Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

sinceLF/E+ via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Оддий халқни ким қутқаради? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Оддий халқни ким қутқаради? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қуйидагича хабар бермоқда:

  •   2023 йил 7–23 октябргача Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги тўқнашувда 6 400 дан зиёд одам ҳалок бўлди ва 15 200 киши жароҳатланди, уларнинг аксарияти оддий халқ. Бундан ташқари, юз минглаб одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

  •   2023 йил 24 сентябргача Россия ва Украина ўртасидаги урушда Украинада оддий халқ орасида 9 701 киши ҳаётдан кўз юмган, 17 748 киши эса жароҳат олган.

 Уруш дастидан азоб чекаётган одамлар Муқаддас Китоб ёрдамида қандай умидга эга бўлиши мумкин?

Умид учун сабаб

 Муқаддас Ёзувларда Аллоҳ «ер юзи бўйлаб жангларга барҳам беради» деб башорат қилинган. (Забур 46:9) Ҳамма инсоний ҳукуматларнинг ўрнига Худонинг Шоҳлиги, яъни осмондаги ҳукумат бошқаради. (Дониёр 2:44) Бу Шоҳлик одамларни барча муаммолардан озод қилади.

 Худо Шоҳлигининг Шоҳи Исо Масиҳ нималарни амалга оширишини билиб олинг:

  •   «Ёрдам сўраб фарёд қилган камбағални, хокисор ва мададкори йўқ одамни у қутқаради. Хокисор ва камбағалга жони ачийди, фақирнинг ҳаётини сақлаб қолади. Жабр-зулмдан уларни халос қилади». (Забур 72:12–14)

 Худонинг Шоҳлиги уруш ва зўравонлик олиб келаётган азоб-уқубату бахтсизликларга узил-кесил чек қўяди.

  •   «Ўшанда Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди». (Ваҳий 21:4)

 Яқинда Худонинг Шоҳлиги ер юзи бўйлаб катта ўзгаришларни амалга оширади. Муқаддас Ёзувларда ҳозирги пайтда «урушлар шовқинини ва урушлар хабарларини» эшитишимиз башорат қилинган. (Матто 24:6) Бу ва бошқа воқеалар инсоний ҳукуматларнинг охирги кунларида, яъни «охирзамонда» яшаётганимизни тасдиқлаяпти. (2 Тимўтийга 3:1)