Изоляция пайтида нима қилсангиз бўлади?
Ўзингизни бошқалардан ажралиб қолгандай ва ёлғиз ҳис қиляпсизми? Унда қуйидаги сўзларни айтган сано бастакорининг туйғулари сизга таниш бўлса керак: «Том устида ёлғиз қолган қушга ўхшайман». (Забур 102:7) Муқаддас Китобдаги доно фикрлар изоляция туфайли юзага келаётган муаммолар билан курашишингизга ёрдам беради.
Маънан ўсишга интилинг
Вақтинча изоляцияда бўлсангиз ҳам Худони таниб-билишингиз кераклигини тушуниб ва У ҳақида билим орттириб, қувонч топишингиз мумкин. (Матто 5:3, 6) Қуйида келтирилган манбалар бунда сизга ёрдам беради.
Аниқ таржима қилинган ва ўқишга осон бўлган онлайн Муқаддас Китоб
Муқаддас Китобдаги баъзи асосий таълимотлар ҳақидаги қисқа видеолар
«Муқаддас Китобга асосланган жавоблар» туркумидан тез-тез бериладиган саволларга жавоб топа оласиз
«Имонларига эргашинглар» номли мақолалар туркуми эса Муқаддас Китобда тилга олинган садоқатли эркагу аёлларнинг ҳаётида юз берган воқеаларни жонли тасаввур қилишингизга ёрдам беради
«Тасодифми ёки ижод маҳсулими?» номли туркум эса диққатингизни табиат оламининг гўзаллигию мураккаблигига қаратади
Муқаддас Китобдаги тасалли берадиган баёнотларни ўқинг
Қуйидаги оятлар кўпчиликка тасалли бериб келяпти. Бирданига бир нечта баёнотни ўқиш ўрнига, изоляцияда эканингиздан фойдаланиб уларнинг ҳар бири устида мулоҳаза юритишга ва ибодат қилишга вақт ажратинг. (Марк 1:35)
Дунёда бўлаётган воқеаларнинг сабабини тушунишга ҳаракат қилинг
Агар мудҳиш воқеалар нега содир бўлаётганини ва Худо уларга қай йўсин чек қўйишини билсангиз, ҳар қандай қийинчилик билан курашишингиз осонроқ бўлади. (Ишаё 65:17)
Ортиқча ташвишланишдан қочинг
Қуйидаги мавзулар ёритилган мақолалар изоляция туфайли пайдо бўлган стресс билан курашишга ва ташвишланмасликка ёрдам беради. (Матто 6:25)
Дўстлар орттиринг
Дўстлик руҳий ва ҳиссий соғлигингизга яхши таъсир қилади. Одамлар билан юзма-юз мулоқот қилишнинг иложи бўлмаган пайтларда дўстларимиз бўлиши янада муҳим. Уйдан чиқа олмаётган бўлсангиз дўстларингиз билан мулоқот қилиш ҳамда янги дўстлар орттириш учун видеоконференциядан фойдаланишингиз ёки уларга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Қуйидаги мақолалар «чин дўст» бўлишингизга ва шундай дўстларни топишингизга ёрдам беради. (Ҳикматлар 17:17)
Жисмонан фаол бўлиб қолинг
Муқаддас Китобда: «Жисмоний машқ... фойда келтиради», — дейилган. (1 Тимўтийга 4:8) Айниқса, изоляцияда бўлганингизда жисмоний машқлар тиниқ фикрлашингиз ва ўзингизни бахтлироқ ҳис қилишингизга кўмаклашади. Ҳатто уйдан чиқа олмасангиз ҳам қуйидаги маслаҳатлар жисмонан фаол бўлиб қолишингизга ёрдам бериши мумкин.