Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Қочқинлар инқирози. Миллионлаб инсонлар Украинадан қочяпти

Қочқинлар инқирози. Миллионлаб инсонлар Украинадан қочяпти

 2022 йил 24 февралда Россия Украинага бостириб кирди. Бу жиддий муаммони юзага келтирди ва миллионлаб одамлар хавф остида қолиб, зудлик билан ўз мамлакатини тарк этишига сабаб бўлди a.

 «У ерда бомбалар портларди. Бу жуда қўрқинчли эди. Буни сўз билан таърифлаш қийин. Одамлар поездларда эвакуация қилинишини эшитганимизда, биз ҳам қочишга қарор қилдик. Ҳар биримиз фақатгина битта рюкзак олишимиз мумкин бўлгани учун ҳамма нарсаларимизни ташлаб кетдик. Ўзимиз билан фақат ҳужжатлар, дорилар, сув ва оз-моз егулик олдик. Бор-будимизни қолдириб, темир йўл станциясига йўл олдик, атрофимизда эса бомбалар портларди». (Наталья, Харьков, Украина.)

 «Охирги дамгача уруш бўлишига ишонмаганмиз. Шаҳарнинг айрим жойларидан портлаш товушлари келарди, ойналар бундан титраб кетарди. Энг керакли нарсаларни олиб, қочишга қарор қилдим. Эрталаб соат 8:00 да уйдан чиқиб, поездда Львовга, у ердан эса автобусда Польшага йўл олдим». (Надя, Харьков, Украина)

Бу мақолада

 Қочқинлар инқирозининг асл сабаблари нимада?

 Қочқинлар инқирози Россия Украинага бостириб киргани туфайли бошланди. Аммо Муқаддас Китобда бунинг бошқа сабаблари ҳақида айтилган.

  •   Бутун дунё бўйлаб инсоний ҳукуматлар одамларга улар муҳтож бўлган нарсаларни бера олмаяпти. Улар кўпинча ўз ҳокимиятидан инсонларни назорат қилиш ва уларга жабр-зулм ўтказиш учун фойдаланади. (Воиз 4:1; 8:9)

  •   Шайтон Иблис «дунёнинг ҳукмдори» бўлиб, одамларга ўзининг ёмон таъсирини ўтказиб келяпти. Муқаддас Китобда: «Бутун дунё эса Шайтоннинг ҳукмидадир»,— деб айтилган. (Юҳанно 14:30; 1 Юҳанно 5:19)

  •   Муқаддас Китобдан нафақат юзлаб йиллар давомида содир бўлаётган муаммоларни, балки биз башорат қилинган даврда яшаётганимизни ҳам билиб оляпмиз. У ерда бу давр ҳақида шундай ёзилган: «Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади». (2 Тимўтийга 3:1) Охирзамон урушлар, табиий офатлар, озиқ-овқат етишмовчилиги ва ўлатлар бўлиши билан ажралиб туради. Бунинг дастидан одамлар уйларини тарк этишга мажбур. (Луқо 21:10, 11)

 Улар умидни қаердан топа олади?

 Муқаддас Китобдан Яратувчимиз Тангри Яҳова b қочқинларни яхши кўришини ва уларга ҳамдард эканини билиб оляпмиз. (Қонунлар 10:18) Худо уларнинг муаммоларини инсоний ҳукуматларнинг ўрнига ўрнатадиган Ўзининг Шоҳлиги, яъни самовий ҳукумат орқали ҳал қилишга ваъда беряпти. (Дониёр 2:44; Матто 6:10) Яҳова ундан фойдаланиб Шайтон Иблисни йўқ қилади. (Римликларга 16:20) Бу Шоҳлик бутун дунёни бошқариб, бўлинишларга сабаб бўлаётган мамлакатлар ўртасидаги чегараларни бартараф этади. Барча одамлар аҳил бир оила бўлади. Ҳеч кимга уйидан қочишга тўғри келмайди. Негаки Худонинг Каломида шундай ваъда бор: «Уларнинг ҳар бири ўзининг токи ва анжир дарахти тагида ўтиради. Уларни ҳеч ким даҳшатга солмайди, чунки бу сўзлар Қўшинлар Сарвари Яҳованинг оғзидан чиқди». (Михо 4:4)

 Фақат Худонинг Шоҳлиги қочқинлик муаммосига батамом чек қўя олади. Яҳова одамларнинг қочишига сабаб бўлаётган қийинчиликларни Ўз Шоҳлиги орқали ҳал қилади. Келинг, баъзиларига диққат қаратайлик:

 Муқаддас Китоб уларга ёрдам бера оладими?

 Ҳа. Муқаддас Китоб қочқинларга нафақат келажакка бўлган ажойиб умидга эга бўлишга, балки ҳозир дуч келаётган қийинчиликларни енгишга ҳам ёрдам бера олади.

 Муқаддас Китобдаги принцип: «Содда ҳар бир сўзга ишонади, заковатли эса ҳар бир қадамини ўйлаб босади». (Ҳикматлар 14:15)

 Маъноси: юз бериши мумкин бўлган хавфли вазиятлар ва ўзингизни ҳимоя қилиш учун қандай чора кўришингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг. Янги яшаш жойингизда жиноий тўдалардан эҳтиёт бўлинг. Чунки улар тажрибасиз ва ҳимоясиз қочқинлардан ўз мақсадида фойдаланиши мумкин.

 Муқаддас Китобдаги принцип: «Егулик, кийим ва бошпанамиз бўлса, шулар билан қаноат қилайлик». (1 Тимўтийга 6:8)

 Маъноси: моддий нарсаларга диққат қаратманг. Асосий нарсалар билан қаноат қилсангиз, бахтлироқ бўласиз.

 Муқаддас Китобдаги принцип: «Одамлар сизларга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сизлар ҳам уларга шундай муносабатда бўлинглар». (Матто 7:12)

 Маъноси: сабр-тоқатли ва меҳрибон бўлинг. Бу фазилатлар сиз борган янги жойдаги одамлар сизни ҳурмат қилишига ва яхши муомала қилишига ҳисса қўшади.

 Муқаддас Китобдаги принцип: «Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар». (Римликларга 12:17)

 Маъноси: сизга ёмон муомала қилишганда, аччиқланиб қасос олманг. Чунки бу вазиятни янада чигаллаштиради.

 Муқаддас Китобдаги принцип: «Мени қўллаб-қувватлаётганнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан». (Филиппиликларга 4:13)

 Маъноси: Худо ҳаётингизда биринчи ўринда бўлсин. Унга ибодат қилинг. У сизга керакли кучни бера олади.

 Муқаддас Китобдаги принцип: «Ҳеч нарсадан ташвишланманглар, лекин ибодат ва илтижода тилакларингизни миннатдорчилик билан Аллоҳга билдиринглар. Шунда ҳар қандай ўй-фикрдан устун бўлган Худонинг тинчлиги қалбингизни ва онгингизни... ҳимоя қилади». (Филиппиликларга 4:6, 7)

 Маъноси: қандай вазиятда бўлишингиздан қатъи назар Худодан қалбингизу онгингизда тинчлик бўлишини сўранг. «Филиппиликларга 4:6, 7. “Ҳеч нарсадан ташвишланманглар”» номли мақолага қаранг.

a Россия Украинага бостириб кирганидан бир кун ўтиб, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари (БМТ ҚОК) инқироз фавқулодда вазиятларнинг энг жиддий тури эканини таъкидлади. Атиги 12 кун ичида икки миллиондан кўпроқ киши Украинадан қўшни мамлакатларга, миллионтаси эса Украинанинг бошқа шаҳарларига қочиб кетди.

b Яҳова Худонинг исми. (Забур 83:18) «Яҳова ким?» номли мақолага қаранг.