Солномалар иккинчи китоб 31:1–21

  • Ҳизқиё бутпарастликни йўқ қилади (1)

  • Руҳонийлар ва левилар таъминланади (2–21)

31  Байрамдан сўнг, у ердаги барча исроилликлар Яҳудо шаҳарларига йўл олишди. Улар Яҳудо ва Бенямин ҳамда Эфрайим ва Манаше+ ерларидаги муқаддас тошларни синдиришди+, муқаддас устунларни кесиб ташлаб+, тепаликларнию+ қурбонгоҳларни яксон қилишди+. Уларни бутунлай йўқ қилгач, барча исроилликлар ўз шаҳарларига, ҳар бири ўз уйига қайтиб кетди.  Ҳизқиё руҳонийларни ва левиларни ўз гуруҳларига+ тайинлаб, ҳар бир руҳоний ва ҳар бир левига ўз вазифасини топширди+. Улар куйдириладиган қурбонликларни ҳамда тинчлик қурбонликларини келтиришлари, хизматларини бажаришлари, Яҳова маъбадининг ҳовлиларидаги дарвозалар олдида Аллоҳга мадҳлар ва шукроналар айтишлари керак эди+.  Яҳованинг Қонунида ёзилганига биноан, шоҳ ўз мол-мулкидан куйдириладиган қурбонликлар+ — эрталаб ва кечқурун келтириладиган қурбонликлар+, шу билан бирга Шаббат кунлари+, янги ой+ чиққанда ҳамда байрамларда+ куйдириладиган қурбонликлар учун улуш берди.  Бундан ташқари, руҳонийлар ва левилар+ Яҳованинг Қонунига қатъий амал қилишлари* учун, шоҳ Қуддус аҳолисига уларга тегишли улуш беришни амр этди.  Фармон чиқиши биланоқ, исроилликлар ҳамма нарсанинг биринчи ҳосилидан — дон, янги шароб, ёғ+, асал ҳамда далада етиштирилган ҳосилларидан кўп миқдорда олиб келишди+. Улар ниҳоятда кўп нарсалардан ўндан бир қисмини келтиришди+.  Яҳудо шаҳарларида яшайдиган исроилликлар билан яҳудоликлар ҳам қорамол ва қўйларидан ўндан бир қисмини, Худоси Яҳовага бағишланган муқаддас нарсалардан ўндан бир қисмини олиб келишди+. Шундай қилиб, улар кўпгина хайр-эҳсонлар келтиришди.  Учинчи ойда+, олиб келинган хайр-эҳсонларни бир жойга йиғишни бошлаб, еттинчи ойда+ тугатишди.  Ҳизқиё ва беклар ниҳоятда кўп хайр-эҳсонлар йиғилганини кўриб, Яҳовага ҳамду санолар айтишди ва Исроил халқини дуо қилишди.  Ҳизқиё руҳонийлар ва левилардан халқ олиб келган хайр-эҳсонлар борасида сўради. 10  Зодўх хонадонидан бўлган бош руҳоний Озариё унга жавобан деди: «Яҳованинг уйига хайр-эҳсонлар олиб келина бошлагандан бери+ халқ тўйгунча еяпти, ҳатто ортиб ҳам қоляпти. Чунки Яҳова Ўз халқига баракасини ёғдиряпти. Қаранг, яна қанча кўп ортиб қолди»+. 11  Шунда Ҳизқиё уларга Яҳованинг уйидаги омборхоналарни*+ ҳозирлашни буюрди ва улар айтилганидай қилишди. 12  Улар хайр-эҳсон, ушр*+ ҳамда муқаддас нарсаларни виждонан олиб кела бошлашди. Бу ишни назорат қилиш леви Хонаниёга топширилди, ундан кейин укаси Шимей турарди. 13  Шоҳ Ҳизқиёнинг буйруғига кўра Хонаниё билан укаси Шимейга Ёхиёл, Озазиё, Нахат, Осойил, Яримўт, Йўзабад, Элиэл, Йисмахиё, Махат ва Бинаё ёрдамчи этиб тайинланишди. Озариё эса ҳақ Тангрининг уйида назоратчи эди. 14  Леви Йимнахнинг ўғли — шарқ томондаги+ дарвоза дарвозабони Кори Аллоҳга аталган ихтиёрий назрларга+ жавобгар эди. У Яҳовага аталган хайр-эҳсонларни+ ва энг муқаддас нарсаларни+ тарқатарди. 15  Эден, Минёмин, Ешува, Шамаё, Эмориё ва Шаханиё унинг бошчилиги остида эди. Уларга руҳонийлар шаҳарларида+, гуруҳлардаги+ ака-укаларига, каттаю кичикка бирдай улуш бериш топширилган эди. 16  Бундан ташқари, насабномада қайд этилган барчага, яъни Яҳованинг уйида ҳар куни хизмат қилишга, ўз гуруҳларида вазифаларини бажаришга келадиганларга ҳамда уларнинг уч ва ундан юқори ёшдаги ўғилларига ҳам улуш бериларди. 17  Руҳонийлар ҳамда 20 ва ундан юқори ёшдаги левилар+, гуруҳларида+ бажарадиган вазифалари ҳамда ўз хонадонлари бўйича+ насабномага киритилди. 18  Насабномага левилар ва уларнинг хонадонидагилар — болалари, хотинлари, ўғил-қизлари киритилди. Чунки уларга ишониб топширилган хизмат учун доимо ўзларини поклаб юришарди. 19  Шунингдек, Ҳоруннинг авлодлари, яъни ўз шаҳарлари ташқарисида+ яшайдиган руҳонийлар ҳам насабномага киритилган эди. Левилар насабномасига киритилган барчага ҳамда руҳонийлар хонадонидан бўлган ҳар бир эркак зотига улуш бериш учун ҳамма шаҳарларда эркаклар тайинланди. 20  Ҳизқиё бутун Яҳудода ҳам шундай йўл тутди. У яхши ва тўғри ишлар қилишда давом этиб, Худоси Яҳованинг олдида садоқатли бўлди. 21  Ҳизқиё Тангрисини излаш учун қандай ишга киришмасин, хоҳ Аллоҳнинг уйидаги хизмат+ билан, хоҳ Қонун ва амрлар билан боғлиқ бўлсин, у буни сидқидилдан бажариб, муваффақият қозонди.

Изоҳлар

Ёки «ўзларини бутунлай бағишлашлари».
Ёки «ошхоналарни».
Ёки «ўндан бир қисми».