Солномалар иккинчи китоб 17:1–19

  • Яҳудо шоҳи Ёҳушафат (1–6)

  • Халққа таълим берилади (7–9)

  • Ёҳушафатнинг ҳарбий кучлари (10–19)

17  Шоҳ Осонинг ўрнига ўғли Ёҳушафат+ тахтга ўтириб, Исроил устидан ўз мавқеини кучайтирди.  У Яҳудонинг барча мустаҳкам шаҳарларида қўшинларини, Яҳудо юртида ва отаси Осо қўлга киритган Эфрайим шаҳарларида+ ҳарбий кучларини жойлаштирди.  Яҳова Ёҳушафат билан эди. Сабаби, у бобоси Довуднинг йўлидан юриб+, Баалларга сажда қилмади.  У отасининг Худосига хизмат қилиб+, Унинг амрларига риоя этди ва Исроил шоҳларининг ишларини такрорламади+.  Яҳова унинг қўлидаги шоҳликни мустаҳкамлади+. Бутун Яҳудо халқи Ёҳушафатга ҳадялар олиб келарди. Шу йўсин, у бой-бадавлат бўлиб, шуҳрат қозонди+.  Ёҳушафат Яҳованинг йўлларидан юриб, жасоратга тўлди. У ҳатто Яҳудодаги тепаликларни+ ҳамда муқаддас устунларни йўқ қилиб ташлади+.  Ҳукмронлигининг учинчи йили у бекларини — Банхайил, Ободиё, Закариё, Натанил ва Михиёни чақиртириб, Яҳудо шаҳарларидаги халққа таълим беришга юборди.  Левилардан Шамаё, Натаниё, Забадиё, Осойил, Шамиромўт, Йўнатан, Одониё, Тўвиёху, Тўдониё ҳамда руҳонийлар+ Элишама билан Ёҳурам уларга қўшилиб кетишди.  Улар ўзлари билан Яҳованинг Қонун китобини+ олиб, Яҳудода таълим бера бошлашди. Шундай қилиб, улар Яҳудонинг барча шаҳарлари бўйлаб таълим бериб юришди. 10  Яҳова Яҳудонинг атрофидаги ҳамма шоҳликларни қўрқувга солди ва улар Ёҳушафатга қарши жанг қилишмади. 11  Филистимликлар Ёҳушафатга ҳадялар олиб келиб, ўлпон тўлашарди. Араблар эса ўз сурувларидан унга 7 700 та қўчқор ва 7 700 та така келтирарди. 12  Ёҳушафат тобора кучайиб борди+. У Яҳудода қалъалар ҳамда омбор шаҳарлар қуришда давом этди+. 13  У Яҳудо шаҳарларида буюк ишлар қилди. Қуддусда унинг аскарларию қудратли жангчилари бор эди. 14  Улар ўз хонадонлари бошлари бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинишди: Яҳудо мингбошилари, бошчи Аднах ва у билан 300 000 қудратли жангчи+. 15  Унинг қўл остида бошчи Ёҳуханон ва у билан 280 000 қудратли жангчи. 16  Шунингдек, Аднах бошчилиги остида Яҳовага ихтиёрий равишда хизмат қилишга хоҳиш билдирган Зихри ўғли Амасиё ва у билан 200 000 қудратли жангчи. 17  Бенямин+ қабиласидан: қудратли жангчи Элёдах ва у билан 200 000 киши. Уларнинг бари камон ва қалқон билан қуролланган эди+. 18  Элёдах бошчилиги остида Ёҳузабад ва у билан 180 000 қуролланган киши. 19  Бу кишиларнинг бари, шоҳ бутун Яҳудо бўйлаб мустаҳкам шаҳарларга+ тайинлаган кишилардан ташқари, шоҳга хизмат қиларди.

Изоҳлар