Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Мактабдаги отишмалар. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Мактабдаги отишмалар. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йил 24 майда Ювалде (Техас, АҚШ) номли шаҳарчада даҳшатли ҳодиса юз берди. «Нью-Йорк таймс» газетасида айтилишича, «қуролланган киши мактабда 19 та болани ва иккита ўқитувчини ўлдирди».

 Минг афсуски, бундай аянчли ҳодисалар тез-тез юз беряпти. Бир газетада ёзилганидай, Қўшма Штатларнинг ўзида «ўтган йили мактаб ҳудудида 249 та отишма содир этилди. Бундай ҳол 1970 йилдан бери ҳали юз бермаганди». («USA Today»)

 Нега бу каби мудҳиш ҳодисалар бўляпти? Қай йўсин бардошли бўла оламиз? Зўравонликка чек қўйилишига ишониш учун сабаб борми? Бу саволларнинг жавобини Муқаддас Китобдан топа оламиз.

Нега дунёда зўравонлик кўпайяпти?

 Аксарият кишилар: «Нега Аллоҳ даҳшатли фожиалар, жумладан, мактабдаги отишмалар юз беришига йўл қўйяпти?» — деб ўйлайди. Бу саволга Муқаддас Китобда қандай жавоб берилаётганини билиш учун «Нега яхши одамлар бахтсизликларга йўлиқишади?» номли мақолани ўқинг.

Қай йўсин бардошли бўла оламиз?

  •   «Қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалар насиҳат олишимиз учун ёзилган. Токи улар туфайли... тасалли топиб, умидга эга бўлайлик». (Римликларга 15:4)

 Муқаддас Ёзувлардаги принциплар ёрдамида бу ваҳший дунёда бардошли бўла оламиз. «Уйғонинг!» журналидаги «Зўравонлик қачондир йўқ бўладими?» номли мақолада кўпроқ маълумот келтирилган.

 Ота-оналар болалари янгиликларда кўрганларидан ваҳимага тушмаслигига қандай ёрдам бера олиши борасидаги маслаҳатларни «Ваҳимали янгиликлар фарзандингизга қандай таъсир қилади?» номли мақоладан топа олади.

Зўравонликка чек қўйиладими?

  •   «Жабр-зулмдан уларни халос қилади». (Забур 72:14)

  •   «Улар қиличларини омочга, найзаларини ўроққа айлантиради. Халқ халққа қарши қилич кўтармайди, улар жанг қилишни бошқа ҳеч қачон ўрганмайди». (Михо 4:3)

 Худо инсонлар қила олмайдиган нарсаларни қилишга қодир. Самовий Шоҳлиги барча қурол-аслаҳаларни йўқ қилиб, зўравонликни бартараф этади. Бу Шоҳлик нималарни амалга ошириши ҳақида кўпроқ билиш учун «Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида “тинчлик-осойишталик бўлади”» номли мақолани ўқинг.