Шоҳлар иккинчи китоб 9:1–13

  • Довуд Мефибоситга меҳр-садоқат кўрсатади (1–13)

9  Довуд: «Шоулнинг хонадонидан бирор киши қолганмикин? Агар қолган бўлса, Йўнатанга берган ваъдамга кўра, мен ўша одамга меҳр-садоқат кўрсатардим»+,— деди.  Ўша ерда Шоул хонадонида хизматкорлик қилган Зибах+ исмли киши бор эди. Ўша кишини Довуднинг олдига чақиртириб келишди ва шоҳ ундан: «Сен Зибахмисан?» — деб сўради. У: «Ҳа, мен хизматкорингиз Зибахман»,— деб жавоб берди.  Шоҳ гапида давом этиб: «Шоул хонадонидан бирор киши қолганми? Агар қолган бўлса, мен ҳам унга Аллоҳ каби меҳр-садоқат кўрсатардим»,— деди. Зибах шоҳга: «Фақатгина Йўнатаннинг ўғли қолган. Унинг иккала оёғи ҳам майиб»+,— деб жавоб берди.  Шоҳ ундан: «У қаерда?» — деб сўради. Зибах: «У Лўдаворда, Омиёл ўғли Мохирнинг+ уйида»,— деб жавоб берди шоҳга.  Шоҳ Довуд дарҳол Лўдаворга одам юбориб, уни Омиёл ўғли Мохирнинг уйидан чақиртириб келди.  Шоулнинг невараси, Йўнатан ўғли Мефибосит Довуднинг олдига келгач, юзтубан тиз чўкиб унга таъзим қилди. Довуд унга: «Мефибосит!» — деди. У: «Лаббай, тақсирим»,— деб жавоб берди.  Довуд унга: «Қўрқма. Отанг Йўнатан ҳаққи-ҳурмати мен сенга меҳр-садоқат кўрсатиб+, бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини қайтариб бераман. Ўзинг эса доим менинг дастурхонимдан таом ейсан»+,— деди.  Шунда Мефибосит таъзим қилиб: «Мен хизматкорингиз ким бўлибманки, ўлик итга+ ўхшаган мендек бир кимсага назарингиз тушган бўлса!» — деб айтди.  Шоҳ, Шоулнинг ёрдамчиси Зибахнинг олдига одам юбориб, унга шундай деди: «Шоулга ва унинг бутун хонадонига тегишли ҳамма нарсани мен марҳум хўжайининг Шоулнинг неварасига бердим+. 10  Хўжайининг Шоулнинг неварасига тегишли одамларни озиқ-овқат билан таъминлаб туриш учун, сен, ўғилларинг ва хизматкорларинг унинг ерларига ишлов бериб, ҳосилини йиғиб оласизлар. Хўжайининг Шоулнинг невараси Мефибосит эса ҳамиша менинг дастурхонимдан таом ейди»+. Зибахнинг 15 та ўғли ва 20 та хизматкори бор эди+. 11  Шунда Зибах шоҳга: «Шоҳ ҳазратлари хизматкорига нимаики буюрсалар, хизматкорингиз ҳаммасини бажо келтиради»,— деб айтди. Шу тариқа, Мефибосит подшоҳ ўғилларининг биридай Довуднинг дастурхонидан* таом ейдиган бўлди. 12  Мефибоситнинг Миха+ исмли ёшгина ўғли бор эди. Зибах хонадонида яшайдиганларнинг ҳаммаси Мефибоситнинг хизматкорлари бўлишди. 13  Мефибосит Қуддусда яшаб, ҳамиша шоҳ дастурхонидан таом ерди+. Унинг иккала оёғи ҳам майиб эди+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «менинг дастурхонимдан».