Шоҳлар иккинчи китоб 4:1–12

  • Ишбосит хоинлар томонидан ўлдирилади (1–8)

  • Довуд хоинларни ўлдиради (9–12)

4  Абнур Хевронда вафот этганини эшитиб+, Шоул ўғли Ишбоситнинг+ жасорати сўнди. Барча исроилликлар ҳам тинчлигини йўқотди.  У ерда Шоулнинг ўғлига тегишли босқинчилар тўдасига бошчилик қиладиган икки киши бор эди. Бирининг исми Банах, бошқасиники Рахав эди. Улар Бенямин қабиласидан, берўтлик Риммон деган кишининг ўғиллари эди. (Берўт+ Бенямин қабиласининг ҳудудига кирарди.  Берўтликлар Гитайимга+ қочиб бориб, бугунгача ўша ерда мусофир бўлиб кун кечиришяпти.)  Шоул ўғли Йўнатаннинг+ оёқлари майиб* бир ўғли бор эди+. Йизрилдан+ Шоул билан Йўнатаннинг ўлими ҳақида хабар келганда, у беш ёшда эди. Ўшанда энагаси уни кўтариб қочиб кетаётганида, ваҳимага тушиб қолганидан болани қўлидан тушириб юборган ва у йиқилиб ногирон бўлиб қолган эди. Унинг исми Мефибосит+ эди.  Берўтлик Риммоннинг Рахав билан Банах деган ўғиллари кун қизиган вақтда Ишбоситнинг уйига боришди. Туш пайти бўлгани учун у дам олаётган эди.  Улар худди буғдой олгани келгандай уйга киришди-да, Ишбоситнинг қорнига қилич санчиб, уни ўлдиришди. Кейин ака-ука Рахав билан Банах+ қочиб кетишди.  Улар уйга киришганда, Ишбосит ўз ётоқхонасида тўшакда ётган эди. Улар уни ўлдириб, бошини кесиб ташлашди. Сўнг унинг бошини олиб, туни билан Арабага олиб борадиган йўлдан юришди.  Улар Ишбоситнинг+ бошини Хевронга, шоҳ Довудга олиб бориб, унга: «Жонингизни* олмоқчи бўлган+ душманингиз Шоул+ ўғли Ишбоситнинг бошини сизга келтирдик. Бугун Яҳова шоҳ ҳазратларига Шоулдан ва унинг авлодларидан қасд олишга имконият яратди»,— деб айтишди.  Бироқ Довуд берўтлик Риммоннинг ўғиллари Рахав билан Банахга шундай жавоб берди: «Мени барча кулфатлардан қутқарган* барҳаёт Яҳова шоҳид+. 10  Бир киши менга: “Шоул ўлди”+,— деган хабар келтириб, бу мен учун яхши хабар бўлади деб ўйлаган эди. Мен уни тутиб олиб Зихлахда ўлдирган эдим+. Ўша хабарчи мендан шундай мукофот олган эди! 11  Шундай экан, айбсиз кишини ўз уйида, ўз тўшагида ўлдирган ёвуз кимсаларни жазосиз қолдирмаслигим шубҳасиз! Унинг қонини сизларнинг қўлингиздан талаб қилиб+, сизларни ер юзидан йўқ қилиб ташлайман!» 12  Сўнг Довуднинг буйруғига биноан, одамлари уларни ўлдириб+, икковининг қўл-оёқларини чопиб ташлашди, таналарини бўлса Хеврондаги ҳовуз ёнига осиб қўйишди+. Ишбоситнинг бошини эса Хевронга олиб бориб, Абнур дафн этилган жойга кўмишди.

Изоҳлар

Ёки «чўлоқ».
Ёки «ҳаётингизни».
Ёки «жонимни қайтариб сотиб олган».