Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Rui Almeida Fotografia/Moment via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Сиёсий зўравонликлар. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Сиёсий зўравонликлар. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Сиёсий зўравонликлар авжига чиқмоқда, дунё бўйлаб одамлар хавотирда.

  •   Мексикада 39 та сиёсий номзод ўлдирилгани — бу ҳар қачонгига қараганда юқори кўрсаткич — ва сиёсий зўравонликлар оқибатида одамлар эсанкираб қолди ҳамда бу 2023–2024 йилги сайловга халақит берди.

  •   Сўнгги пайтларда Европада бир нечта сиёсий зўравонлик кузатилди ва 2024 йили 15 майда Словакия бош вазирининг жонига қасд қилишга уринишди.

  •   2024 йили 13 июлда Қўшма Штатларнинг собиқ президенти Дональд Трампга ўқ узилди, бундан АҚШ аҳолиси эсанкираб қолди.

 Нега сиёсий зўравонликлар шунчалик кўпайиб кетди? Бунинг охири борми? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Сиёсий бўлинишлар башорат қилинганди

 Муқаддас Китобда бизнинг давримиз «охирзамон» деб аталган ва кўплар сиёсий зўравонлигу келишмовчиликларга сабаб бўладиган нуқтаи назарни намоён этиши башорат қилинган.

  •   «Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади. Сабаби, ўша пайтда одамлар... ношукур, садоқатсиз,... муросасиз,... шафқатсиз,... сотқин, ўзбошимча, мағрур,... бўладилар». (2 Тимўтийга 3:1–4)

 Қолаверса, Муқаддас Китобда бизнинг давримизда одамлар ҳукуматга қарши исён кўтариши ва сиёсий нотинчликлар бўлиши олдиндан айтилган. (Луқо 21:9) Аммо сиёсий зўравонликлар ва бўлинишлар абадий давом этмайди.

Сиёсий зўравонликларнинг охири

 Муқаддас Китобда Худо инсоний ҳукуматларнинг ўрнига Ўзининг самовий Шоҳлигини ўрнатиши айтилган.

  •   «Самодаги Худо асло яксон қилинмайдиган шоҳлик ўрнатади. [...] У барча бу шоҳликларни йўқ қилиб, ўзи абадий туради» (Дониёр 2:44)

 Худонинг Шоҳлиги одамларни чинакамига бирлаштириб бутун дунё бўйлаб тинчлик ўрнатади.

  •   Унинг бошқарувчиси Исо Масиҳ «Тинчлик шаҳзодаси» деб аталган ва у «Тинчликнинг чеки» бўлмаслигига ғамхўрлик қилади. (Ишаё 9:6, 7)

  •   Ҳатто ҳозир бу Шоҳликнинг фуқаролари қандай қилиб тинчликда яшашни ўрганяпти. Бунинг натижаси ҳақида Муқаддас Китобда қуйидагича айтилган: «Улар қиличларини омочга, найзаларини ўроққа айлантиради. Халқ халққа қарши қилич кўтармайди, улар жанг қилишни бошқа ўрганмайди». (Ишаё 2:3, 4)

 Кўпроқ билиб олиш учун «Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?» номли мақолани ўқинг ва «Худонинг Шоҳлиги нима?» видеосини томоша қилинг.