Шоҳлар иккинчи китоб 1:1–27

  • Довуд Шоулнинг ўлимидан хабар топади (1–16)

  • Шоул билан Йўнатанга аталган Довуднинг мотам қўшиғи (17–27)

1  Шоулнинг ўлимидан сўнг, Довуд омолекларни мағлуб қилиб қайтгач, Зихлахда+ икки кун турди. 2  Учинчи куни Шоулнинг қароргоҳидан бир киши келди. У кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган бир аҳволда эди. У Довудга яқинлашди-да, ерга йиқилиб, унга таъзим қилди. 3  Довуд ундан: «Қаердан келяпсан?» — деб сўради. У: «Исроилликларнинг қароргоҳидан қочиб келяпман»,— деб жавоб берди. 4  Довуд ундан: «Менга айт-чи, у ерда нималар бўлди?» — деб сўради. У: «Исроил аскарлари жанг майдонидан қочишди, кўпчилиги эса ҳалок бўлди. Ҳатто Шоул билан ўғли Йўнатан ҳам ўлди»+,— деди. 5  Довуд хабар келтирган йигитдан: «Шоул билан ўғли Йўнатан ўлганини қаердан биласан?» — деб сўради. 6  Йигит шундай жавоб берди: «Мен қандайдир тасодиф билан Гилбова тоғига+ борган эдим. Ўша ерда Шоул найзасига суяниб турганини ва унга жанг араваларию отлиқлар яқинлашиб келаётганини кўриб қолдим+. 7  Шоул атрофга қараб, мени кўриб қолди-да, чақирди ва мен: “Лаббай!” — деб жавоб қайтардим. 8  У мендан: “Сен кимсан?” — деб сўради. Унга: “Мен омолекман”+,— дедим. 9  У: “Олдимга келиб, мени ўлдир. Чунки жон талвасасида қийналяпман, аммо ҳамон тирикман*”,— деди. 10  Унинг жароҳати оғир бўлгани ва омон қолишига кўзим етмагани учун мен уни ўлдирдим+. Кейин унинг бошидаги тожини, қўлидаги билагузугини* ечиб олиб, уларни сизга, тақсиримга келтирдим». 11  Шунда Довуд эгнидаги кийимларини йиртди, ёнидаги барча одамлари ҳам шундай қилишди. 12  Улар қиличдан ҳалок бўлган Шоул ва ўғли Йўнатан учун, Яҳованинг халқи ҳамда Исроил хонадони+ учун фарёд қилиб, йиғлашди ва кечгача рўза тутишди+. 13  Довуд хабар келтирган йигитдан: «Қаерликсан?» — деб сўради. У: «Бир мусофир омолекнинг ўғлиман»,— деб айтди. 14  Довуд унга: «Яҳованинг мойланганига қўл кўтариб, уни ўлдиришдан қўрқмадингми?»+ — деди. 15  Кейин йигитлардан бирини чақириб: «Бу ёққа кел, уни ўлдир»,— деб буюрди ва йигит уни ўлдирди+. 16  Довуд унга: «Ўлимингга ўзинг сабабчисан*, чунки сен: “Мен Яҳованинг мойланганини ўлдирдим”+,— дея ўз оғзинг билан ўзингга қарши гувоҳлик бердинг»,— деди. 17  Сўнг Довуд Шоул ва унинг ўғли Йўнатанга атаб мотам қўшиғини куйлади+. 18  Бу мотам қўшиғига «Камон», деб ном бериб, уни Яҳудо халқига ўргатишни буюрди. Ёшур китобида+ ёзилган қўшиқнинг мазмуни қуйидагича: 19  Эй Исроил, кўркам йигитларинг тепаликларингда ҳалок бўлди+. Кучлиларинг қулади! 20  Гатда бу ҳақда гапирманглар+,Ашқалон кўчаларида буни эълон қилманглар,Токи филистимликлар қизлари шодланмасин,Суннатсизлар қизлари қувонмасин. 21  Эй Гилбова тоғлари+,Устингизга шудринг ҳам тушмасин, ёмғир ҳам ёғмасин,Далаларингиз муқаддас эҳсонлар учун ҳосил бермасин+,Зеро, у ерда қудратлилар қалқони булғанди,Шоулнинг қалқонига мой суртилмас энди. 22  Йўнатаннинг камони ўлдирилганлар қонини тўкмасдан,Кучли ёвлар этига санчилмасдан ортига қайтмас эди+.Шоулнинг қиличи ғалаба қозонмасдан ортига қайтмас эди+. 23  Шоул билан Йўнатан+ ҳаётлари мобайнида севимли ва қадрли эдилар,Ҳатто ўлганда ҳам улар бир-биридан ажралмади+. Улар бургутдан ҳам чаққонроқ+,Шерлардан ҳам қудратлироқ эдилар+. 24  Эй Исроил қизлари, Шоул учун аза тутинглар!У сизларга қирмизи кийим кийдириб, зеб-зийнатлар билан безаган,Кийимларингизга тилла тақинчоқлар билан зеб берган эди. 25  Кучлилар жангда қулади! Йўнатан тепаликларингда жонсиз ётар!+ 26  Биродарим Йўнатан, сизни ўйлаб, қайғураман.Сиз мен учун жуда азиз эдингиз+. Менга бўлган севгингиз* аёлларнинг севгисидан устун эди+. 27  Қудратлилар йиқилди!Жанг қуроллари яксон бўлди!

Изоҳлар

Ёки «чунки жоним ҳали ўзимда».
Қўлнинг тепа қисмига тақиладиган заргарлик буюми.
Сўзма-сўз «қонинг ўз бошингда».
Уларнинг яқин дўстлиги назарда тутилган.