Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАШКИЛОТИМИЗ АРХИВИДАН

Янги Зеландиядаги Яҳованинг Шоҳидларини тинчликсевар ва художўй масиҳий деб ҳисоблашганми?

Янги Зеландиядаги Яҳованинг Шоҳидларини тинчликсевар ва художўй масиҳий деб ҳисоблашганми?

 1940 йили 21 октябрда Янги Зеландияда Яҳованинг Шоҳидлари жамият учун хавфли ва қўпорувчи ташкилот деб тан олинганди. Бунинг дастидан пайдо бўлган анчагина қийинчиликлар уларни тўхтата олмади. Масалан, улар тинтув қилиниш ва ҳибсга олиниш хавфи остида ҳам жамоат йиғилишларини ўтказишарди.

 Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган Анди Кларк Яҳованинг Шоҳиди бўлган хотини Мэрининг жамоатларга бориш қарорини кўрган. Анди хотини ҳибсга олинишидан қўрққарди. Гарчи, у Яҳованинг Шоҳиди бўлмаса ҳам, Мэри билан йиғилишларга борадиган бўлиб, шундай деди: «Хўш, улар сизни ҳибсга олишса, мени ҳам бирга олиб кетишади». Ўшандан бери хотини билан ҳамма учрашувларга борарди. Вақт ўтиб у ҳам Яҳованинг Шоҳиди сифатида сувга чўмди. Мэри Иккинчи жаҳон уруши пайтида Янги Зеландияда таъқиблар остида сабр-бардош қилиб келган кўпгина Яҳованинг Шоҳидларидан биридир.

Озодликдан маҳрум этилиш

 Бир куни полиция ходимлари 78 ёшли Жон Марри исмли имондошимизни уйма-уй юриб, Муқаддас Китоб ҳақида суҳбатлашаётганда тўхтатишди. Суд уни қўпорувчи ташкилотнинг фаолиятига дахлдор деб тан олди. Кўпгина Яҳованинг Шоҳидлари судга тортилган эди. Баъзиларига жарима солинган ва айримлари уч ойгача қамоққа ташланганди.

 Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китоб асосида тарбияланган виждони туфайли ҳарбий хизматни ўташдан бош тортишган. (Ишаё 2:4) Натижада, уруш пайтида кўплари ҳарбий кучларга қўшилишга чақирилганда жиддий қийинчиликларга дучор бўлишган. Улар уруш тугамагунча махсус лагерларда ўтириши керак эди. Тахминан 80 та Яҳованинг Шоҳиди шундай лагерларга жўнатилган. У ерда ҳам биродарларимиз қўпол муносабат ва изғирин қишга қарамай, Яҳовага қувонч ила топинишда давом этишган.

 Яҳованинг Шоҳидлари ўша лагерларда жамоатлар ташкиллаштириб, мунтазам равишда йиғилишлар ўтказишарди ва бошқа маҳбусларга ваъз қилишарди. Улар жамоатда бўлгани каби, мунтазам равишда учрашувларни ва бошқа маҳбусларга ваъз қилиш йўлларини ташкиллаштиришарди. Баъзи лагерларда соқчилар назорати остида ҳатто анжуманлар ўтказилиши рухсат берилган эди. Баъзи маҳбуслар Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни ўрганиб, у ерда сувга чўмишган.

Яҳованинг Шоҳидлари лагерларда Воизлик мактабини ўтказишяпти

 Юқорида тилга олинган Мэри ва Андининг кенжа ўғли, Брюс лагерда бўлишни Худо ҳақида кўпроқ билиб олиш имконияти деб билган. У шундай деган: «Лагер мен учун ўзгача мактаб эди. Тажрибали биродарлар билан чуқур фикрларни муҳокама қилиб, улардан кўп нарсаларни ўрганардим».

 1944 йили ҳукумат томонидан баъзиларни махсус лагерлардан озод этиш масаласи кўриб чиқилган эди. Бироқ юқори ҳарбий мансабдаги ходимлар бунга қарши эди. Чунки Яҳованинг Шоҳидларини озод этишса, улар бошқаларга ваъз қилишда давом этишади, деб ҳисоблашган. Бир ҳисоботда: «Бундайларни озодликдан маҳрум этиш — мутаассиб бўлган шу каби одамларни тўхтатиб туриш демакдир, ахир уларни ўзгартириш имконсиз»,— деб айтилган.

Жамият учун хавфли эмас

 Яҳованинг Шоҳидлари қувғунларга дуч келгани матбуотда кенг ёритилган эди ва баъзилар уларнинг эътиқодига қизиқиш кўрсата бошлаган. Вақт ўтиб, кўплар Яҳованинг Шоҳидлари жамият учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини ва улар зиёнсиз, тинчликсевар эканини тушунишган. Шуни айтиш жоизки, Янги Зеландиядаги Яҳова Шоҳидларининг сони 1939 йили 320 дан 1945 йили 536 гача ўсган эди.

 Вақти-вақти билан, соғлом фикр юритадиган баъзи ҳукумат ходимлари Яҳованинг Шоҳидлари тақиқ остида бўлганини ноҳақлик, деб тан олишарди. Бир судья ваъз қилган битта биродаримизга қарши қўйилган айбловларни кўриб чиққач, ишни ёпган эди. У: «Муқаддас Китобни тарқатиш қанақасига жиноят бўлиши мумкин?! Бу ақлсизлик. Менимча, бу умуман қонунга тўғри келмайди»,— деган.

 Уруш якунида тақиқ ман этилганда, Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг Шоҳлиги ҳақида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бошқаларга айтишга қатъий қарор қилишган. 1945 йили Янги Зеландиядаги барча жамоатлар филиалдан шундай хат олишган: «Ҳамма билан мулойим, дўстона ва меҳрибон бўлинг. Баҳслашишдан ва тортишишдан қочинг. Унутмангки, биз учратадиган инсонлар ўз эътиқодига чин дилдан ишониб, бунга мувофиқ яшашга интилишади. [...] Уларнинг аксарияти Ҳазратимизнинг “қўйлари”, биз уларни Яҳова ҳамда Унинг Шоҳлиги томон йўналтиришимиз керак».

 Бугунги кунда Янги Зеландиядаги Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобдаги хабарни маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар билан бўлишиб келмоқда. Бир сафар, Тауранга шаҳрида деярли бир неча соат ичида 4 та Яҳованинг Шоҳиди 17 мамлакатдан келган 67 та сайёҳга ваъз қила олган.

 Шуниси аниқки, Янги Зеландиядаги одамлар Яҳованинг Шоҳидларини тинчликсевар ва художўй масиҳийлар сифатида Муқаддас Китобни ҳурмат қилишади деб қабул қилишади. Ҳар йили юзлаб кишилар Яҳованинг Шоҳидлари сифатида сувга чўмади. 2019 йилга келиб уларнинг сони 14 000 дан ошди.

1949 йили йиғилган биродарларимиз. Улар бетарафлик сақлашгани учун махсус лагерларда ўтиришган.

1940 йили тақиқ кучга киргандан кейин Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш учун йиғилиш ўтказишяпти

1949 йили йиғилган биродарларимиз. Улар бетарафлик сақлашгани учун махсус лагерларда ўтиришган.

Шимолий оролдаги лагерда бир киши учун мўлжалланган ёғоч уйлар (Янги Зеландия)

1949 йили йиғилган биродарларимиз. Улар бетарафлик сақлашгани учун махсус лагерларда ўтиришган.

Шимолий оролдаги Хауту лагери (Янги Зеландия)

1949 йили йиғилган биродарларимиз. Улар бетарафлик сақлашгани учун махсус лагерларда ўтиришган.

Бетарафлик сақлагани учун лагерда ўтириб чиққан Яҳованинг Шоҳидлари (1949 йили)