Юҳаннонинг иккинчи мактуби 1:1–13

  • Саломлар (1–3)

  • Ҳақиқатда юриш (4–6)

  • Алдоқчилардан эҳтиёт бўлиш (7–11)

    • Салом бермаслик (10, 11)

  • Бориш нияти ва саломлар (12, 13)

 Мен оқсоқол, Аллоҳ танлаб олган хоним* ва унинг болаларига ёзяпман. Уларни менгина эмас, балки ҳақиқатни билиб олганларнинг бари севади.  Сизларни севишимизнинг сабаби, қалбимизда абадий қоладиган ҳақиқат бор.  Отамиз Худо ҳамда Унинг Ўғли Исо Масиҳдан иноят, раҳм-шафқат, тинчлик билан ҳақиқат ҳамда муҳаббат биз билан бўлади.  Болаларингиздан баъзилари Отадан олган ўша амрга биноан ҳақиқатда юраётганини билиб роса қувондим+.  Хоним, бир-биримизни севиш амрига риоя қилишингизни илтимос қилиб ёзяпман. Бу амр янги эмас, чунки бошидан биз унга эга эдик+.  Муҳаббат Унинг амрларига биноан умр кечириш демакдир+. Сизлар бошидан эшитган амр ана шудир. Севгини намоён этишда давом этинглар.  Дунёда кўп алдоқчилар пайдо бўлган+. Улар Исо Масиҳнинг инсон тариқасида келганини тан олмаяптилар+. Бундайлар ёлғончи ва дажжолдир+.  Қилган меҳнатингиз зое кетмаслиги ва мукофотни тўлиқ олишингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинглар+.  Ҳаддидан ошган, Масиҳ таълимотидан узоқлашган ҳар қандай одам Худо билан бирликда эмас+. Бу таълимотга амал қилган киши эса Ота ва Ўғил билан бирликдадир+. 10  Агар бирор киши сизларга бундай таълимотни келтирмаса, уни уйингизга киритманглар+ ва унга салом ҳам берманглар. 11  Боиси, унга салом берган унинг ёмон ишларига шерик бўлади. 12  Гарчи сизларга ёзадиган кўп гапларим бор бўлса-да, лекин сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим. Зеро қувончга тўлишингиз учун олдингизга бориб юзма-юз гаплашиш ниятидаман. 13  Аллоҳ танлаб олган опангизнинг болалари сизларга салом йўллашяпти.

Изоҳлар

Бу сўз бирор аёлни ёки биринчи асрдаги бирорта жамоатни англатиши мумкин.