Солномалар иккинчи китоб 4:1–22

  • Қурбонгоҳ, қуйма ҳовуз ва тослар (1–6)

  • Чироқпоялар, столлар ва ҳовлилар (7–11а)

  • Маъбад анжомлари ва жиҳозлари ясаб бўлинади (11б–22)

4  Сўнг Сулаймон узунлиги 20 тирсак, эни 20 тирсак ва баландлиги 10 тирсак бўлган мис қурбонгоҳ ясади+.  У шакли думалоқ, бир четидан иккинчи четигача 10 тирсак, баландлиги 5 тирсак, ўлчов ипи билан ўлчаганда айланаси 30 тирсак бўлган қуйма ҳовуз*+ ясади+.  Унинг пастки қисми бўйлаб айланасига ҳар тирсак сайин ўнтадан икки қатор ёввойи тарвузлар+ тасвирлари туширилди. Бу ёввойи тарвузлар ҳовуз билан бир бутун қилиб қуйилди.  Ҳовуз учтаси шимол, учтаси ғарб, учтаси жануб, учтаси шарқ тарафга қараб ўрнатилган мисдан ясалган 12 та буқа+ устига қўйилди. Буқаларнинг орқа томони эса ҳовузнинг марказига қаратилган эди.  Ҳовузнинг қалинлиги тўрт бармоқ энига* тўғри келарди. Қирғоғи қадаҳникига ўхшаб, очилиб турган лола шаклида эди. Унинг ҳажми 3 000 бат* эди.  Шунингдек у ўнта тос ясаб, бештасини ўнг, бештасини чап тарафга қўйди+. Уларнинг ичида куйдириладиган қурбонлик+ учун ишлатиладиган нарсалар ювиларди. Ҳовуз эса руҳонийлар қўл-оёқларини ювишлари учун мўлжалланган эди+.  Бундан кейин, у кўрсатма бўйича+ ўнта олтин чироқпоя ясаб+, уларни маъбадга, бештасини ўнг, бештасини чап томонга қўйди+.  Сўнгра Сулаймон ўнта стол ясаб, уларни маъбадга, бештасини ўнг, бештасини чап тарафга жойлаштирди+. Тағин у 100 та олтин коса ясади.  Шоҳ шунингдек, руҳонийлар ҳовлисини+, катта ҳовли+ ва ҳовлининг эшикларини ясади. Эшикларни мис билан қоплади. 10  Сулаймон қуйма ҳовузни уйнинг ўнг томонига, яъни жануби-шарқига жойлаштирди+. 11  Хирам кул солинадиган идишлар, кураклар ва косалар ҳам ясади+. У ниҳоят шоҳ Сулаймоннинг топшириғи билан Аллоҳга аталган уйга оид ишларни ўз якунига етказди. Хирам ясаган нарсалар қуйидагилар+: 12  иккита устун+, уларнинг тепасидаги коса шаклидаги иккита устун қоши; устунлардаги иккита устун қошни қоплаб турган иккита тўр+; 13  устунлар тепасидаги коса шаклидаги иккита устун қошни+ қоплаб турган иккита тўр учун — ҳар бир тўр учун икки қатордан 400 та анор+; 14  ўнта арава* ҳамда устига қўйилган ўнта тос+; 15  қуйма ҳовуз ва унинг тагида турган 12 та буқа+; 16  кул солинадиган идишлар, кураклар, паншахалар+ ва шоҳ Сулаймоннинг топшириғи билан Яҳовага аталган уй учун бошқа анжомлар. Хирам-Абив+ уларнинг барини сайқалланган мисдан ясади. 17  Шоҳ уларни Иордан водийсида, Сухўт+ билан Заридо ўртасида сопол қолипларга қуйиб ясади. 18  Сулаймон ушбу барча анжомларни ниҳоятда кўп миқдорда ясади. Миснинг оғирлиги аниқ эмас эди+. 19  Сулаймон ҳақ Худонинг уйи учун қуйидаги ҳамма нарсаларни ясади+: олтин қурбонгоҳ+, тортиқ этилган нонлар қўйиладиган+ столлар+; 20  кўрсатма бўйича энг ички хонанинг олд томонида ёниб туриши учун соф олтиндан+ чироқпоялар ва мойчироқлари; 21  олтиндан — энг тоза олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар*; 22  соф олтиндан пилик ўчиргичлар, косалар, пиёлалар ва оловкураклар. Энг муқаддас хонанинг+ ва маъбад кираверишининг эшикларини олтин билан қоплади+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «денгиз».
Ёки «сув араваси».