Ёлғизлик эпидемияси. Уни қандай енгишингиз мумкин?
Бир манбада айтилишича, Қўшма Штатларда яшовчи ёши катта аҳолининг тахминан ярми ва, айниқса, 18 дан 25 ёшгача бўлганлар ёлғизликни бошдан кечиряпти. («Our Epidemic of Loneliness and Isolation: The U.S. Surgeon General’s Advisory on the Healing Effects of Social Connection and Community, 2023»)
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бир гуруҳ одамни тайинлаганини маълум қилди. Уларнинг вазифасига ёлғизликка зудлик билан даволаш керак бўлган соғлик муаммоси деб қараш, одамларни бошқалар билан муносабатларини ривожлантиришга ундаш ва барча мамлакатларда — улар қанчалик бой ё камбағал бўлишига қарамай — ёлғизликни бартараф этишнинг яхшироқ чораларини излаш киради. (Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, 2023 йил 15 ноябрь)
Муқаддас Китобда ёлғизликни енгишимиз учун бошқалар билан яхши муносабатларни ривожлантиришга асқатадиган амалий маслаҳатлар бор.
Қўл келадиган Муқаддас Китоб принциплари
Бошқалардан сизни яккалайдиган ишларни камайтиринг. Уларга ижтимоий тармоқларга берилиб кетиш киради. Бунинг ўрнига, бошқалар билан вақт ўтказинг ва шу йўсин дўст орттиринг.
Муқаддас Китобдаги принцип: «Чин дўст ҳамма вақт севади, оғир дамда биродарига таянч бўлади». (Ҳикматлар 17:17)
Бошқаларга ёрдам бериш имкониятларини изланг. Бошқаларга яхшилик қилиш нафақат улар билан муносабатларимизни ривожлантиради, балки ўзимизни яхшироқ ҳис қилишимизга ҳам кўмаклашади.
Муқаддас Китобдаги принцип: «Олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта». (Ҳаворийлар 20:35)
Муқаддас Китобда яхши муносабатларни қай йўсин ривожлантириш мумкинлиги ҳақида нима дейилгани борасида кўпроқ билиб олиш учун сайтимизга киринг.