Солномалар иккинчи китоб 2:1–18

  • Маъбад қурилишига ҳозирлик (1–18)

2  Сулаймон Яҳованинг исмига атаб уй+ ва ўзи учун сарой қуришни буюрди+.  У 70 000 одамни юк ташувчи, 80 000 одамни тоғларда тош йўнувчи этиб+, 3 600 кишини эса уларнинг устидан назоратчи қилиб тайинлади+.  Бундан ташқари, Сулаймон Тир шоҳи Хирамга+ қуйидаги хабарни йўллади: «Отам Довуд ўзи учун сарой қурганда, кедр дарахти ёғочларини юборган эдингиз+. Менга ҳам улардан жўнатсангиз.  Мен Аллоҳим Яҳованинг исмига атаб уй қуриб, уни муқаддас қилмоқчиман. Бу уйда, Унинг ҳузурида эрталаб ва кечқурунлари+, Шаббат кунлари+, янги ой чиққанда+ ҳамда Худойимиз Яҳованинг мавсумий байрамларида+ хушбўй тутатқи тутатиб+, тахлам нонлар*+ ва куйдириладиган қурбонликлар келтираман. Бу, Исроил халқининг абадий бурчидир.  Мен барпо этмоқчи бўлган уй ҳашаматли бўлади, зеро Тангримиз бошқа барча худолардан буюкдир.  Мен ким бўлибманки, Унга уй қурсам? Зеро осмон, бепоён само Уни сиғдира олмайди!+ Қўлимдан келадигани, Унинг олдида қурбонликлар куйдириб тутатиш учун уй қуриш, холос.  Ҳузуримга олтин, кумуш, мис, темир+, тўқ қизилга бўялган жун, мовий ва алвон рангли ип билан ишлай оладиган, ўймакор безаклар қила оладиган маҳоратли бир устани юборинг. У, Яҳудо ва Қуддусда отам Довуд танлаган моҳир усталарим билан ишлайди+.  Шунингдек, Ливандан* кедр ёғочларини, қора арча+ ва сандал дарахти*+ ёғочларини юборинг. Чунки Ливан дарахтларини кесишда тажрибали хизматкорларингиз борлигини яхши биламан+. Хизматкорларим сизнинг хизматкорларингиз билан бирга меҳнат қилишади+.  Улар мен учун ниҳоятда кўп ёғоч тайёрлашади. Сабаби, мен қурадиган уй ҳашаматли бўлиши керак. 10  Ёғоч кесувчи хизматкорларингизни озиқ-овқат билан таъминлайман+. Уларга 20 000 кор* буғдой, 20 000 кор арпа, 20 000 бат* шароб ва 20 000 бат зайтун мойи бераман». 11  Кейин Тир шоҳи Хирам Сулаймонга: «Яҳова Ўз халқини яхши кўргани учун, сизни уларнинг устидан шоҳ этиб тайинлади»,— деган хабар юборди. 12  У яна қуйидагиларни ёзди: «Осмону ерни яратган Исроил Худоси Яҳовага мадҳлар бўлсин! Зеро, У шоҳ Довудга доно+, ақл-идрокли ва заковатли+ ўғил ато этди. У Яҳовага атаб уй, ўзи учун сарой қуради. 13  Ёнингизга Хирам-Аби+ исмли маҳоратли ва фаҳм-фаросатли устани жўнатяпман. 14  Унинг онаси Дан авлодидан, отаси эса Тир шаҳридан. У олтин, кумуш, мис, темир, тош, ёғоч, тўқ қизилга бўялган жун, мовий ип, сифатли мато ва алвон рангли ип билан ишлай олади+. Қолаверса, у ҳар хил ўймакор безаклар ва турли нарсалар ясай оладиган маҳоратли устадир+. У сизнинг моҳир усталарингиз ва отангиз — хўжайиним Довуднинг моҳир усталари билан бирга ишлайди. 15  Энди, тақсирим, хизматкорларига ваъда берганидай+, буғдой, арпа, зайтун мойи ва шароб юборсинлар. 16  Биз Ливанда сизга қанча керак бўлса, шунча дарахтлар кесиб берамиз+ ва сол ясаб, денгиз орқали уларни Яффага жўнатиб юборамиз+. Сиз эса уларни Қуддусга олиб кетасиз»+. 17  Сўнг Сулаймон отаси Довуд сингари+ Исроил юртида яшовчи барча мусофирларни санаб чиқди+. Уларнинг сони 153 600 кишини ташкил этди. 18  Шундай қилиб, Сулаймон 70 000 одамни юк ташувчи, 80 000 одамни тоғларда тош йўнувчи+ этиб, 3 600 кишини эса уларнинг ишини назорат қилишлари учун тайинлади+.

Изоҳлар

Яъни тортиқ этиладиган нонлар.
Юқори сифатли буюмларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қимматбаҳо ёғоч.
Ёки «Лубнондан».