Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХАЙР-ЭҲСОНЛАР ҚАЙ ЙЎСИН САРФЛАНАДИ?

Хайр-эҳсонлар бошқаларнинг етишмовчилигини тўлдиряпти

Хайр-эҳсонлар бошқаларнинг етишмовчилигини тўлдиряпти

2020 ЙИЛ 1 ОКТЯБРЬ

 Яҳованинг Шоҳидлари 200 дан зиёд мамлакатда диний фаолиятни олиб боради ва гуманитар ёрдамни тақдим этади. Бироқ улардан тахминан 35 тасидагина харажатлар маҳаллий хайр-эҳсонлар эвазига қопланади. Қизиқ, харажатларини қоплаш учун хайр-эҳсонлари етарлича бўлмаган мамлакатлар ҳақида нима деса бўлади?

 Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши бутун дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидларининг маънавий эҳтиёжларини ҳамда фаолиятини таҳлил қилади. Хайр-эҳсонлар диққат ила тақсимланади ва бюджетга мувофиқ ишлатилади. Маҳаллий фаолиятни юритиш учун филиалга кўпроқ хайр-эҳсон тушса, ортиб қолгани етарлича маблағи бўлмаган бошқа мамлакатларга юборилади. Бу тадбир мувозанатни сақлаш орқали бир-бирига ёрдам берган илк масиҳийларнинг ўрнаги асосида уюштирилган. (2 Коринфликларга 8:14) Улар мўл-кўл бўлган нарсаларини етишмовчилиги бўлган бошқа масиҳийлар билан бўлишишган.

 Биродарлар бошқа филиаллардан хайр-эҳсонларни олганида ўзларини қандай ҳис этмоқда? Мисол учун, Танзаниянинг ярмидан кўпроқ аҳолиси кунига икки доллардан камроғига яшайди. Шу каби хайр-эҳсонлар эвазига «Мафинга» жамоати фойдаланадиган Йиғилиш зали таъмирланди. Бу жамоатдагилар қуйидагича ёзди: «Йиғилиш зали таъмирланганидан бери жамоатларга келадиганларнинг сони анчага ошди! Ташкилотимиз ва умумжаҳон биродарлигимиз кўрсатаётган сахийлиги учун жуда миннатдормиз. Уларнинг ёрдами туфайли топиниш учун шундай ажойиб жойдан фойдаланишимиз мумкин».

 COVID-19 пандемияси туфайли Шри Ланкада яшовчи баъзи имондошларимиз озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекмоқда. Имара Фернандо ва унинг ўғилчаси Энош улар орасидадир. Бироқ бошқа мамлакатлардан юборилган хайр-эҳсонлар эвазига уларга керакли ёрдам кўрсатилди. Қўлда ясалган откриткага улар қуйидагича ёзди: «Шундай қийин пайтларда кўрсатилган севги учун имондошларимиздан миннатдормиз. Бундай оиланинг аъзолари эканимиздан жуда бахтиёрмиз. Охирги кунларда яшаётган барча имондошларимизга ёрдам беришини сўраб Яҳовага доим ибодат қиламиз».

Имара ва Энош Фернандо

 Қаерда яшашидан қатъи назар, биродару опа-сингилларимиз ўзида борини бошқалар билан бўлишишга интилади. Масалан, Энош ёрдамга муҳтож оилаларга кўмаклашиш учун хайр-эҳсон қутичасини ясади. Гваделупа Алварес ҳам шундай сахийликни намоён этди. У Мексиканинг бир қисмида яшайди. У ерда баъзиларга энг кам иш ҳаққи тўланади ёки мунтазам равишда маош тўланмайди. Лекин у қўлидан келганча хайр-эҳсон қилади. У шундай ёзди: «Яҳованинг ҳиммати ва меҳр-садоқати учун миннатдорман. Хайр-эҳсонларим бошқаларникига қўшилиб, муҳтожликда бўлган имондошларимизга ёрдам беришини биламан».

 Эҳтиёж бор жойларга маблағ юборадиган филиаллар бундай қилишдан хурсанд. Бразилиянинг Филиал қўмитасида хизмат қиладиган Энтони Карвало қуйидагича бўлишди: «Мамлакатимиздаги фаолиятни қўллаб-қувватлаш учун бошқа мамлакатларнинг моддий ёрдамига кўп йиллар давомида муҳтож эдик. Бу ёрдам туфайли ажойиб ўсишни кузатдик. Энди эса моддий аҳволимиз ўзгариб, бошқаларга ёрдам бериш шарафига эгамиз. Имондошларимиз ваъзгўйлик ишига бутун дунё миқёсида қараб, Исонинг фидойи шогирдлари сифатида қандай ҳисса қўша олаётганини кўряпти».

 Яҳованинг Шоҳидлари ёрдамга муҳтож биродару опа-сингилларини қўллаб-қувватлашининг энг яхши йўли қандай? Буни тўғридан-тўғри бошқа мамлакатлардаги филиалларга эмас, умумжаҳон ишга хайр-эҳсон қилиш орқали амалга оширса бўлади. Буни жамоатдаги умумжаҳон фаолият учун деб номланган хайр-эҳсон қутиси ёки donate.pr418.com сайти орқали қилиш мумкин. Бу каби хайр-эҳсонларнинг барчаси ўта қадрланади.