Солномалар иккинчи китоб 27:1–9

  • Яҳудо шоҳи Йўтом (1–9)

27  Йўтом+ шоҳ бўлганида 25 ёшда эди ва Қуддусда 16 йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, Зодўхнинг қизи эди+. 2  У отаси Уззиё каби Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилишда давом этди+. Бироқ Яҳованинг маъбадига кирмади+. Халқ эса ҳамон жирканч ишлар қиларди. 3  Йўтом Тангри Яҳова уйининг юқори дарвозасини қурди+ ва Офел девори+ устида кўпгина қурилиш ишларини олиб борди. 4  Бундан ташқари, у Яҳудо тоғли ҳудудида+ шаҳарлар+, ўрмонзорларда эса миноралару+ қалъалар қурди+. 5  Йўтом оммонликлар+ шоҳи билан жанг қилиб, охири ғалаба қозонди. Оммонликлар унга ўша йили 100 талант* кумуш, 10 000 кор* буғдой ва 10 000 кор арпа беришди. Улар иккинчи ва учинчи йили ҳам худди шундай йўл тутишди+. 6  Йўтом Тангри Яҳованинг йўлларидан юришга қатъий қарор қилгани учун, тобора кучайиб борди. 7  Йўтомнинг ҳаёти, олиб борган жангларию юрган йўллари Яҳудо ва Исроил шоҳлари ҳақидаги китобда баён этилган+. 8  Йўтом шоҳ бўлганида 25 ёшда эди ва Қуддусда 16 йил ҳукмронлик қилди+. 9  У оламдан ўтиб, ота-боболарига қўшилди ва Довуд шаҳрида+ дафн этилди. Ўрнига ўғли Охоз шоҳ бўлди+.

Изоҳлар

Бир талант=34,2 кг. Илованинг Б14 мавзусига қ.