Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

alfa27/stock.adobe.com

ҚУТЛУҒ КЕЧЛИК КАМПАНИЯСИ

Исо алайҳиссалом жиноятга чек қўяди

Исо алайҳиссалом жиноятга чек қўяди

 Исо жиноят ва ноҳақлик қанчалик азоб келтиришини тушунади. Уни асоссиз айблашган, ноқонуний тарзда дўппослашган, ноҳақ ҳукм этишган ва қийнаб қатл қилишган. Исо бенуқсон бўла туриб, тайёрлик ва фидойилик ила «кўплар учун жонини тўлов сифатида» қурбон қилган. (Матто 20:28; Юҳанно 15:13) Ҳозир у Худонинг Шоҳлигида бошқаряпти ва яқинда дунё бўйлаб адолат ўрнатиб, жиноятга узил-кесил чек қўяди. (Ишаё 42:3)

 Муқаддас Китобдан Исо чора кўришни бошлагач, дунё қандай бўлишини билиб оляпмиз.

  •   «Ёвузлар йўқ бўлади, уларнинг жойига қарайсан-у, аммо уларни топа олмайсан. Камтар кишилар эса ер юзига эгалик қилади, улар тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўлади». (Забур 37:10, 11)

 Исо бизни деб қилган ва ҳали қиладиган барча ишлари учун миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз? Луқо 22:19 га кўра, у издошларига унинг ўлимини эслаб туришни айтган. Шу боис Яҳованинг Шоҳидлари Исонинг ўлимини хотирлаш учун ҳар йили бирга йиғилади. Сизни 2024 йили 24 март, якшанба бўлиб ўтадиган Исо Масиҳнинг ўлимини хотирлаш маросимига таклиф қиламиз.

Қутлуғ Кечликни топиш