Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Украинадаги уруш сабабли дунё бўйлаб озиқ-овқат етишмовчилиги авжига чиқяпти

Украинадаги уруш сабабли дунё бўйлаб озиқ-овқат етишмовчилиги авжига чиқяпти

 2022 йил 19 майда 75 дан зиёд мансабдор киши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашига қуйидагича хабар йўллади: «COVID-19 пандемияси ва об-ҳаво ўзгариши умумжаҳон озиқ-овқат етишмовчилигига ўз таъсирини ўтказди. Украинадаги уруш эса очарчилик дунё бўйлаб янада кенг миқёс олишига сабаб бўлди». Бундан кўп ўтмай бир журналда: «Уруш дастидан ўзиям зўрға турган ушбу дунёда очарчилик авжига чиқяпти»,— деб ёзилди. («The Economist») Муқаддас Китобда бизнинг кунларда озиқ-овқат етишмовчилиги бўлиши башорат қилинган. Лекин у ерда бизга тасалли ва ёрдам берадиган маслаҳатлар ҳам бор.

Муқаддас Китобда озиқ-овқат етишмовчилиги башорат қилинган

  •   Исо пайғамбар шундай деган: «Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади... Озиқ-овқат етишмовчилиги... бўлади». (Матто 24:7)

  •   Муқаддас Ёзувларда Ваҳий китобида тўртта рамзий чавандоз ҳақида айтилган. Улардан бири урушни билдиради. Унинг ортидан келаётган чавандоз эса очарчиликни англатади. Бу пайт давомида озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш қийин бўлади ва одамлар уларни жуда қиммат сотади. «Қора отни кўрдим. Чавандозининг қўлида тарози бор эди. Шунда гўё... бир овоз шундай деяётганини эшитдим: “Бир кило буғдой бир динорга, уч кило арпа бир динорга”». (Ваҳий 6:5, 6)

 Озиқ-овқат етишмовчилиги ҳақидаги бу башоратлар бугунги кунда, яъни «охирзамонда» амалга ошяпти. (2 Тимўтийга 3:1) «Охирзамон» ҳамда Ваҳий китобидаги тўрт чавандоз тўғрисида кўпроқ билиб олиш учун «Дунё 1914 йилдан бери ўзгаряпти» номли видеони томоша қилинг ва «Тўрт чавандоз. Улар ким?» номли мақолани ўқинг.

Муқаддас Китоб қай йўсин ёрдам бериши мумкин?

  •   Худонинг Каломида қийин вазиятларда, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошганда ёки уларнинг етишмовчилиги бўлганда ёрдам берадиган амалий маслаҳатлар ёзилган. Улардан баъзиларини «Камроқ пул билан қай йўсин яшаш мумкин?» номли мақоладан топсангиз бўлади.

  •   Муқаддас Китобга биноан, вазият яхшиланишига умид қилсак бўлади. Забур 72:16 да «ер юзида ғалла мўл бўлиши» ва ҳар бир инсонда егулик сероб бўлиши ваъда қилинган. Келажагимизга оид умид ва нега бунга ишонишимиз мумкинлиги ҳақида кўпроқ билиш учун «Эртага яхши кун келишига ишониш учун ҳақиқий умид» номли мақолани ўқинг.