Шоҳлар иккинчи китоб 22:1–51

  • Довуд нажот берган Худога ҳамду сано айтади (1–51)

    • «Яҳова менинг қоям» (2)

    • Яҳова содиқ кишиларга садоқатли (26)

22  Яҳова Довудни барча душманлари ҳамда Шоулнинг қўлидан+ қутқарган+ куни, Довуд Яҳовага қуйидаги қўшиқни айтди+.  У шундай деди: «Яҳова менинг қоям, қўрғоним+ ва Қутқарувчимдир+.   Худойим менинг қоямдир+, Унда паноҳ топаман,Менинг қалқониму+ нажот мугузим*, хавфсиз бошпанамдир+.Қочиб борадиган масканим+, менинг қутқарувчимсан+. Мени зўравонлардан халос қиладиган Сенсан.   Мақтовга лойиқ Яҳовани чақираман,Душманларим қўлидан қутқариламан.   Ўлим тўлқинлари мени қуршаб олди+,Ярамас одамлар шиддатли тошқиндай мени даҳшатга солди+.   Гўр* арқонлари мени чирмаб олди+,Ўлим олдимда тузоқлар қўйди+.   Қайғу чекканимда Яҳовага ёлвордим+,Тангримга тинимсиз илтижо қилдим. Шунда У Ўз маъбадидан* овозимни эшитди,Мадад сўраб қилган нолам Унинг қулоғига бориб етди+.   Ер силкиниб, тебрана бошлади+,Осмоннинг пойдеворлари титраб кетди+,Ғазабланганидан пойдеворлари ларзага келди+.   Бурнидан тутун,Оғзидан ютиб юборадиган олов чиқди+,Ундан ловуллаб турган кўмир отилиб чиқди. 10  У фалакни эгиб пастга тушди+,Оёқларининг ости қуюқ қора булут эди+. 11  У карубга миниб+ учиб келди. Фариштанинг* қанотлари устида кўринди+. 12  У атрофини қоронғилик, зим-зиё сувлар ва қуюқ булутлар билан ўраб,Уларни Ўзига чайла қилди+. 13  Олдида таралиб турган нурдан чўғлар аланга олди. 14  Яҳова самодан момақалдироқ гулдуратди+,Худойи Таоло садо берди+. 15  У душманларига ўқлар отиб+, уларни тўзғитиб юборди,Яшин тушириб уларни саросимага солди+. 16  Яҳованинг танбеҳидан, нафасининг кучидан+,Денгиз туби кўриниб қолди+,Ернинг пойдеворлари очилиб қолди. 17  У юксакликдан қўлини чўзди-да,Мени ушлаб, чуқур сувлардан чиқариб олди+. 18  У мени кучли душманимдан,Мендан нафратланган ва мендан қудратлироқ бўлганлардан халос этди+. 19  Бошимга мусибат тушганда, улар менга қарши чиққан эди+,Аммо Яҳова менга таянч бўлди. 20  У мени хавфсиз жойга олиб чиқди+;Мендан мамнун бўлгани боис, мени қутқарди+. 21  Одил бўлганим учун, Яҳова мени мукофотлади+,Қўлларимнинг поклигига яраша мени тақдирлади+. 22  Чунки мен Яҳованинг йўлларидан юрдим,Худойимни ташлаб кетиб ёвузлик қилмадим. 23  Унинг барча ҳукмлари+ кўз олдимда,Низомларидан четга чиқмайман+. 24  Унинг олдида бенуқсон қоламан+,Ўзимни гуноҳ қилишдан тияман+. 25  Яҳова одиллигимга яраша+,Унинг олдида айбсиз бўлганимга яраша мени тақдирласин+. 26  Ўзингга содиқ бўлган кишига садоқатлисан+,Айбсизга адолат билан муомала қиласан+. 27  Пок одамга поклигингни+,Маккорга эса топқирлигингни кўрсатасан+. 28  Камтарларни қутқарасан+,Кеккайганларга эса норози бўлиб боқасан ва уларни камситасан+. 29  Ахир Сен, эй Яҳова, менинг чироғимсан+,Атрофимдаги зулматни ёруғликка айлантирадиган Яҳовадир+. 30  Сенинг ёрдаминг билан босқинчилар тўдасига ҳужум қиламан,Аллоҳнинг қудрати ила девордан ошиб ўтаман+. 31  Ҳақ Тангрининг йўли мукаммалдир+,Яҳованинг сўзи тозадир*+. Унда паноҳ топганларнинг барчасига У қалқондир+. 32  Яҳовадан ўзга Худо бормикан?!+ Аллоҳимиздан ўзга қоя бормикан?!+ 33  Ҳақ Тангри мустаҳкам қалъамдир+,У йўлимни текислайди+. 34  Оёқларимни кийикникидай қилади,Тик қияликлар+ устига мени маҳкам турғизиб қўяди. 35  У қўлларимга жанг қилишни ўргатади,Қўлларим мис ёйни бука олади. 36  Менга нажот қалқонингни берасан,Камтарлигинг мени юксалтиради+. 37  Қадамларим учун йўлни кенгайтирасан,Оёқларим сирпаниб кетмайди+. 38  Ғанимларимни таъқиб этиб, уларни йўқ қилиб ташлайман,Уларни йўқ қилмагунимча ортга қайтмайман. 39  Мен уларни йўқ қилиб, эзиб ташлайман. Шунда улар тура олмайди+,Улар оёқларим остига йиқилади. 40  Жанг қилиш учун Сен менга куч ато этасан+,Ғанимларимни олдимда қулатасан+. 41  Душманларимни мендан чекинтирасан*+,Мендан нафратланганларни йўқ қиламан+. 42  Улар фарёд қилиб ёрдам сўраса-да, қутқарадиган ҳеч ким бўлмайди,Ҳатто Яҳовага нола қилишса ҳам, У жавоб бермайди+. 43  Ердаги чанг сингари уларни толқон қиламан,Уларни кукунга айлантириб, йўллардаги лойдек топтаб ташлайман. 44  Сен халқимнинг асоссиз айбловларидан мени қутқарасан+. Халқларга бош бўлиш учун мени ҳимоя қиласан+,Менга нотаниш одамлар хизматимда бўлади+. 45  Улар итоаткорлик ила менга қулоқ солади,Ёт эллар менга хушомадгўйлик қилади+. 46  Ёт элларнинг жасорати сўнади,Қалъаларидан қалтираб чиқишади. 47  Яҳова барҳаётдир! Қоямга+ шарафлар бўлсин! Нажот қоям бўлмиш Тангрим юксалсин!+ 48  Ҳақ Тангри мен учун қасос олади+,У халқларни менга тобе қилади+. 49  Душманларимдан У мени халос этади, Менга ҳужум қилганлар устидан мени юксалтирасан+,Зўравон одамдан мени қутқарасан+. 50  Шу боис, эй Яҳова, халқлар орасида Сенга шукр айтаман+, Исмингга атаб мадҳлар куйлайман*+: 51  У Ўзи тайинлаган шоҳни қутқариш учун буюк ишлар қилади+,Ўз мойланганидан, Довуддан ва унинг зурриётидан*Меҳр-садоқатини тоабад дариғ тутмайди»+.

Изоҳлар

Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатдаги «мозор» сўзига қ.
Ёки «Шамолнинг».
Ёки «оловда синалган».
Ёки «уларнинг бошини менга эгдирасан».
Ёки «мусиқа басталайман».
Сўзма-сўз «уруғидан».