Солномалар иккинчи китоб 8:1–18

  • Сулаймоннинг бошқа қурилиш лойиҳалари (1–11)

  • Маъбаддаги хизмат (12–16)

  • Сулаймоннинг кемалари (17, 18)

8  Сулаймон Яҳованинг уйи билан ўз саройини 20 йил ичида қуриб битказди+.  Сўнгра у Хирам+ берган шаҳарларни қайта қуриб, уларга исроилликларни жойлаштирди.  Кейин Сулаймон Хомат-Зўвога ҳужум қилиб, уни босиб олди.  Шунингдек, у саҳродаги Тадмўрни ва Хоматдаги+ барча омбор шаҳарларни қурди*+.  Сулаймон Юқори Байт-Хўрон+ билан Қуйи Байт-Хўронни ҳам барпо этди+. Бу, деворлари, дарвозаларию сурма зулфинлари бор мустаҳкам шаҳарлар эди.  У Баалатни+, омбор шаҳарларни, арава ҳамда отлиқлар учун мўлжалланган барча шаҳарларни+ қурди. Бундан ташқари Қуддусда, Ливанда ва бошқаруви остидаги бутун юртда ўзи истаган ҳамма нарсани бунёд этди.  Исроил халқи орасида аморийлар, хетийлар, паризийлар, хивийлар ва ёбусийлар+ яшар эди+.  Улар, исроилликлар тўлиқ йўқ қилмаган халқларнинг авлодлари эди+. Сулаймон уларни оғир меҳнат қилишга мажбур этди ва бугунги кунгача бу ҳол давом этяпти+.  Аммо у исроилликларнинг ҳеч бирини қул қилиб ишлатмади+. Улар унинг жангчилари, ёрдамчиларининг бошчилари, шунингдек, аравакаш ва отлиқларининг бошчилари бўлишди+. 10  Шоҳ Сулаймоннинг ишларини ва халқни бошқарадиган 250 та бош назоратчиси бор эди+. 11  Сулаймон фиръавннинг қизини Довуд шаҳридан у учун қурган уйга+ олиб келди+. Сулаймон: «У менинг хотиним бўлса-да, Исроил шоҳи Довуднинг саройида яшамаслиги керак. Чунки Яҳованинг сандиғи қўйилган жойлар муқаддасдир»+,— деб айтди. 12  Кейин Сулаймон, маъбад даҳлизининг+ қаршисидаги ўзи қурган Яҳованинг қурбонгоҳида+ Яҳовага атаб куйдириладиган қурбонликлар+ келтирди. 13  У кундалик тартиб бўйича йўл тутиб, Мусо буюрганидай, Шаббат кунлари+, янги ой чиққан+ кунлари, йилига уч марта ўтказиладиган байрамлар+ — Хамиртурушсиз нон байрами+, Ҳосил байрами*+ ва Чайлалар байрамида*+ қурбонликлар келтирди. 14  Сулаймон отаси Довуд ўрнатган тартибга биноан, руҳонийларни гуруҳлари бўйича+ ўз хизматларига қўйди. Левиларни ҳам вазифаларига қараб, Аллоҳга ҳамду сано айтиш+ ва кундалик тартиб бўйича руҳонийлар ёнида хизмат қилишга тайинлади. Дарвозабонларни гуруҳларига кўра турли дарвозалар олдига қўйди+. Чунки ҳақ Худонинг одами Довуд шундай қилишни буюрган эди. 15  Улар ҳар қандай ишда, омборлар билан боғлиқ масалаларда шоҳнинг руҳонийларга ва левиларга берган амридан четга чиқишмади. 16  Сулаймон амалга оширган барча ишлар — Яҳованинг уйи пойдевори ётқизилган кундан бошлаб+, то қуриб битирилгунига қадар яхши ташкиллаштирилди. Шундай қилиб, Яҳованинг уйи қуриб битказилди+. 17  Сўнг Сулаймон Эдом юртидаги+ денгиз соҳилида жойлашган Элет+ ва Эзйўн-Геберга+ кетди. 18  Хирам+ унга ўз хизматчилари орқали кемалар ва тажрибали денгизчиларни юборди. Улар Сулаймоннинг хизматчиларига қўшилиб, Офирга+ йўл олишди ва у ердан шоҳ Сулаймонга 450 талант* олтин+ келтиришди+.

Изоҳлар

Ёки «қайта тиклади».
Бир талант=34,2 кг. Илованинг Б14 мавзусига қ.