ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!
Нега одамлар ўзаро тинч яшай олмаяпти? Муқаддас Китобда нима дейилган?
Бу дунёдаги раҳбарлар ва халқаро ташкилотлар одамларга тинчлик келтира олмаяпти. Ҳозирги кунда Иккинчи жаҳон урушидан бери кўпроқ ваҳший можаролар бўляпти. Тахминан икки миллиард инсон — дунё аҳолисининг чорак қисми — бу каби тўс-тўполонлар бўлаётган ҳудудларда яшаяпти.
Нима учун инсонлар тинчликка эриша олмаяпти? Муқаддас Китобда нима дейилган?
Инсонлар нега тинчликка эриша олмаётганининг учта сабаби
1. Одамлар тинч яшашига тўсқинлик қилаётган хислатларни намоён этишяпти. Худонинг Каломида бизнинг давримизда «одамлар ўзини севадиган, пулпараст, мақтанчоқ, кеккайган,... садоқатсиз,... муросасиз,... ўзини тута билмайдиган, шафқатсиз,... ўзбошимча, мағрур» бўлиши башорат қилинган. (2 Тимўтийга 3:2–4)
2. Инсонлар, якка ўзи ёки гуруҳ сифатида бўладими, Яратувчимиз, Тангри Яҳованинг a ёрдамисиз муаммоларини ҳал қилиш қобилиятига эга эмас. Каломда «Одамга ҳатто ўз қадамларини йўналтириш ваколати берилмаган» дейилган. (Еремиё 10:23)
3. Бу дунё кучли ҳамда ёвуз Шайтон Иблиснинг бошқаруви остида ва у «бутун ер юзини йўлдан оздириб юр»ибди. (Ваҳий 12:9) «Бутун дунё... Шайтоннинг ҳукмида» экан, урушлар ва тўс-тўполонлар тугамайди. (1 Юҳанно 5:19)
Ким тинчлик ўрната олади?
Муқаддас Китобдан тинчликни одамлар эмас, Аллоҳ ўрнатишини билиб оляпмиз.
«Сизлар ҳақингизда қилган ниятларимни Ўзим яхши биламан, — демоқда Яҳова. — Мусибат эмас, тинчлик келтириш ниятидаман, сизларга порлоқ келажак ва умид бахш этаман». (Еремиё 29:11)
Хўш, Худо бу ваъдани қандай амалга оширади? «Тинчлик берувчи Худо» Шайтонни эзиб ташлайди. (Римликларга 16:20) У бутун дунё бўйлаб тинчлик ўрнатиш учун Каломда «Худонинг Шоҳлиги» деб аталадиган осмондаги ҳукуматдан фойдаланади. (Луқо 4:43) Бу Шоҳликнинг Шоҳи Исо Масиҳнинг бошқаруви остида одамлар қай йўсин тинчликда яшаши борасида таълим олишади. (Ишаё 9:6, 7)
Кўпроқ билиш учун «Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?» номли мақолани ўқинг.
a Яҳова Худонинг исми. (Забур 83:18)