Уруш — Худонинг Шоҳлиги нима қилади?
Урушлар дастидан бутун дунё сўз билан ифодалаб бўлмайдиган оғриқ ва азоб-уқубатларга тўлиб-тошяпти. Қуйидаги хабарларга эътибор қаратинг:
«1994 йилдан бошлаб ҳисоблаганда, ўтган йилнинг ўзида кўпроқ одам, асосан, Украина ва Эфиопиядаги уруш дастидан вафот этди». («Peace Research Institute Oslo», 2023 йил 7 июнь)
«Украинадаги уруш 2022 йили авжига чиққан можароларнинг бири, холос. Умуман олганда, ўтган йили бутун жаҳонда сиёсий зўравонлик 27% гача ўсди ва маълумотларга кўра, унинг асоратлари 1,7 миллиард кишига таъсир қилди». («The Armed Conflict Location & Event Data Project (ACLED)», 2023 йил 8 февраль)
Муқаддас Китобдан умид борлигини билиб оляпмиз. У ерда: «Худо асло яксон қилинмайдиган шоҳлик ўрнатади»,— деб ёзилган. (Дониёр 2:44) Бу Шоҳлик ёки ҳукумат орқали Аллоҳ «ер юзи бўйлаб жангларга барҳам беради». (Забур 46:9)