Дўстлик орқали ёлғизликни енгинг. Муқаддас Китоб қай йўсин ёрдам бера олади?
2023 йили мутаҳассилар ёлғизлик жуда жиддий соғлик муаммоси эканини ва қандайдир чора кўриш кераклигини айтишди.
Лекин бунга қарши кураша оламиз». Қандай қилиб? «Бошқалар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун ҳар куни кичик қадамлар қўйсак бўлади» a.
Одам якка бўлгани туфайлигина ёлғизлик ҳис қилмайди. Баъзилар одамлар орасида бўлганда ҳам ўзини ёлғиз ҳис қилиши мумкин. Бунинг сабаби қандай бўлмасин, Муқаддас Китоб ёрдам бера олади. У ерда бошқалар билан муносабатларимизни мустаҳкамлашга кўмаклашадиган амалий маслаҳатлар бор. Уларни қўллаш орқали ёлғизлик ҳиссини енга оламиз.
Ёрдам бериши мумкин бўлган Муқаддас Китобдаги принциплар
Яхши суҳбатдош бўлинг. Бу нафақат ҳис-туйғуларингизни бўлишишни, балки бошқаларни диққат ила тинглашни ҳам ўз ичига олади. Бошқаларга қанча кўп қизиқиш кўрсатсангиз, муносабатларингиз шунча кўп мустаҳкам бўлади.
Муқаддас Китобдаги принцип: «Нафақат ўзингизнинг, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланглар». (Филиппиликларга 2:4)
Дўстлар даврасини кенгайтиринг. Келиб чиқиши ё миллати сизникидан фарқ қиладиган турли ёшдаги кишилар билан дўстлашишга тайёр бўлинг.
Муқаддас Китобдаги принцип: «Бағрингизни кенг қилинглар». (2 Коринфликларга 6:13)
Бошқалар билан қай йўсин яқин дўстона муносабатларга эга бўлиш борасида кўпроқ билиш учун «Қандай қилиб дўстликка эга бўлиш мумкин?» номли мақолани ўқинг.
a Our Epidemic of Loneliness and Isolation: The U.S. Surgeon General’s Advisory on the Healing Effects of Social Connection and Community, 2023.