Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

TheCrimsonMonkey/E+ via Getty Images

Атроф-муҳит билан боғлиқ муаммолар. Худонинг Шоҳлиги нима қилади?

Атроф-муҳит билан боғлиқ муаммолар. Худонинг Шоҳлиги нима қилади?

 «Иқлим билан боғлиқ вазият дастидан одамлар қаттиқ стрессда. Бу шаҳарларга ва экотизимларга ўз таъсирини ўтказяпти. Об-ҳавонинг ўзгаргани учун авжига чиқаётган шиддатли бўронларни деб хонадонлар ва бутун дунё бўйлаб одамларнинг яшаши учун керакли нарсалари вайрон бўляпти. Денгиздаги экотизимлар исиб кетаётгани натижасида у ердаги турли жонзотларнинг йўқолиб кетишига хавф соляпти». (Ингер Андерсен, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котибининг ўринбосари ва БМТ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурининг ижрочи раҳбари, 2023 йил 25 июль)

 Ҳукуматлар ушбу глобал масалаларни биргалашиб ҳал қила оладими? Улар бу борада узил-кесил ечимни топа олишадими?

 Муқаддас Китобдан атроф-муҳит билан боғлиқ ҳамма муаммоларни ҳал қила оладиган ва буни қиладиган ҳукумат борлигини билиб оляпмиз. У ерда ёзилганидай, «Худо асло яксон қилинмайдиган шоҳлик ўрнатади» ва бу ҳукумат бутун дунёдаги муаммоларни ҳал қилади. (Дониёр 2:44) Ушбу Шоҳлик бошқаруви остида одамлар бир-бирига ёки ер юзининг ҳеч бир жойида зарар етказишмайди ва ҳеч қандай зиён келтиришмайди. (Ишаё 11:9)