Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАШКИЛОТИМИЗ АРХИВИДАН

Дунё бўйлаб одамларга ўқишни ва ёзишни ўрганишга кўмаклашиш

Дунё бўйлаб одамларга ўқишни ва ёзишни ўрганишга кўмаклашиш

 Бразилияда яшовчи Агостинью шундай деди: «Мен қишлоқда улғайдим. Жуда камбағал эдик. Ишлаш ва оиламга ёрдам бериш учун мактабга бормай қўйдим». 33 ёшгача Агостинью ўқишни ва ёзишни билмас эди. «Ўқишни ва ёзишни ўргангач, ўзимни ҳурмат қиладиган бўлдим»,— деди у.

Агостинью Яҳованинг Шоҳидлари 70 йил давомида ўқишни ва ёзишни ўргатган 250 000 дан ошиқ инсонларнинг бири. Нега Яҳованинг Шоҳидлари бундай курсларни ташкиллаштиришган? Бу одамларга қандай фойда келтиряпти?

Саводсизлик таълим олишга тўсқинлик қилади

 1935 йилнинг ўрталарида Яҳованинг Шоҳидлари 115 та мамлакатда ваъз қилишарди. Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар турли тилларга ўгирилган Муқаддас Китоб асосидаги нутқларнинг ёзувларидан фойдаланишарди. Гоҳида улар маҳаллий тиллардаги адабиётларни тарқатишарди. Кўпчилик Муқаддас Китобни ўрганмоқчи бўлса ҳам, саводсизлик таълим олишга тўсқинлик қиларди.

Худонинг Каломини ўқий олмагани учун улар у ерда ёзилган принципларга амал қилишга қийналишарди. (Ёшуа 1:8; Забур 1:2, 3) Улар бошқа қийинчиликларга ҳам дуч келишган. Масалан, ўқишни билмаган ота-она учун фарзандларига Муқаддас Китобда ёзилганларни ўргатиш мушкулроқ эди. (Қонунлар 6:6, 7) Янги ваъзгўйлар эса бошқаларга Муқаддас Китобдаги оятларни ўқиб бера олмасди.

Саводхонлик курслари

 1940 ва 1950 йиллари Яҳова Шоҳидларининг фаолиятига етакчилик қилган Нейтан Норр ва Милтон Хеншель турли мамлакатларга ташриф буюриб, у ерда ваъзгўйлик ишини ташкиллаштиришга ёрдам беришган. Саводсизлик кенг тарқалган мамлакатларда улар маҳаллий филиалларни жамоатларда саводхонлик курсларини уюштиришга ундашган.

Чинголадаги (Замбия) анжуманда ньянжа тилида ўқиш ва ёзишни ўрганиш мумкин бўлган адабиёт чиқди (1954 йил)

 Филиаллар жамоатларга бу курслар борасида кўрсатмалар юборишарди. Баъзи мамлакатларда ҳукумат томонидан саводсизлик билан курашиш дастурлари киритилган эди. Масалан, Бразилиядаги филиал ҳукумат томонидан ўқув асбоблари ва ўқиш учун керакли бошқа нарсаларни олиб, жамоатларга жўнатган эди. Бошқа мамлакатларда Яҳованинг Шоҳидлари бундай ёрдамни тақдим этиш учун ўз дастурини ўйлаб чиқаришган.

 Саводхонлик курсларига ҳамма, яъни эркагу аёллар, ёшу қариялар бориши мумкин эди. Бу курсларнинг мақсади, битта жамоатнинг ўзида бир нечта тилда гапирадиган одамлар бўлса ҳам, уларнинг барига она тилида ўқишни ўргатиш эди.

Фойдали дастур

 Бу дастур одамларга қандай фойда келтиряпти? Мексикадаги Яҳованинг Шоҳиди шундай деди: «Ҳозир, Муқаддас Китобда ёзилганларнинг маъносини яхшироқ тушунаётганим боис, бу қалбимга таъсир қиляпти. Ўқишни ўрганиб, қўшниларим билан ҳам бемалолроқ гаплаша оляпман. Шунингдек, Муқаддас Китобдаги хабарни кўпроқ одамларга етказа оляпман».

 Бу дастур Муқаддас Китобни яхшироқ тушунишга ҳисса қўшаётганидан ташқари, бошқа томондан ҳам фойдали. Бурундиялик Исаак шундай деди: «Ўқиш ва ёзишга ўрганганим қурилиш соҳасида қобилиятли бўлишимга ёрдам берди. Ҳозир, катта қурилишларда ишбошқарувчи бўлиб ишлайман».

Лилонгведаги (Малави) Йиғилиш залида одамлар чичева тилида ўқишни ва ёзишни ўрганишяпти (2014 йил)

 Перудан бўлган Хесуса саводхонлик курсларига қатнашни бошлаганда 49 ёшда эди. У қуйидагича бўлишди: «Уй бекаси бўлганим учун дўкондаги нарсаларнинг нарх-наво ва номларини билишим керак эди. Ўтмишда, бу мен учун жуда қийин эди. Бу курслар борлигидан миннатдорман, оилам учун бозор-ўчар қилганимда, анча ўзимга ишонаман».

 Яҳованинг Шоҳидлари кўп йиллардан бери бу соҳада юритаётган фаолияти учун турли мамлакатлардаги ҳукумат аъзоларидан мақтов сўзларини эшитишяпти. Ҳозирги кунда ҳам Яҳованинг Шоҳидлари йилдан-йилга яхшиланиб бораётган дастур ва асбобларни қўллаб, саводхонлик курсларини ўтказишяпти. Улар шунингдек, одамларга ўқишни ўргатиш ёки етарлича билими бўлмаганларга ёрдам бериш учун 720 та тилда тахминан 224 миллион рисолани ишлаб чиқариб, нашр этишган a.

a Мисол учун, «Ўқиш ва ёзиш билан шуғулланинг» рисоласи 123 ва «Худога қулоқ солинг» рисоласи 610 тилда бор.