ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!
Нега дунё нафратга тўлган? Муқаддас Китобда нима дейилган?
Янгиликлар нафратга тўла гап-сўзлар, жиноят, ирқий зўравонлик ва уруш ҳақидаги хабарларга тўлиб-тошган.
«Исроил ва Ғазо ўртасидаги тўқнашув ва зўравонлигу нафратни олға сураётган одамлар дастидан ижтимоий тармоқларда нафратга тўла гап-сўзлар ҳар қачонгидан ҳам кўп». («Нью-Йорк таймс», 2023 йил 15 ноябрь)
«7 октябрдан бери юзхотирчилик оқибатида дунёда нафратга тўла гап-сўзлару жиноятлар сони кескин ва ҳайратланарли тарзда ўсаётгани кузатилмоқда». (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси президенти Деннис Франсис, 2023 йил 3 ноябрь)
Нафратга тўла гап-сўзлар, зўравонлик ва уруш янгилик эмас. Дарҳақиқат, Муқаддас Китобда ўтмишда «камон билан нишонга олгандай, заҳарли сўзларини шай» қилган ва урушу зўравонлик пайида бўлганлар ҳақида айтилган. (Забур 64:3; 120:7; 140:1) Шу билан бирга Каломда биз гувоҳи бўлаётган нафрат муҳим аҳамиятга эга экани тушунтирилган.
Нафрат — давримизнинг белгиси
Муқаддас Китобдан нега бугунги кунда нафрат кенг тарқалганининг иккита сабабини билиб оляпмиз.
1. У ерда «кўпчиликнинг севгиси» совийдиган давр келиши башорат қилинган. (Матто 24:12) Умуман олганда одамлар севгининг ўрнига нафратни қўзғатадиган хислатларни намоён этишяпти. (2 Тимўтийга 3:1–5)
2. Зўравон ва ёвуз Шайтон Иблиснинг таъсири дастидан бугунги кунда нафрат авжига чиқмоқда. Муқаддас Китобда: «Бутун дунё... Шайтоннинг ҳукмидадир»,— деб ёзилган. (1 Юҳанно 5:19; Ваҳий 12:9, 12)
Лекин Муқаддас Китобда, шунингдек, Худо тез орада нафратнинг асл сабабини йўқ қилиши ошкор этилган. Қолаверса, У нафрат оқибатида пайдо бўлган азоб-уқубатларга чек қўяди. Муқаддас Китобда қуйидаги ваъда ёзилган:
«Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди». (Ваҳий 21:4)