Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Yan Zabolotnyi/stock.adobe.com

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Дунё бўйлаб қонунсизликнинг кўпайиши. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Дунё бўйлаб қонунсизликнинг кўпайиши. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Гаитида тўдалар дастидан зўравонлик авжига чиқмоқда. Жанубий Африка, Мексика ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларида даҳшатли жиноятлар ўлатдай тарқалмоқда. Ҳатто зўравонликлар камайган ҳудудларда ўғрилик, вандализм ҳамда ўт қўйишлар туфайли одамлар тинчини йўқотиб, ўзини хавфсиз ҳис қилмаяпти.

 Дунё бўйлаб юз бераётган қонунсизлик ҳақида Муқаддас Китобда нима дейилган?

Қонунсизлик ҳақида Муқаддас Китобда нима башорат қилинган?

 Муқаддас Китобдаги башоратга кўра, қонунсизлик «замон охирлаб бораётганини» кўрсатувчи белгининг бир қисми бўлади. (Матто 24:3) Исо Масиҳ ўша белгининг қисмини ташкил қиладиган воқеалар тўғрисида шундай деган:

  •   «Қонунсизлик кўпайиши туфайли, кўпчиликнинг севгиси совийди». (Матто 24:12)

 Бундан ташқари, Муқаддас Китобда «охирзамонда» одамлар «ўзини тута билмайдиган, шафқатсиз, яхшиликдан нафратланадиган» бўлиши ҳақида айтилган. (2 Тимўтийга 3:1–5) Бундай худбинлик оқибатида биз ҳозир гувоҳи бўлаётган қонунсизлик кўпаймоқда.

 Аммо умид учун сабаб бор! Муқаддас Китобдаги ваъдага биноан, тез орада қонунсизлик бартараф қилинади.

  •   «Яна бир оздан сўнг ёвузлар йўқ бўлади, уларнинг жойига қарайсан-у, аммо уларни топа олмайсан. Камтар кишилар эса ер юзига эгалик қилади, улар тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўлади». (Забур 37:10, 11)

 Муқаддас Китобдаги умидбахш хабар тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлинг. Қолаверса, бугунги кунда юз бераётган воқеалардан Каломдаги башоратлар амалга ошаётгани кўринаётганига нега ишонишимиз мумкинлигини билиб олинг. Қуйидаги мақолалар билан танишиб чиқинг:

 «Эртага яхши кун келишига ишониш учун ҳақиқий умид»

 «“Замон охирлаб бораётгани”нинг белгиси»

 «Бизнинг давримизда одамлар қандай бўлиши Муқаддас Китобда башорат қилинганми?»