Шоҳлар тўртинчи китоб 1:1–18
-
Илёс Охазиёнинг ўлимини башорат қилади (1–18)
1 Ахабнинг ўлимидан сўнг, Мўаб+ Исроилга қарши исён кўтарди.
2 Бир куни Охазиё Самариядаги уйининг томи панжарасидан йиқилиб жароҳатланди. У хабарчиларни чақиртириб: «Эхрон+ худоси Баал-Забуб ёнига бориб, тузаламанми ёки йўқми суриштириб келинглар»+,— деди.
3 Бироқ Яҳованинг фариштаси тишбалик Илёсга*+ деди: «Самария шоҳининг хабарчиларига пешвоз чиқиб, шундай деб айт: “Исроилда Худо йўқмидики, Эхрон худоси Баал-Забубдан суриштиргани кетяпсизлар?+
4 Шу боис, Яҳова шоҳга: “Ётган жойингдан қайтиб турмай ўласан”,— демоқда”». Шундай қилиб, Илёс бу топшириқни бажарди.
5 Хабарчилар қайтиб келишганида, шоҳ улардан: «Нега қайтиб келдингизлар?» — деб сўради.
6 Улар жавобан дейишди: «Кетаётганимизда бир киши бизга пешвоз чиқиб деди: “Сизларни юборган шоҳнинг олдига қайтинглар-да, унга: “Яҳова шундай демоқда: “Исроилда Худо йўқмидики, Эхрон худоси Баал-Забубдан суриштиргани хабарчилар юбординг? Шу сабабли, ётган жойингдан қайтиб турмай ўласан”+,— деб айтинглар”».
7 Шоҳ улардан: «Сизларга пешвоз чиқиб, бу сўзларни айтган одамнинг кўриниши қанақа эди?» — дея сўради.
8 Хабарчилар эса: «У жунли кийим+ кийган, белида чарм камари+ бор эди»,— дейишди. Шоҳ дарҳол: «Бу, тишбалик Илёс-ку!» — деди.
9 Кейин шоҳ унинг ёнига элликбошини 50 та сипоҳи билан жўнатди. Илёс тоғ тепасида ўтирганида, элликбоши унинг олдига чиқиб деди: «Эй ҳақ Тангрининг одами+, шоҳ: “Ёнимга туш!” — деб буюрди».
10 Аммо Илёс унга: «Агар мен Худонинг одами бўлсам, осмондан олов тушиб+, сен билан 50 та сипоҳингни ютиб юборсин»,— деди. Шунда осмондан олов тушиб, элликбоши билан 50 та сипоҳини ютиб юборди.
11 Сўнг шоҳ унинг ёнига бошқа элликбошини 50 та сипоҳи билан жўнатди. Элликбоши унинг олдига чиқиб деди: «Эй ҳақ Тангрининг одами, шоҳ: “Тезда ёнимга туш!” — деб буюрди».
12 Лекин Илёс уларга: «Агар мен Худонинг одами бўлсам, осмондан олов тушиб, сен билан 50 та сипоҳингни ютиб юборсин»,— деди. Шунда осмондан олов тушиб, элликбоши билан 50 та сипоҳини ютиб юборди.
13 Шоҳ унинг ёнига учинчи марта элликбошини 50 та сипоҳи билан жўнатди. У бўлса Илёснинг олдига чиқиб тиз чўкди-да, илтифот сўраб деди: «Эй, ҳақ Тангрининг одами, ўтинаман, менга ва шу 50 та сипоҳингиз жонига раҳм қилинг.
14 Осмондан олов тушиб, иккита элликбошини сипоҳлари билан бирга ютиб юборди, аммо менинг жонимга раҳм қилинг».
15 Яҳованинг фариштаси Илёсга: «У билан бирга туш. Ундан қўрқма»,— деди. Илёс у билан бирга шоҳнинг олдига тушди.
16 Сўнгра Илёс шоҳга деди: «Яҳова шундай демоқда: “Исроилда Худо йўқмидики, Эхрон+ худоси Баал-Забубдан суриштиргани хабарчилар юбординг?+ Нега Исроил Худосидан суриштирмадинг? Шу сабабли, ётган жойингдан қайтиб турмай ўласан”».
17 Шундай қилиб, Яҳованинг Илёс орқали айтган сўзларига биноан, у ҳаётдан кўз юмди. Охазиёнинг ўғли бўлмагани учун, ўрнига Ёҳурам*+ тахтга ўтирди. Бу, Яҳудо шоҳи Ёҳушафат ўғли Ёҳурам ҳукмронлигининг+ иккинчи йили содир бўлди.
18 Охазиёнинг+ ҳаёти ва амалга оширган ишлари Исроил шоҳлари тарихи ёзилган китобда баён этилган.