Шоҳлар тўртинчи китоб 22:1–20

  • Яҳудо шоҳи Йўшиё (1, 2)

  • Маъбад таъмирланиши учун йўл-йўриқлар (3–7)

  • Таврот китоби топилади (8–13)

  • Хулданинг фалокат ҳақида башорати (14–20)

22  Йўшиё+ саккиз ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда 31 йил шоҳлик қилди+. Онасининг исми Ёдидо бўлиб, бозхатлик+ Одаёнинг қизи эди. 2  Йўшиё Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилиб, бобоси Довуднинг йўлларидан юрди+. У ўнгга ҳам, чапга ҳам оғиб кетмади. 3  Ҳукмронлигининг 18- йили шоҳ Йўшиё Машулломнинг невараси Озалиёнинг ўғли котиб Шофонни Яҳованинг уйига юбориб+, деди: 4  «Олий руҳоний Хилқиёнинг+ олдига бориб айт, дарвозабонлар халқдан йиғиб, Яҳованинг уйига олиб келган ҳамма пулларни тўпласин+. 5  Пулларни Яҳованинг уйини таъмирлаш ишларига масъул бўлган кишиларга берсин. Улар бўлса бу пулларни Яҳова уйининг бузилган жойларини таъмирлайдиган ишчиларга+, 6  яъни ҳунармандлар, қурувчилар ва тош терувчиларга беришсин. Улар бу пулларни уйни таъмирлаш учун ёғочлар ва йўнилган тошлар сотиб олишга сарфлашсин+. 7  Ишчиларга пул берадиган кишилар ишончли бўлгани учун, улардан ҳисобот талаб қилинмасин»+. 8  Вақт ўтиб, олий руҳоний Хилқиё котиб Шофонга+: «Мен Яҳованинг уйидан Таврот китобини+ топиб олдим»,— деди-да, китобни унга берди ва Шофон уни ўқий бошлади+. 9  Кейин котиб Шофон шоҳнинг олдига бориб: «Хизматкорларингиз Яҳованинг уйида тўпланган пулларни олиб, маъбадни таъмирлаш ишларига масъул бўлган кишиларга беришди»+,— деди. 10  Котиб Шофон шунингдек: «Руҳоний Хилқиё менга мана бу китобни+ берди»,— деб шоҳнинг олдида уни ўқий бошлади. 11  Шоҳ Тавротда ёзилган сўзларни эшитиши биланоқ, эгнидаги кийимини йиртди+. 12  Сўнгра шоҳ руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга+, Михиё ўғли Ахборга, котиб Шофонга ва ўз хизматчиси Осоёҳга қуйидагича топшириқ берди: 13  «Бориб, менинг номимдан, халқ ва бутун Яҳудо номидан Яҳовага мурожаат қилиб, топилган китобдаги сўзлар нимани англатишини Ундан сўранглар. Ота-боболаримиз бу китобдаги бизга тааллуқли сўзларга итоат этишмагани учун, Яҳованинг бизга нисбатан қаҳри аланга олди»+. 14  Шунда руҳоний Хилқиё, Охихам, Ахбор, Шофон ва Осоёҳ биргалашиб пайғамбар аёл+ Хулданинг олдига боришди. У, кийимлар учун масъул бўлган Хархаснинг невараси, Тихво ўғли Шаллумнинг хотини эди ва Қуддуснинг янги даҳасида яшарди. Шоҳ юборган кишилар Хулда билан ўша ерда гаплашишди+. 15  Хулда уларга деди: «Исроил Тангриси Яҳова шундай демоқда: “Сизларни олдимга юборган кишига бундай денглар: 16  Яҳова шуларни айтмоқда: “Мен бу ерга ва унинг аҳолиси бошига фалокат юбораман. Яҳудо шоҳи ўқиган+ ушбу китобдаги барча сўзларни амалга ошираман. 17  Улар Мендан воз кечиб, бошқа худоларга қурбонлик куйдириб тутатишгани+ ва қўлларининг маҳсули билан+ Мени ранжитишгани боис, бу жойга нисбатан ғазабим аланга олди ва асло сўнмайди”+. 18  Яҳовадан сўрашга сизларни юборган Яҳудо шоҳига эса қуйидагиларни айтинглар: “Сиз эшитган сўзлар ҳақида Исроил Худоси Яҳова шундай демоқда: 19  “Ушбу ер ва унинг аҳолиси лаънати бўлиб, бошқаларнинг нафратини уйғотиши ҳақида айтган сўзларимни эшитганингда, қалбингни тош қилмай, Яҳованинг олдида ўзингни паст тутганинг+ ва кийимларингни йиртиб+, фиғон чекканинг учун, сўзларингни эшитдим,— демоқда Яҳова.— 20  Шу сабабли, сени ота-боболарингга қўшаман* ва сен тинчликда қабрга қўйиласан. Мен бу ерга келтирадиган кулфатларни кўрмайсан”». Сўнг улар Хулданинг айтганларини шоҳга етказишди.

Изоҳлар

Бу ибора орқали ўлим шеърий тарзда ифодаланган.