кўздан кечиради+. Сиз эса аҳмоқона йўл тутганингиз сабабли, бундан буён сизга қарши жанглар бўлади+». 10  Бироқ Осо валийдан қаттиқ ранжиди. Унинг гапларидан ғазабланиб, уни зиндонга ташлади. Шоҳ Осо бошқаларга ҳам зулм ўтказа бошлади. 11  Унинг ҳаёти Яҳудо ва Исроил шоҳлари ҳақидаги китобда бошдан охиригача баён этилган+. 12  Ҳукмронлигининг 39- йили Осонинг оёқлари оғриб қаттиқ касал бўлиб қолди. Ҳатто касалликка чалинганида ҳам, у Яҳовадан эмас, табиблардан ёрдам излади. 13  Осо ўз ҳукмронлигининг 41- йили вафот этди ва ота-боболарига қўшилди+. 14  Уни Довуд шаҳрида+, шоҳ Осо ўзи учун тайёрлаб қўйган катта қабрга дафн этишди. Уни бальзам мойи, турли хил зираворлар ҳамда хушбўй мойлар қўшиб тайёрланган аралашма солинган тобутга ётқизишди+. Бундан ташқари, унинг шарафига катта гулхан ёқишди.

Изоҳлар