Солномалар иккинчи китоб 23:1–21

  • Ёҳайидо ишга киришади. Йўш шоҳ этиб тайинланади (1–11)

  • Оталиё ўлдирилади (12–15)

  • Ёҳайидонинг ислоҳотлари (16–21)

23  Еттинчи йили руҳоний Ёҳайидо жасорат ила ҳаракат қилиб, юзбошилар+, яъни Ерохам ўғли Озариё, Ёҳуханон ўғли Исмоил, Обид ўғли Озариё, Одаё ўғли Масиё ҳамда Зихри ўғли Элишафат билан битим тузди.  Улар Яҳудо юрти бўйлаб, Яҳудонинг барча шаҳарларидаги левиларни+ ҳамда Исроилнинг хонадонлар бошларини йиғишди. Улар Қуддусга келгач,  бутун жамоат Аллоҳнинг уйида шоҳ билан аҳд қилишди+. Сўнг Ёҳайидо уларга қуйидагиларни айтди: «Энди, Яҳова Довуднинг ўғилларига тегишли берган ваъдасига биноан шоҳнинг ўғли ҳукмронлик қилади+.  Сизлар мана бундай қилинглар: Руҳонийлар билан левилар уч қисмга бўлинсин, Шаббат куни навбатчи+ бўладиган биринчи қисм дарвозабонлик+ қилсин.  Иккинчи қисм шоҳ саройи+, учинчи қисм Асос дарвозаси ёнида турсин. Бутун халқ эса Яҳова уйининг ҳовлиларида бўлсин+.  Хизмат қилаётган руҳонийлар ва левилардан бўлак ҳеч ким Яҳованинг уйига киритилмасин+. Улар муқаддас хизматни адо этишга ажратилгани учун киришлари мумкин. Бутун халқ бўлса, Яҳованинг олдидаги вазифасини бажарсин.  Левилар қўлларига қурол олиб, шоҳнинг атрофини ўраб олсин. Уйга кирмоқчи бўлган ҳар ким ўлдирилсин. Шоҳ қаерга бормасин, унинг ёнида бўлинглар».  Левилар ва бутун Яҳудо руҳоний Ёҳайидо буюрганидай қилишди. Улар Шаббат куни навбатчи бўлган ва навбатчиликни тугатган одамларини олиб келишди+. Сабаби, руҳоний Ёҳайидо гуруҳларни+ навбатчиликдан қўйиб юбормаган эди.  Ёҳайидо ҳақ Худонинг уйида турган+ шоҳ Довудга тегишли найза, кичик ва думалоқ қалқонларни+ юзбошиларга+ берди. 10  Сўнгра у қўлига қурол ушлаган ҳар бир одамни жой-жойига турғизди. Улар уйнинг ўнг томонидан чап томонигача, қурбонгоҳ билан уйнинг ёнида, шоҳнинг атрофида саф тортишди. 11  Кейин улар шаҳзодани+ олиб чиқиб, бошига тож кийдиришди-да, Таврот Китобини+ унинг бошига қўйишди. Шу тариқа, Ёҳайидо билан ўғиллари уни шоҳ этиб мойлашди. Сўнг: «Шоҳ ҳазратларининг умрлари узоқ бўлсин!»+ — дейишди. 12  Оталиё югураётган одамларнинг шовқинини ва шоҳга шон-шарафлар айтишаётганини эшитиши биланоқ, Яҳованинг уйидаги халқ олдига келди+. 13  У, шоҳ кираверишда устун олдида турганини кўрди. Беклар+ билан карнайчилар шоҳнинг ёнида эди. Бутун юрт аҳолиси эса қувонар+ ва карнай чаларди. Қўшиқчилар мусиқа асбоблари жўрлигида байрамда етакчилик қиларди. Буни кўрган Оталиё эгнидаги кийимини йиртиб: «Хоинлик! Хоинлик!» — деб бақирди. 14  Лекин руҳоний Ёҳайидо қўшин устидан тайинланган юзбошиларга: «Уни орангиздан олиб чиқинглар! Ким унинг ортидан эргашса, қиличдан ўтказинглар!» — деди. Сўнг давом этиб: «Уни Яҳованинг уйида ўлдирманглар»,— деб буюрди. 15  Улар Оталиёни ушлаб, шоҳ саройининг От дарвозаси ёнига олиб келишди ва ўша ерда уни ўлдиришди. 16  Кейин Ёҳайидо, улар бундан буён ҳам Яҳованинг халқи бўлиб қолиши учун, ўзи, шоҳ ва халқ ўртасида аҳд қилди+. 17  Бундан сўнг бутун аҳоли Баал ибодатхонасига кириб, уни яксон қилди+. Унинг қурбонгоҳларини вайрон қилди-да, тасвирларини парчалаб ташлади+. Баал руҳонийси Маттанни эса қурбонгоҳлар олдида ўлдирди+. 18  Ёҳайидо Яҳованинг уйини назорат қилишни руҳонийлар ва левилар қўлига топширди. Довуд Мусонинг Таврот китобида ёзилганига биноан+, Яҳовага куйдириладиган қурбонликлар келтириш учун Яҳованинг уйида гуруҳлар тайинлаган эди+. Довуднинг йўл-йўриғига кўра, улар шод-хуррамлик ила қўшиқлар куйлашлари керак эди. 19  Ёҳайидо шунингдек, қайсидир сабабга кўра нопок бўлиб қолган киши Яҳованинг уйига кирмаслиги учун дарвозабонлар қўйди+. 20  Сўнгра у шоҳни Яҳованинг уйидан кузатиб боришлари учун юзбошиларни+, асилзодаларни, халқ бошқарувчиларини ҳамда бутун юрт аҳолисини йиғди. Улар юқори дарвоза орқали шоҳ саройига келишди ва шоҳни тахтга+ ўтқазишди+. 21  Бутун юрт аҳолиси шод-хуррам бўлди, шаҳарда эса тинчлик ўрнатилди. Чунки улар Оталиёни қиличдан ўтказишди.

Изоҳлар