Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Manuel Reino Berengui/DeFodi Images via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Жаҳон чемпионати инсонларни чиндан ҳам бирлаштира оладими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Жаҳон чемпионати инсонларни чиндан ҳам бирлаштира оладими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йил 20 ноябрдан 18 декабргача давом этадиган ФИФА Жаҳон чемпионатини тахминан 5 миллиард одам томоша қилиши кутилмоқда. Кўплар бундай спорт мусобақалари одамларни томошабин сифатида бирлаштиришдан кўпроқ нарсани амалга оширишига умид қиляпти.

  •   «Спорт дунёни ўзгартириш кучига эга. У барчани руҳлантиради. У одамларни ўзгача тарзда бирлаштиради». (Жанубий Африканинг собиқ президенти Нелсон Мандела)

  •   «Футбол туфайли барчамиз умид, қувонч, иштиёқни ҳис қиламиз ва у ҳар хил инсонларни бирлаштиради». (ФИФА президенти Жанни Инфантино a)

 Жаҳон чемпионати ёки қандайдир спорт мусобақаси туфайли бундай юксак мақсадларга эришса бўладими? У тинчлик ва бирлик бўлишига ҳисса қўшадими?

Бу ростдан ҳам одамларни бирлаштирадими?

 Одамлар бу йилги Жаҳон чемпионатига шунчаки футбол ўйини деб қарамаяпти. Ўйинлар инсон ҳуқуқлари, ирқчилик ва иқтисодий тенгсизликни ўз ичига олувчи ижтимоий ҳамда сиёсий масалалар муҳокама қилинишига сабаб бўляпти.

 Бунга қарамай, кўплар Жаҳон чемпионати каби спорт мусобақаларини томоша қилишдан завқ оляпти. Лекин инсонлар қанча хоҳлашидан қатъи назар ушбу мусобақалар уларни абадий бирлаштира олмайди. Аксинча, кўпинча улар бўлинишларга сабаб бўладиган нуқтаи назар ва хатти-ҳаракатларни олға суришяпти. Муқаддас Китобга кўра, бу «охирзамон» деб айтилган пайтнинг белгисидир. (2 Тимўтийга 3:1–5)

Умумжаҳон бирлик учун ҳақиқий умид

 Муқаддас Китобга биноан, бутун дунё бўйлаб бирлик бўлишига умид қилишимиз мумкин. Унда ер юзидаги барча инсонлар «Худонинг Шоҳлиги» деб аталган самовий ҳукуматнинг бошқаруви остида якдил бўлиши ҳақида айтилган. (Луқо 4:43; Матто 6:10)

 Ушбу Шоҳликнинг Шоҳи бўлмиш Исо Масиҳ бутун ер юзи бўйлаб тинчлик бўлишига ғамхўрлик қилади. Муқаддас Китобда шундай дейилган:

  •   «Одил инсон гуллаб-яшнайди,... ҳамма ерда тинчлик-осойишталик бўлади». (Забур 72:7)

  •   «Ёрдам сўраб фарёд қилган камбағални... у қутқаради. Жабр-зулмдан уларни халос қилади». (Забур 72:12, 14)

 Бугуннинг ўзида Исонинг таълимотлари 239 та мамлакат ва ҳудуддаги миллионлаб одамларга якдил бўлишга ёрдам беряпти. Улар бошқалардан нафратланмасликни ўрганишди. Кўпроқ билиш учун «Нафрат занжирини уза оламиз!» номли мақолалар туркумини ўқинг.

a ФИФА (Fédération Internationale de Football Association) — халқаро футбол уюшмалари федерацияси.