Шоҳлар учинчи китоб 7:1–51

  • Сулаймоннинг саройи (1–12)

  • Маҳоратли Хирамнинг Сулаймонга ёрдами (13–47)

    • Иккита мис устун (15–22)

    • Қуйма ҳовуз (23–26)

    • Ўнта мис арава билан ўнта мис тос (27–39)

  • Олтин жиҳозлару анжомлар ясаб тугатилади (48–51)

7  Сулаймон ўзига сарой қурди+. Уни 13 йил ичида битказди+.  У «Ливан ўрмони» деб аталган сарой қурди+. Унинг узунлиги 100 тирсак*, эни 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак эди. Бу сарой кедрдан тайёрланган тўрт қатор устунларда турар, улар тепасига эса кедр тўсинлар қўйилган эди+.  Кўндаланг қўйилган тўсинлар усти кедр ёғочи билан қопланган эди. Уларнинг сони 45 та бўлиб, ҳар бир қаторида 15 тадан эди.  У ерда уч қатор деразалар ўрнатилган бўлиб, ҳар бир дераза қаршисида дераза бор эди.  Барча эшик ва уларнинг ёндорлари тўрт бурчак* бўлиб, бир-бирига қарама-қарши ўрнатилган уч қатор деразаларнинг ташқи томони ҳам худди шундай эди.  Сулаймон узунлиги 50 тирсак, эни 30 тирсак Қўш устунли айвон қурди. Унинг олд томонига эса устунлари бор яна бир пешайвон солди.  Шунингдек, у ҳукм юритиш учун Тахт+ айвони — Ҳакамлик+ айвонини қурдирди. Уни полдан шифтгача кедр ёғочи билан қоплади.  Сулаймон яшаган сарой бошқа ҳовлида+, Тахт айвонидан алоҳида жойда бўлиб, худди шундай қурилди. Бунинг устига, у хотини, яъни фиръавннинг қизи учун ҳам Тахт айвонига ўхшатиб уй солди+.  Биноларнинг бари пойдевордан шифтгача ва ташқи томондан катта ҳовлига+ қадар қимматбаҳо тошлардан қурилди+. Бу тошлар бир хил ўлчамда арраланган бўлиб, ҳамма томонлари йўнилган эди. 10  Пойдевори қимматбаҳо катта тошлардан солинганди. Уларнинг айримлари 10 тирсак, баъзилари эса 8 тирсак эди. 11  Биноларнинг усти ҳам бир хил ўлчамда йўнилган қимматбаҳо тошлар ва кедр ёғочидан эди. 12  Катта ҳовли атрофи, Яҳова учун қурилган уйнинг ички ҳовлиси+ ва даҳлизи+ сингари уч қатор йўнилган тош ва бир қатор кедр тўсинлар билан ўралган эди. 13  Шоҳ Сулаймон Тирга одам юбориб, Хирамни+ чақиртириб келди. 14  У Нафтали қабиласидан бўлган бева аёлнинг ўғли эди. Отаси тирлик мискар бўлган+. Хирам катта маҳорат ва тушунчага эга бўлиб+, мисдан* ҳар хил буюмлар ясарди. У шоҳ Сулаймоннинг олдига келди-да, барча ишларини қилишга киришди. 15  У иккита устунни мисдан қуйди+, ҳар бирининг баландлиги 18 тирсак эди. Иккала устуннинг ҳар бирини ўлчов ипи билан ўлчаганда, айланасига 12 тирсак эди+. 16  Устунларнинг тепаси учун мисдан иккита устун қош қуйди. Ҳар иккисининг баландлиги беш тирсакдан эди. 17  Улар занжирлардан ўрилган тўр билан безатилди+. Иккала устун қошда еттитадан тўр бор эди. 18  Сўнг устун қошларни қоплаш учун ҳар бир тўрнинг атрофини икки қатор анорлар билан безади. Уларни иккала устун қош учун бир хил ясади. 19  Даҳлиз олд томонидаги устунларнинг устун қошлари эса лола шаклида қилинган бўлиб, баландлиги тўрт тирсак эди. 20  Устун қошлар иккита устунга ўрнатилган эди. Уларнинг кенг, яъни тўр билан безатилган қисми атрофига қатор-қатор қилиб 200 та анор ясалди+. 21  У устунларни асосий хона даҳлизининг олд томонига қўйди+. Биттасини ўнг* тарафга ўрнатиб, Ёхин* деб атади. Иккинчисини эса чап* тарафга қўйиб, Боз* деб номлади+. 22  Устун қошлар лола шаклида қилинган эди. Шу билан устунлар тайёр бўлди. 23  Сўнг шакли думалоқ, бир четидан иккинчисигача 10 тирсак, баландлиги 5 тирсак, ўлчов ипи билан ўлчаганда айланаси 30 тирсак бўлган қуйма ҳовуз*+ ясади+. 24  Унинг қирғоғи пастки қисми бўйлаб айланасига ҳар тирсак сайин ўнтадан икки қатор ёввойи тарвузлар тасвирлари туширилди+. Бу ёввойи тарвузлар ҳовуз билан бир бутун қилиб қуйилди. 25  Ҳовуз учтаси шимол, учтаси ғарб, учтаси жануб, учтаси шарқ тарафга қараб ўрнатилган мисдан ясалган 12 та буқа+ устига қўйилди. Буқаларнинг орқа томони эса ҳовузнинг марказига қаратилган эди. 26  Ҳовузнинг қалинлиги тўрт бармоқ энига* тўғри келарди. Қирғоғи қадаҳникига ўхшаб, очилиб турган лола шаклида эди. Унинг ҳажми 2 000 бат* эди. 27  Сўнг у мисдан ўнта арава*+ ясади. Ҳар бирининг узунлиги тўрт тирсак, эни тўрт тирсак, баландлиги уч тирсак эди. 28  Аравалар қуйидагича ясалган эди: унинг ён лавҳалари бор бўлиб, бу лавҳалар панжаралар орасига ўрнатилган эди. 29  Панжаралар орасидаги мис лавҳаларга ва панжараларнинг ўзига шер+, буқа ҳамда карублар+ тасвири туширилди. Шер ва буқаларнинг тепа ҳамда паст томонлари гулчамбарлар билан безатилди. 30  Ҳар бир араванинг мис ўқларга ўрнатилган тўртта мис ғилдираги бор бўлиб, уларни тўртта бурчакдаги тиргаклар ушлаб турарди. Тиргаклардаги гулчамбарлар тиргаклар билан бир бутун қилиб қуйилган эди. Ушбу тиргаклар устига ҳовуз ўрнатилган эди. 31  Араванинг тепа қисмида доирасимон панжара бор бўлиб, панжарага ўймакор тасвирлар туширилган эди. Ҳовуз эса шу панжара ичига ўрнатилган эди. Ҳовузнинг қуйи қисмидан панжарагача бўлган қисми бир тирсак эди. Доирасимон панжара, бир ярим тирсакдан иборат тиргаклар билан бир бутун эди. Ушбу панжаранинг ён томонларидаги мис лавҳалари ҳам думалоқ эмас, тўғри бурчакли эди. 32  Тўртта ғилдирак арава ён томонларининг пастида жойлашган, уларни маҳкамловчи мослама эса аравага бириктирилган бўлиб, ҳар бир ғилдирак баландлиги бир ярим тирсак эди. 33  Унинг ғилдираклари қадимги арава ғилдиракларига ўхшаш эди. Уларнинг маҳкамловчи мосламалари, гардишлари, кегайлари ва гупчакларининг бари қуйма эди. 34  Ҳар бир араванинг тўртта бурчагида тўртта тиргак бўлиб, арава билан бир бутун қилиб қуйилган эди. 35  Араванинг юқори қисмида баландлиги ярим тирсак бўлган доирасимон панжара бор бўлиб, унинг тиракчалари ва мис лавҳалари арава билан бир бутун қилиб қуйилди. 36  Хирам ушбу тиракчалар сирти билан мис лавҳаларга каруб, шер ва пальма дарахти тасвирларини ўйиб, айланасига гулчамбарлар туширди+. 37  Шундай қилиб, у ўнта аравани+ ясади. Уларнинг ҳаммаси қуйма бўлиб+, ўлчами ва кўриниши бир хил эди. 38  Сўнг у, ҳар бири 4 тирсак ва ҳажми 40 бат бўлган мисдан ўнта тос ясади+. Ўнта араванинг ҳар бирида биттадан тос турарди. 39  Кейин у, уйнинг ўнг томонига бешта арава, чап томонига ҳам бешта арава қўйди. Қуйма ҳовузни уйнинг ўнг тарафига, яъни жануби-шарқига жойлаштирди+. 40  Хирам+ шунингдек тослар, кураклар+, косалар+ ясади.У ниҳоят шоҳ Сулаймоннинг топшириғи билан Яҳовага аталган уйга оид барча ишларни ўз якунига етказди. Хирам ясаган нарсалар қуйидагилар+: 41  иккита устун+, уларнинг тепасидаги коса шаклидаги иккита устун қоши+; устунлардаги иккита устун қошни қоплаб турган иккита тўр; 42  устунлар тепасидаги коса шаклидаги иккита устун қошни қоплаб турган иккита тўр учун — ҳар бир тўр учун икки қатордан 400 та анор+; 43  ўнта арава+ ҳамда устига қўйилган ўнта тос+; 44  қуйма ҳовуз+ ва унинг тагида турган 12 та буқа; 45  кул солинадиган идишлар, кураклар, косалар ва шоҳ Сулаймоннинг топшириғи билан Яҳовага аталган уй учун бошқа анжомлар. Хирам уларнинг барини сайқалланган мисдан ясади. 46  Шоҳ уларни Иордан водийсида, Сухўт билан Зоратон ўртасида сопол қолипларга қуйиб ясади. 47  Анжомлар шу қадар кўп эдики, Сулаймон уларни тарозида тортмади. Миснинг оғирлиги аниқ эмас эди+. 48  Сулаймон Яҳованинг уйи учун қуйидаги ҳамма нарсаларни ясади: олтин қурбонгоҳ+; тортиқ этилган нонлар қўйиладиган олтин стол+; 49  энг ички хона олд томонининг ўнг ва чап тарафларига соф олтиндан бештадан чироқпоя+; олтин гуллар+, мойчироқлар, қисқичлар*+; 50  соф олтиндан тослар, пилик ўчиргичлар+, косалар, пиёлалар+, оловкураклар*+; уйнинг ичкарисидаги, яъни Энг муқаддас хона эшиклари+ ҳамда асосий хона+ эшиклари учун олтин тагликлар. 51  Шундай қилиб, шоҳ Сулаймон Яҳованинг уйига тегишли ҳамма ишларни тугатди. Сўнг отаси Довуд бағишлаган*+ кумуш, олтин ва турли буюмларни Яҳовага аталган уйнинг хазинасига олиб келди+.

Изоҳлар

Бир тирсак=44,5 см. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Ёки «тўртта бурчакли; тўғри бурчакли».
Ёки «бронзадан». Бу оятда ва ушбу бобнинг кейинги оятларида учраган мис буюмларга тегишли.
Маъноси «У [яъни Яҳова] мустаҳкамласин».
Тахминий маъноси «куч ила».
Ёки «шимол».
Ёки «жануб».
Сўзма-сўз «денгиз».
Ёки «сув ташийдиган арава».
Сўзма-сўз «муқаддас қилган».