ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!
Дин ва уруш. Муқаддас Китобда нима дейилган?
Украинадаги урушдан кўраётганимиздай, христиан оламининг кўплаб дин раҳбарлари одамларни унда қатнашишга ундашяпти. Улар қандай тарафкашлик қилаётганига эътибор беринг.
Киев митрополити Епифаний I: «Босқинчидан ҳимоя қилаётган барча Украина аскарларига таъзим қилиб, катта раҳмат деймиз. [...] Биз қалбан сизлар биланмиз. Туну кун сизлар учун дуо қилиб, қўллаб-қувватлашга тайёрмиз»,— деб айтди. («The Jerusalem Post», 2022 йил 16 март)
«Якшанба куни рус православ черковининг раҳбари махсус диний тадбир уюштириб, Москва Украинадаги ҳарбий кампанияни давом эттираётган экан аскарларни ватанини “фақат рус халқига хос тарзда” ҳимоя қилишга ундади». («Reuters», 2022 йил 3 апрель)
Исонинг издошлари урушда қатнашадими? Муқаддас Китобда нима дейилган?
Муқаддас Китобда аслида нима деб ёзилган?
Унга кўра, Исонинг ҳақиқий издошлари урушларда иштирок этишмайди.
«Қиличингизни қинига солиб қўйинг. Чунки қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади». (Матто 26:52)
Урушларни қўллаб-қувватлаётган инсонни ростдан ҳам Исонинг сўзларига амал қиляпти деса бўладими?
«Мен сизларга янги амр беряпман: бир-бирингизни севинглар. Мен сизларни севганимдек, сизлар ҳам бир-бирингизни севинглар. Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади». (Юҳанно 13:34, 35)
Урушларда тарафкашлик қилаётган инсонни Исо айтган севгини кўрсатяпти деса бўладими?
Кўпроқ маълумот учун «Масиҳийлик ва урушда қатнашиш бир-бирига тўғри келадими?» номли мақолага қаранг.
Масиҳийлар ва уруш
Масиҳийлар урушларда қатнашмаслиги мумкинми? Ҳа! Муқаддас Китобга биноан, биз яшаётган даврда, яъни «охирги кунларда» барча халқлардан бўлган одамлар Исонинг айтганларига мувофиқ «жанг қилишни бошқа ўрганмайди». (Ишаё 2:2, 4)
Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун «Қўриқчи минораси»даги «Худо урушларга қандай муносабатда?» номли мақолалар туркумини ўқинг.
Тез орада «тинчлик Худоси» Яҳова a самовий ҳукумати орқали одамларни «жабр-зулмдан... халос қилади». (Филиппиликларга 4:9; Забур 72:14)
Бу қандай содир бўлишини билиш учун «Худонинг Шоҳлиги нима?» номли видеони томоша қилинг.
a Яҳова Худонинг исмидир. (Забур 83:18)