Шоҳлар тўртинчи китоб 11:1–21
11 Охазиёнинг онаси Оталиё+ ўғли ўлганини кўриб+, бутун шоҳ авлодини қириб ташлашга+ бел боғлади.
2 Аммо шоҳ Ёҳурамнинг қизи, Охазиёнинг синглиси Ёҳушева+ ўлимга маҳкум этилган шаҳзодалардан бири бўлмиш Охазиёнинг ўғли Йўшни ўғирлаб, уни энагаси билан ичкаридаги ётоқхонага яширди. Шу тариқа, улар Йўшни Оталиёдан яшириб, уни омон сақлаб қолишди.
3 Оталиё ҳукмронлик қилган даврда, Йўш энагаси билан бирга Яҳованинг уйида олти йил давомида яшириниб юрди.
4 Еттинчи йили Ёҳайидо Яҳованинг уйига хариёллик соқчилар ва сарой қўриқчилари+ юзбошиларини чақиртирди. Ёҳайидо улар билан Яҳованинг уйида битим тузиб, қасам ичдирди, сўнгра шоҳнинг ўғлини уларга кўрсатди+.
5 Ёҳайидо уларга қуйидагича топшириқ берди: «Сизлар уч қисмга бўлининглар. Биринчи қисм Шаббат куни шоҳ саройида навбатчилик қилиб, уни қўриқласин+.
6 Иккинчи қисм Асос дарвозасида, учинчи қисм эса сарой соқчиларининг ортидаги дарвоза олдида турсин. Шу йўсин, шоҳ саройини галма-гал қўриқланглар.
7 Шаббат куни навбатчилик қиладиган иккита гуруҳ шоҳни ҳимоялаш учун Яҳованинг уйини астойдил қўриқласин.
8 Ҳар бирингиз қўлларингизга қурол олиб, шоҳнинг атрофини ўраб олинглар. Сафингизни ёриб кирмоқчи бўлган ҳар кимни ўлдиринглар. Шоҳ қаерга бормасин, унинг ёнида бўлинглар».
9 Юзбошилар+ руҳоний Ёҳайидо буюрганидай қилишди. Улар Шаббат куни навбатчи бўлган ва навбатчиликни тугатган одамларини олиб, руҳоний Ёҳайидонинг+ олдига боришди.
10 Руҳоний Яҳованинг уйида турган шоҳ Довудга тегишли найза ва думалоқ қалқонларни юзбошиларга берди.
11 Шунда қўлларига қурол ушлаган сарой соқчилари+ уйнинг ўнг томонидан чап томонигача, қурбонгоҳ+ билан уйнинг ёнида, шоҳнинг атрофида саф тортишди.
12 Кейин Ёҳайидо шаҳзодани+ олиб чиқиб, бошига тож кийдирди-да, Таврот китобини+ унинг бошига қўйди. Шу тариқа, уни шоҳ этиб мойлашди ва қарсак чалиб: «Шоҳ ҳазратларининг умрлари узоқ бўлсин!»+ — дейишди.
13 Оталиё югураётган одамларнинг шовқинини эшитиши биланоқ, Яҳованинг уйидаги халқ олдига келди+.
14 У, одатга кўра шоҳ устун олдида турганини кўрди+. Лашкарбошилар билан карнайчилар+ шоҳнинг ёнида эди. Бутун юрт аҳолиси эса қувонар ва карнай чаларди. Буни кўрган Оталиё эгнидаги кийимини йиртиб: «Хоинлик! Хоинлик!» — деб бақирди.
15 Лекин руҳоний Ёҳайидо қўшин устидан тайинланган юзбошиларга+: «Уни орангиздан олиб чиқинглар! Ким унинг ортидан эргашса, қиличдан ўтказинглар!» — деди. Сўнг давом этиб: «Уни Яҳованинг уйида ўлдирманглар»,— деб буюрди.
16 Улар Оталиёни ушлаб, шоҳ саройига+ отлар кирадиган жойга олиб келиб ўлдиришди.
17 Кейин Ёҳайидо, бундан буён ҳам улар Яҳованинг халқи бўлиб қолиши учун, шоҳ билан халқ ва Яҳова ўртасида аҳд тузди+. Шунингдек, шоҳ билан халқ ўртасида битим тузди+.
18 Бундан сўнг бутун юрт аҳолиси Баал ибодатхонасига кириб, унинг қурбонгоҳларини вайрон қилди-да+, тасвирларини парчалаб ташлади+. Баал руҳонийси Маттанни эса қурбонгоҳлар олдида ўлдирди+.
Кейин руҳоний Ёҳайидо Яҳованинг уйига назоратчилар тайинлади+.
19 Бундан ташқари, у Яҳованинг уйидан чиққан шоҳни саройга кузатиб бориш учун юзбошилар+, хариёллик соқчилар, сарой қўриқчилари+ ва бутун юрт аҳолисини йиғди. Улар сарой қўриқчисининг дарвозаси орқали шоҳ саройига келишди. Сўнгра Йўш шоҳ тахтига ўтирди+.
20 Бутун юрт аҳолиси шод-хуррам бўлди, шаҳарда эса тинчлик ўрнатилди. Чунки улар Оталиёни шоҳ саройи ёнида қиличдан ўтказишди.
21 Йўш+ тахтга ўтирганда, етти ёшда эди+.