Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Comstock Images/Stockbyte via Getty Images

Сиёсатдаги порахўрлик. Худонинг Шоҳлиги нима қилади?

Сиёсатдаги порахўрлик. Худонинг Шоҳлиги нима қилади?

 Одамлар сиёсатдаги порахўрликдан тўйиб кетган. Ҳамма ишониши мумкин бўлган ҳукумат ходимлари бўлишини истайди. Бутун дунё бўйлаб ўтказилган сўровнома ва 2023 йили нашр этилган ҳисоботга кўра, одамлар энг ишонмайдиган инсонлар ҳукумат ходимлари бўлиб чиқди a.

 Муқаддас Китобдан тўлиқ ишонишимиз мумкин бўлган, ҳалол ва порахўрлик қилмайдиган Йўлбошчи бошқарадиган ҳукумат ҳақида билиб оляпмиз. Бу ҳукумат Худонинг Шоҳлиги, унинг Бошқарувчиси эса Исо Масиҳ. (Ишаё 9:7)

 Исо Масиҳнинг бутун ҳаёти шуни исботлаяптики, у одамларга ростданам ғамхўрлик қиляпти. (Матто 9:35, 36) Худо Шоҳлигининг Шоҳи сифатида у адолатни тиклайди ва унинг бошқарувини қабул қилган барчага тинчлик келтиради. (Забур 72:12–14)

a «2023 Edelman Trust Barometer Global Report»