Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Нима учун сиёсатчилар одамлар орасида шунча кўп бўлинишлар яратишяпти? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Нима учун сиёсатчилар одамлар орасида шунча кўп бўлинишлар яратишяпти? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Сиёсий бўлинишлар дастидан бутун дунё азият чекяпти. 2022 йилда изланиш олиб бориш марказининг сўровномасига кўра, 19 та мамлакатдан бўлган 65 фоиз ёши катта инсонларнинг фикрича, яшаётган мамлакатларида турли сиёсий партияларни қўллаб-қувватловчи одамлар орасида кучли норозиликлар бор. («Pew Research Center»)

 Сиз яшаётган ҳудудда сиёсий бўлинишлар кўпаяётганига эътибор бердингизми? Нима учун бундай? Бунинг ечими борми? Муқаддас Китобда бу ҳақда нима дейилганини кўриб чиқинг.

Бўлинишларга сабаб бўлаётган нуқтаи назарлар

 Муқаддас Китобда бизнинг кунларда, яъни «охирзамонда» кўпчилик инсонларнинг нуқтаи назари дастидан бирликка эришиш имконсиз бўлиши ҳақида башорат қилинган эди.

  •   «Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади. Сабаби, ўша пайтда одамлар ўзини севадиган,... муросасиз... бўладилар». (2 Тимўтийга 3:1–4)

 Кўпчиликнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, ҳукуматлар муваффақиятга эриша олишмаяпти. Қарама-қарши нуқтаи назарга эга бўлган инсонлар «Ҳозирги муаммоларни биргаликда ҳал қилиш қийин ёки ҳатто имконсиз» деб билишяпти. Бунинг натижаси қандай бўлиши ҳақида Муқаддас Китобда бундан анча вақт олдин айтиб ўтилган.

  •   «Инсоннинг инсон устидан ҳукмронлик қилаётгани фақат зиён... [келтиради]». (Воиз 8:9)

 Аммо Муқаддас Китобда бир ечимга ишора қилинган. Инсонларга азоб келтираётган муаммоларни бир ҳукуматнинг ҳукмдори йўқ қила олади.

Ғамхўр, лаёқатли ҳукмдор

 Муқаддас Китобда ўша лаёқатли ҳукмдор ким эканига ишора қилинган. Бу — Исо Масиҳ. Исонинг бутун инсониятга бирлик ва тинчлик келтиришга ҳам кучи, ҳам ваколати, ҳам истаги бор.

  •   «У шоҳлик қилган даврда одил инсон гуллаб-яшнайди,... ҳамма ерда тинчлик-осойишталик бўлади». (Забур 72:7)

  •   «Барча халқлар унга хизмат қилади». (Забур 72:11)

 Исо — энг аъло ҳукмдор. Чунки у инсонларга, айниқса, адолатсизликдан азият чекаётганларга ғамхўрлик қилишни ва ёрдам беришни истайди.

  •   «Ёрдам сўраб фарёд қилган камбағални, хокисор ва мададкори йўқ одамни у қутқаради. Хокисор ва камбағалга жони ачийди, фақирнинг ҳаётини сақлаб қолади. Жабр-зулмдан уларни халос қилади». (Забур 72:12–14)

 Исо бошқарадиган самовий ҳукумат — Худонинг Шоҳлиги ҳақида кўпроқ билиб олинг. Бу ҳукуматнинг бошқаруви сизга қандай фойда келтириши ҳамда уни қай йўсин қўллаб-қувватлашингиз мумкинлиги тўғрисида билиб олинг.