Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Яҳованинг Шоҳидлари ва Холокост. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Яҳованинг Шоҳидлари ва Холокост. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2023 йил 27 январда кўп одамлар Халқаро Холокост қурбонларини хотирлаш кунини нишонлашади. Бундан 75 йилдан ошиқ вақт олдин содир бўлган ваҳшийлик дастидан «Нега Худо Холокост содир бўлишига йўқ қўйди?» деб ўйланиб қоларсиз.

 Яҳудий халқи Холокост қурбонлари сифатида даҳшатли тарзда азият чеккан. Миллионлаб инсонлар ташкиллаштирилган тарзда атайин ўлдирилган. Шунингдек, бошқа гуруҳ аъзолари таъқиб қилинган ва Холокост пайтида ўлдирилган. Уларнинг орасида Муқаддас Китобга асосланган эътиқоди учун таъқиб қилинган Яҳованинг Шоҳидлари ҳам бўлган.

«Порлоқ келажак ва умид»

 Аксарият одамлар Холокост каби воқеа яна содир бўлишидан қўрқишади. Бахтимизга, Муқаддас Китоб бундай фожиалар бошқа ҳеч қачон бўлмайдиган келажакка ишора қиляпти.

  •   «Сизлар ҳақингизда қилган ниятларимни Ўзим яхши биламан, — демоқда Яҳова. — Мусибат эмас, тинчлик келтириш ниятидаман, сизларга порлоқ келажак ва умид бахш этаман». (Еремиё 29:11) a

 Бу умид Худованд Яҳова ёвузликка барҳам бериб, келтирилган зарарни тиклаганида рўёбга чиқади. У яқинда:

  •   Бошқаларга азоб келтираётган ёвузларни йўқ қилиб ташлайди. (Ҳикматлар 2:22)

  •   Азият чеккан барчага шифо беради. (Ваҳий 21:4)

  •   Ҳаётдан кўз юмган инсонларни ер юзида тирилтиради. (Юҳанно 5:28, 29)

 Муқаддас Китоб тақдим этаётган тасалли берувчи бу умидга ишонсангиз бўлади. Сабабини билишни истасангиз, таълим берувчи ёрдамида ўтказиладиган Муқаддас Китобни бепул тадқиқ қилиш дастурини таклиф қиламиз.

a Яҳова бу Худонинг шахсий исми. (Забур 83:18)