Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Photo by Zhai Yujia/China News Service/VCG via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Даҳшатли сув тошқинлари. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Даҳшатли сув тошқинлари. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Дунё бўйлаб кўплар вайронагарчилик келтираётган селлар дастидан сув тошқинларини бошдан кечиряпти. Қуйида фақат бир нечтаси келтирилган:

  •   «Сўнгги 140 йил ичида Хитой пойтахтида энг кучли ёғингарчиликлар қайд этилди. Шанбадан чоршанба кунигача у ерда ёмғир миқдори 744,8 миллиметрга етди». («AP News», 2023 йил 2 август)

  •   «Япониянинг жанубида икки кун давомида “Ханун” тайфуни бўлиб, шиддатли шамол аралаш ёмғирлар қуйяпти. Камида икки киши ҳалок бўлди. [...] Тайвань марказида тоғли ҳудудлар бўйлаб ёмғир миқдори 600 миллиметрдан зиёд бўлиши кутиляпти». («Deutsche Well», 2023 йил 3 август)

  •   «Дам олиш кунлари Канаданинг Атлантика океани соҳилида сўнгги 50 йил ичидаги энг шиддатли селлар ёғди. Улар дастидан Янги Шотландияда сув тошқинлари юз берди». («BBC News», 2023 йил 24 июль)

 Бундай ҳодисалар ҳақида Муқаддас Китобда нима дейилган?

«Охирзамон» белгиси

 Муқаддас Китобда айтилишича, биз «охирзамон» деб аталган даврда яшаяпмиз. (2 Тимўтийга 3:1) Исо Масиҳ ушбу пайтда «қўрқинчли нарсалар» содир бўлишини башорат қилган. (Луқо 21:11) Ҳозир бутун дунё бўйлаб иқлим ўзгариши туфайли юз бераётган ғайриоддий ҳодисаларга бу таъриф жуда мос келяпти. Иқлим ўзгаргани дастидан қўрқинчли нарсалар кутилмаганда, тез-тез ва янада қизғин юз беряпти.

Умид қилиш учун сабаб

 Муқаддас Китобга биноан, ер юзи бўйлаб юз бераётган қўрқинчли нарсалар умид қилишимизга сабаб бўляпти. Нега? Исо: «Бу нарсалар юз бераётганини кўрганингизда, Худонинг Шоҳлиги яқин эканини билинглар»,— деб айтган. (Луқо 21:31; Матто 24:3)

 Яқинда Худонинг Шоҳлиги бошқарганда табиат кучлари назорат остида бўлиб, ҳеч қандай табиий офатлар, жумладан, сув тошқинлари ҳам бизни хавотирга солмайди. (Аюб 36:27, 28; Забур 107:29)

 Худонинг Шоҳлиги экологик муаммоларни ҳал қилиши ҳақида кўпроқ билиш учун «Ер сайёрасини ким қутқаради?» номли мақолага қаранг.