Шоҳлар иккинчи китоб 19:1–43

  • Довуд Абсалом учун аза тутади (1–4)

  • Йўаб Довудга танбеҳ беради (5–8а)

  • Довуд Қуддусга қайтади (8б–15)

  • Шимей кечирим сўрайди (16–23)

  • Мефибоситнинг айбсизлиги аён бўлади (24–30)

  • Борзулайга ҳурмат кўрсатилади (31–40)

  • Қабилалар ўзаро баҳслашади (41–43)

19  Йўабга: «Шоҳ Абсалом учун йиғлаб, қайғу чекяпти»+,— деган хабарни етказишди.  Шоҳ Довуд ўғли учун қаттиқ қайғураётганини халқ эшитди ва ўша кунги ғалаба азага айланди.  Жанг майдонидан қочиб шарманда бўлган аскарлардай, ўша куни халқ шаҳарга шовқин солмай қайта бошлади+.  Шоҳ эса юзини ёпиб олганча: «Вой, ўғлим Абсалом! Ўғлим, ўғилгинам Абсалом!» — дея ҳўнграб йиғларди+.  Йўаб шоҳнинг уйига бориб, унга деди: «Сиз бугун барча хизматкорларингизни уятга қўйдингиз. Ахир улар сизнинг, ўғил-қизларингизнинг+ ҳамда хотинларингизу канизакларингизнинг+ ҳаётини сақлаб қолишди-ку!  Сиз ўзингиздан нафратланганларни яхши кўриб, сизни яхши кўрадиганлардан эса нафратланяпсиз. Чунки бугун лашкарбоши ва хизматкорларингиз сиз учун ҳеч қандай қадр-қимматга эга эмаслигини кўрсатдингиз. Борди-ю, бугун Абсалом тирик қолиб, барчамиз ўлиб кетганимизда, сиз учун яхшироқ бўларди! Мен шунга амин бўлдим.  Энди ўрнингиздан туринг-да, бориб хизматкорларингизга далда беринг. Яҳова ҳаққи қасам ичиб айтаманки, агар бундай қилмасангиз, кечгача ёнингизда битта ҳам одам қолмайди. Бу, ёшлигингиздан то бугунга қадар бошингизга тушган кўргиликлардан энг ёмони бўлади».  Шунда шоҳ ўрнидан турди-да, шаҳар дарвозаси олдига бориб ўтирди. Бутун халққа: «Шоҳ шаҳар дарвозаси олдида ўтирибди»,— деб хабар берилди. Сўнг халқ шоҳнинг олдига келди. Қолган исроилликлар* эса уйларига қочиб кетишди+.  Исроилнинг барча қабилаларидан бўлган одамлар, ўзаро баҳслашиб: «Шоҳ бизни душманлардан халос этди+, филистимликлардан қутқарди. Ҳозир эса Абсаломни деб бошқа ерда қочиб юрибди+. 10  Биз шоҳ этиб тайинлаган* Абсалом+ жангда ҳалок бўлди+. Энди бўлса, шоҳни орқага қайтариш учун нега ҳеч нима қилмаяпмиз?» — дейишарди. 11  Шоҳ Довуд руҳонийлар Зодўх+ билан Абуатарга+ шундай хабар юборди: «Яҳудо+ оқсоқоллари билан гаплашиб, уларга қуйидагини айтинглар: “Бутун Исроил орасида айтилаётган гап шоҳ яшаб турган жойгача етди. Нега сизлар шоҳни саройга қайтармай, имиллаб ўтирибсизлар? 12  Сизлар менинг биродарларим, қон-қардошимсиз-ку*. Шундай экан, шоҳни қайтармай, имиллаб ўтиришингиз яхши эмас”. 13  Эмосага+ бўлса: “Сен менинг қон-қардошимсан. Агар бугун сени Йўабнинг ўрнига лашкарбоши этиб тайинламасам, Тангри мени не кўйга солса солсин, ундан баттарроғини ҳам қилсин!”+ — деб айтинглар». 14  Шундай қилиб, Довуд барча яҳудоликларнинг қалбини ўзига мойил қилиб олди ва улар шоҳга: «Хизматкорларингиз билан қайтиб келинг»,— деб хабар юборишди. 15  Шоҳ йўлга тушиб, Иорданга етиб келди. Яҳудоликлар эса шоҳни қарши олиб, Иордан дарёсидан ўтказиш учун Гилгалга+ келишди. 16  Бохуримда яшовчи Бенямин қабиласидан бўлган Геранинг ўғли Шимей+ ҳам яҳудоликларга қўшилиб, шоҳ Довудни кутиб олиш учун шошилди. 17  Шимейнинг ёнида Бенямин қабиласидан 1 000 киши бор эди. Шоул хонадонида хизматкор бўлган Зибах+ ҳам 15 та ўғли ва 20 та хизматкорини олиб, шоҳдан олдин Иорданга етиб келди. 18  У* шоҳ хонадонидагиларни дарёдан ўтказиш ҳамда шоҳнинг истакларини бажо келтириш учун дарёнинг кечув жойидан ўтди. Гера ўғли Шимей бўлса, дарёни кечиб ўтмоқчи бўлиб турган шоҳнинг оёқлари остига йиқилди. 19  Шимей шоҳга деди: «Тақсирим мени айбдор деб ҳисобламасинлар. Шоҳ ҳазратлари Қуддусдан чиқиб кетаётган куни хизматкорининг содир этган қилмишини эсламасинлар+. Шоҳим буни кўнгилларига олмасинлар, 20  зеро хизматкорингиз гуноҳ қилганини яхши билади. Шу сабабли, бугун шоҳ ҳазратларини кутиб олиш учун Юсуф хонадонидагилардан биринчи бўлиб келдим». 21  Шунда Зеруя+ ўғли Абушай+: «Яҳованинг мойланганини қарғагани учун, Шимейни ўлдириш керак эмасми?»+ — деди. 22  Аммо Довуд: «Эй, Зеруя ўғиллари+, нега менинг ишимга аралашиб, бугун менга қарши чиқяпсизлар? Бугун Исроилда одам ўлдириладиган кунми? Ахир бугун мен қайтадан Исроилга шоҳ этиб тайинландим-ку!» — деб айтди. 23  Кейин шоҳ Шимейга: «Сен ўлмайсан»,— деб қасам ичди+. 24  Шоулнинг невараси Мефибосит+ ҳам шоҳни қарши олиш учун келди. Шоҳ кетган кундан то эсон-омон қайтмагунига қадар, Мефибосит соқолини* тартибга келтирмаган, оёқларини ва кийимларини ҳам ювмаган эди. 25  У шоҳни кутиб олиш учун Қуддусга келганида, шоҳ ундан: «Мефибосит, нега мен билан бирга кетмадинг?» — деб сўради. 26  У жавобан деди: «Шоҳ ҳазратлари, чўлоқ+ эканимни яхши биласиз. Шу боис, мен хизматкоримга+: “Эшагимни эгарла, унга миниб шоҳ билан бирга кетаман”,— деб айтдим, аммо у мени алдаб кетди. 27  У шоҳ ҳазратларининг олдида хизматкорингизга туҳмат қилди+. Лекин шоҳ ҳазратлари Худонинг фариштасидай доно. Шундай экан, назарингизда тўғри бўлган ишни қилинг. 28  Отамнинг бутун хонадони шоҳ ҳазратлари томонидан ўлимга маҳкум этилиши керак эди. Аммо сиз хизматкорингизга дастурхонингиздан таом ейдиганлар қаторидан жой бердингиз+. Сиздан яна бирор нарса сўрашга нима ҳаққим бор?» 29  Лекин шоҳ унга: «Бу гапларнинг нима кераги бор?! Менинг қарорим шу: “Зибах икковингиз ерни бўлиб олинглар”+,— деди». 30  Бунга Мефибосит шоҳга: «Ҳаммасини у олаверсин. Муҳими, шоҳ ҳазратлари ўз уйларига эсон-омон етиб келдилар»,— деб айтди. 31  Сўнг гиладлик Борзулай+ ҳам шоҳни Иордан дарёсидан ўтказиш учун Рўғолимдан Иорданга келди. 32  Борзулай 80 ёшга кирган қари киши эди. У жуда ҳам бой киши бўлиб, шоҳ Моханайимда турганида, уни озиқ-овқат билан таъминлаган эди+. 33  Шоҳ Борзулайга: «Мен билан бирга дарёни кечиб ўтинг. Қуддусда ўзим сизни озиқ-овқат билан таъминлайман»+,— деди. 34  Лекин Борзулай шоҳга шундай деди: «Ўзи қанча умрим қолдики, шоҳ билан бирга Қуддусга борсам? 35  Ёшим ҳам 80 га бориб қолди+. Мен яхши билан ёмоннинг фарқига бормайман. Еб-ичган нарсамнинг мазасини билмайман. Эркак ва аёл қўшиқчиларнинг+ овозини фарқлай олмайман. Шундай экан, мен хизматкорингиз шоҳ ҳазратларига ортиқча юк бўлиб нима қиламан? 36  Шоҳим, мени мукофотлашнинг ҳожати йўқ. Сизни Иордангача кузатиб қўйишнинг ўзи мен учун шараф! 37  Илтимос, хизматкорингизнинг қайтишига рухсат беринг. Мен ўз шаҳримда вафот этиб, ота-онам дафн этилган жойга қўйилайин+. Шоҳ ҳазратлари билан бирга хизматкорингиз Химхам дарёни кечиб ўтсин+. Нимани ният қилган бўлсангиз, унга қилинг». 38  Шунда шоҳ унга: «Майли, Химхам мен билан дарёни кечиб ўтсин ва бу билан сизнинг ниятингизни бажарайин. Мендан нимаики сўрасангиз, истаганингизни бажараман»,— деди. 39  Бутун халқ Иорданни кечиб ўта бошлади. Шоҳ Борзулайни ўпиб+, дуо қилгач, дарёни кечиб ўтди. Борзулай эса ўз уйига қайтиб кетди. 40  Шоҳ дарёни кечиб ўтиб, Гилгалга+ йўл олди. У билан бирга Химхам, шунингдек, яҳудоликлар билан исроилликларнинг ярми дарёни кечиб ўтди+. 41  Кейин барча исроилликлар шоҳнинг олдига келиб, унга: «Нега яҳудолик биродарларимиз сизни яширинча олиб кетиб, сизни, хонадонингиз аҳлини ҳамда барча одамларингизни Иордан дарёсидан ўтказдилар?»+ — дейишди. 42  Яҳудоликлар уларга: «Чунки шоҳ бизнинг қариндошимиз бўлади+. Нега биздан жаҳлингиз чиқяпти? Биз шоҳнинг бирор нарсасини еб қўйдикми ёки бизга қандайдир совға берилдими?» — деб жавоб беришди. 43  Бироқ исроилликлар яҳудоликларга: «Биз ўнта қабиламиз, шу боис, сизларга қараганда Довудда кўпроқ бизнинг ҳаққимиз бор. Шундай экан, нега бизни назар-писанд қилмадингизлар? Шоҳимизни биз биринчи бўлиб орқага қайтаришимиз керак эмасмиди?» — деб айтишди. Лекин исроилликлардан кўра, яҳудоликларнинг гапи устун келди*.

Изоҳлар

Яъни Абсаломни қўллаб-қувватлаганлар.
Сўзма-сўз «мойлаган».
Сўзма-сўз «эту суягимсиз-ку».
Бошқа вариант «Улар».
Ёки «мўйловини».
Ёки «яҳудоликлар қўполроқ гапиришди».