Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Муқаддас Китобга асосланган драмани тасвирга олиш учун Маунт-Эбодаги студияга 27 500 килограммдан зиёд майдаланган тош келтирилди.

ХАЙР-ЭҲСОНЛАР ҚАЙ ЙЎСИН САРФЛАНАДИ?

2020 йилнинг «Ҳамиша қувонинглар!» номли ҳудудий анжумани учун видеоларни тайёрлаш

2020 йилнинг «Ҳамиша қувонинглар!» номли ҳудудий анжумани учун видеоларни тайёрлаш

2020 ЙИЛ 10 АВГУСТ

 Ҳудудий анжуманларимиздаги видеолар қалбимизга таъсир қилади ва улар ёрдамида Муқаддас Китоб таълимотларини яхшироқ тушуна оламиз. 2020 йилги «Ҳамиша қувонинглар!» номли ҳудудий анжуманда 114 та видео ва 43 та нутқ бўлди. Нутқларни Етакчи кенгаш аъзолари ва уларнинг ёрдамчилари сўзлади. Бу видеоларни тайёрлаш учун қанча кўп куч ва маблағ сарфлангани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

 Анжуман дастурининг тайёрланишида бутун дунё бўйлаб тахминан 900 та биродару опа-синглимиз қатнашди. Бу лойиҳага 2 йилдан ошиқроқ вақт кетди. Умуман олганда, имондошларимиз тахминан 100 000 соатни бунга сарфлади. «Нахимиё. Яҳова бераётган қувонч қўрғонингиздир» номли 76 дақиқали Муқаддас Китобга асосланган драманинг тайёрланишига 70 000 соат сарфланди.

 Лойиҳани тугатиш мақсадида фидойи ихтиёрий хизматчиларга ғамхўрлик қилиш, уларга техник ёрдам, қурилмалар ва жой тақдим этиш учун ҳам анча пул кетди.

 Аудио-видеоларни ёзиш бўлимида хизмат қилаётган Жаред Госсман биродаримиз шундай деб айтди: «Етакчи кенгашнинг Маориф қўмитаси видеоларимизда турли маданиятлар ва жойлар кўрсатилишини хоҳлаяпти. Биз умумжаҳон биродарликка эгамиз ва унинг чиройи видеоларимизда акс этишини жудаям истаймиз. Ушбу мақсадга эришиш учун 11 та турли мамлакатдан бўлган 24 та жамоа ушбу лойиҳа устида биргаликда ишлади». Ушбу умумжаҳон улкан лойиҳа учун анчагина маблағ керак эди ва ишни режалаштириш ҳамда назорат қилиш кутиларди.

 Шунингдек, аксарият видеоларимиз учун махсус асбоб-ускуналар ва декорациялар керак эди. Масалан, «Нахимиё. Яҳова бераётган қувонч қўрғонингиздир» номли драмани тасвирга олиш учун декорациялар Паттерсон (Нью-Йорк, АҚШ) яқинидаги Маунт-Эбодаги студияда тайёрланган эди. Хайр-эҳсонлардан тўғри фойдаланиб, ўша драмани тарихий жиҳатдан аниқ гавдалантириш учун кўп ҳаракат қилинди. Биродарларимиз енгил қурилиш материалларини қўллаб қадимги Қуддусникига ўхшаш деворлар ясашган. Ҳар бир деворнинг баландлиги 6 метр бўлган. Улар ёғочдан ясалган, кейин эса қурилишда ишлатиладиган кўпик билан қопланган ва тошга ўхшатиб қўйилган. Биродарлар ўша деворларни драманинг ҳар хил саҳна кўринишларида қўллаш учун бир жойдан иккинчисига кўчира олишарди. Бу туфайли қўшимча декорацияларга ҳожат йўқ эди. Шундай бўлса-да, бу драманинг ўзига деярли 100 000 АҚШ доллари сарфланди a.

 Мазкур тафсилотларни билиш бу йилги ҳудудий анжуман дастури учун янада миннатдор бўлишга бизни ундаяпти. Дастурни тайёрлаш учун қилинган меҳнат Яҳовага шарафлар келтирганига аминмиз. donate.pr418.com сайти ва бошқа йўллар орқали сахийлик ила умумжаҳон фаолиятга хайр-эҳсон қилганингиз учун жуда миннатдормиз.

a «Нахимиё. Яҳова бераётган қувонч қўрғонингиздир» номли драманинг иншоотлари COVID-19 пандемиясидан олдин ясалган. У пайтда ўзаро масофа сақлашнинг кераги йўқ эди.