Шоҳлар тўртинчи китоб 18:1–37

  • Яҳудо шоҳи Ҳизқиё (1–8)

  • Исроил қулайди (9–12)

  • Синахерибнинг Яҳудога ҳужуми (13–18)

  • Рабшак Яҳовани мазах қилади (19–37)

18  Исроил шоҳи Элохнинг ўғли Ҳўшея+ ҳукмронлигининг учинчи йили Яҳудо шоҳи Охоз+ ўғли Ҳизқиё+ тахтга ўтирди.  У шоҳ бўлганида 25 ёшда эди ва Қуддусда 29 йил ҳукм сурди. Онасининг исми Аби* бўлиб, Закариёнинг қизи эди+.  Ҳизқиё бобоси Довуд сингари+ Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилди+.  У тепаликларни+ яксон қилиб, муқаддас тошларни парчалади, муқаддас устунни эса чопиб ташлади+. Ҳизқиё, шунингдек, Мусо ясаган мис илонни+ йўқ қилди. Чунки Исроил халқи уни «Нахуштон»* деб номлаб, шу пайтга қадар унга атаб қурбонлик куйдириб тутатарди.  Ҳизқиё Исроил Тангриси Яҳовага таянарди+. Ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам, Яҳудо юртида унга ўхшаш шоҳ бўлмади.  У доим Яҳовага садоқатли+ ва итоатли бўлиб, Яҳованинг Мусога берган амрларига амал қилиб келди.  Яҳова ҳамиша у билан бирга бўлди. Шоҳ нимаики қилмасин, донолик ила йўл тутарди. У Оссурия шоҳига қарши чиқиб, унга хизмат қилишдан бош тортди+.  Бундан ташқари, Ҳизқиё филистимликларни+ Ғазо билан унинг ҳудудларигача, қўриқчи минораси бор ерлардан то мустаҳкам шаҳарларгача* қириб, мағлуб қилди.  Шоҳ Ҳизқиё бошқарувининг тўртинчи йили, Исроил шоҳи Элохнинг ўғли Ҳўшея+ ҳукмронлигининг еттинчи йили, Оссурия шоҳи Салманасар Самарияга қарши жанг қилгани келиб, уни қуршаб олди+. 10  Уч йиллик қамалнинг+ сўнгида, Ҳизқиё бошқарувининг олтинчи йили, Исроил шоҳи Ҳўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, Самария босиб олинди. 11  Оссурия шоҳи исроилликларни Оссурияга кўчириб+, уларни Халахга, Гозан дарёси бўйидаги Хаворга ва мидияликлар шаҳарларига жойлаштирди+. 12  Бу, улар Тангриси Яҳовага қулоқ солмай, Унинг аҳдини бузишгани, Яҳова Ўз хизматчиси Мусо орқали берган амрларига риоя этишмагани учун содир бўлди+. Улар на қулоқ солишди, на итоат этишди. 13  Ҳизқиё бошқарувининг 14- йили Оссурия+ шоҳи Синахериб* Яҳудонинг барча мустаҳкам шаҳарларига ҳужум қилиб, уларни забт этди+. 14  Шунда Яҳудо шоҳи Ҳизқиё Лахишдаги Оссурия шоҳига: «Мен хато қилдим. Истаган нарсангизни беришга тайёрман. Фақат юртимни тарк этинг»,— деган хабар юборди. Оссурия шоҳи жавобан Ҳизқиёдан 300 талант* кумуш ва 30 талант олтин талаб қилди. 15  Ҳизқиё унга Яҳованинг уйидаги ва шоҳ саройи ғазнасидаги бутун кумушни берди+. 16  Ҳизқиё Яҳованинг маъбадидаги ўзи олтин билан қоплаган эшиклар+ ва кесакиларни чиқариб олиб+, Оссурия шоҳига бериб юборди. 17  Оссурия шоҳи тартанни*, рабсарисни* ва рабшакни* катта қўшин билан Лахишдан+ Қуддусга, Ҳизқиёнинг олдига юборди+. Улар Қуддусга отланиб, кир ювувчилар даласига олиб борадиган катта йўл бўйидаги юқори ҳовуз қувури олдига келиб ўрнашишди+. 18  Бу кишилар шоҳни чақиришганда, уларнинг олдига сарой бошқарувчиси Хилқиё ўғли Элияқим+, котиб Шавна+ ва тарихнавис Осиф ўғли Йўх чиқди. 19  Шунда рабшак уларга деди: «Ҳизқиёга етказинглар. Оссуриянинг улуғ шоҳи шундай демоқда: “Сен нимангга ишоняпсан ўзи?+ 20  Сен: “Жанг қилишга маҳоратим ҳам, куч-қудратим ҳам бор”,— деб айтяпсан. Аммо бу қуруқ гап, холос. Кимга ишониб менга қарши чиқмоқчисан?+ 21  Сен мана шу синган қамишга, Мисрга умид боғлаяпсанми?!+ У ўзига суянган одамнинг қўлига санчилиб, тешиб чиқади-ку! Миср фиръавни унга таянганларнинг барини шу кўйга солади. 22  Балки сизлар: “Биз Худойимиз Яҳовага таянамиз”+,— дерсизлар. Лекин Ҳизқиё Яҳудо билан Қуддус аҳолисига: “Сизлар Қуддусдаги мана бу қурбонгоҳ олдида сажда қилинглар”+,— деб буюриб, Тангрингизга аталган тепаликлару қурбонгоҳларни бузиб ташламадими?!+ 23  Энди менинг хўжайиним, Оссурия шоҳи билан гаров ўйнаб кўр: мен сенга 2 000 та от берайин. Қани, уларга етарлича сувори топа олармикансан?!+ 24  Сен Мисрнинг жанг араваларию отлиқларига умид боғлаб ўтирган бўлсанг, хўжайинимнинг энг кичик хизматчиларидан бирига бас кела олармидинг?! 25  Сенингча, мен Яҳованинг ижозатисиз бу юртни хароб қилгани келганманми? Яҳованинг Ўзи менга: “Бу юртга қарши чиқиб, уни вайрон қил”,— деб айтди». 26  Бунга жавобан Хилқиё ўғли Элияқим, Шавна+ ва Йўх рабшакка+: «Илтимос, хизматкорларингиз билан оромий* тилида+ гапиринг, биз тушунамиз. Девор устидаги одамларга эшиттириб, яҳудий тилида гапирманг»,— дейишди+. 27  Аммо рабшак: «Хўжайиним мени бу хабарни фақат хўжайинингиз ва сизларга айтиш учун юборганми? Ахир бу хабар девор устида ўтирган одамларга ҳам тегишли эмасми?! Чунки улар ҳам сизлар билан бирга ўз нажасини еб, сийдигини ичади»,— дея жавоб қайтарди. 28  Кейин рабшак туриб, бор овози билан яҳудий тилида ҳайқирди: «Улуғ шоҳнинг, Оссурия шоҳининг сўзларига қулоқ солинглар!+ 29  Шоҳ мана бундай демоқда: “Ҳизқиё сизларни алдашига йўл қўйманглар! У сизларни менинг қўлимдан қутқара олмайди+. 30  Ҳизқиё сизларни Яҳовага таянишга ундаб: “Яҳова бизни албатта қутқаради. Бу шаҳар Оссурия шоҳининг қўлига берилмайди”+,— деган сўзларига ишонманглар. 31  Ҳизқиёга қулоқ солманглар. Боиси, Оссурия шоҳи шундай демоқда: “Мен билан сулҳ тузиб, таслим бўлинглар. Шунда ҳар бирингиз ўз узумзорингизу анжир дарахтингиз мевасидан еб, ўз сардобангиздан сув ичасизлар. 32  Кейин мен қайтиб келиб, сизларни ўз юртингизга+ ўхшаган юртга, дон-дун ва янги шароб, нон ва узумзорлар, зайтун дарахтлари ва асал мўл-кўл бўлган юртга олиб кетаман. Шунда омон қолиб, ўлмайсизлар. Ҳизқиё сизларни алдаб: “Яҳова бизни қутқаради”,— деган гапларига қулоқ солманглар. 33  Қайси халқнинг худоси ўз юртини Оссурия шоҳи қўлидан халос эта олган?! 34  Хомат+ билан Арпаднинг худолари қани? Сефарвайим+, Хана ва Иввах худолари-чи? Улар Самарияни менинг қўлимдан қутқара олишдими?+ 35  Ўша худоларнинг ҳеч бири ўз юртини менинг қўлимдан қутқара олмаган экан, Яҳова Қуддусни менинг қўлимдан қутқара олармиди?!”+» 36  Лекин халқ унга жавобан бирор сўз айтмай, жим тураверди. Чунки шоҳ: «Унга жавоб қайтарманглар»,— деб тайинлаган эди+. 37  Сарой бошқарувчиси Хилқиё ўғли Элияқим, котиб Шавна ва тарихнавис Осиф ўғли Йўх кийимларини йиртишди ва Ҳизқиёнинг олдига келишди. Улар шоҳга рабшакнинг сўзларини айтиб беришди.

Изоҳлар

Абиё исмининг қисқа шакли.
Ёки «мис илон бути».
Яъни ҳар ерда, аҳолиси зич ва сийрак бўлган ерларда.
Ёки «Санхарив».
Бир талант=34,2 кг. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Ёки «қўмондонни».
Ёки «саройнинг бош амалдорини».
Ёки «бош соқийни».
Ёки «сурёний».